Махкамова нодира улфатовна
II БОБ. БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРДА ИЖОДИЙ ФИКРЛАШ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАЗМУНИ, ШАКЛЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ
Download 0.88 Mb.
|
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]
II БОБ. БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРДА ИЖОДИЙ ФИКРЛАШ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАЗМУНИ, ШАКЛЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ
Бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришнинг мазмуни Ҳар бир инсонни ўз-ўзига танитиш, қизиқишларини аниқлаш, қобилиятини ривожлантириш уларда ижодий фикрлаш маданияти билан бевосита боғлиқдир. Албатта бунда ҳар бир ўқитувчи ўз бўлажак ўқитувчиларида мустақил ва ижодий фикрлаш, фикрларини ёзма ва оғзаки равон баён этиш малакаларини шакллантириш, турли вазиятларда ўз-ўзига танқидий ёндошиш ва вазиятни танқидий баҳолаш, ҳақиқатни аниқлаш ва унга интилиш хусусиятларини ривожлантириш муҳимдир. Педагогик таълим жараёнида замонавий дарс турлари кенг қамровли бўлиб, мазмун ва шаклига нисбатан ҳар бир бўлажак ўқитувчининг билим ҳақидаги фикрларини ривожлантиришга қаратилган. Бугунги кунда бўлажак ўқитувчи шахсининг таълим олиш эҳтиёжларини мустақил тарзда қондиришга ўргатувчи усуллар мажмуи сифатида амалга оширилмоқда. Дарсда асосий эътибор ўқитувчи фаолиятидан бўлажак ўқитувчи фаолиятига, (уларнинг таълим олиш жараёнига) яъни, ўқитувчи ўзи дарсни бошлаб ўзи тугатиши эмас балки билим олиш йўлини бўлажак ўқитувчига кўрсатиши, унга эришишда ҳамкор бўлиши лозим. Замонавий дарсга қўйиладиган: тарбиявий, психологик, гигиеник, дидактик талаблар, ўзаро бир-бири билан боғлиқ, узвий равишда амалга оширилиши ўз самарасини беради. Дарсга қўйиладиган тарбиявий талабларда ўқувчиларнинг мустақил фикр юритиши, ахлоқий сифатлари, олган билимни ҳаёт билан боғлай олиши, Ватан ва унинг тарихи, маданияти, урф-одатлари, энг муҳими инсон тарихи улуглаш, ҳурмат қилиши, илмий дунёқараши, нозик диди, касб-ҳунарга қизиқиши ва интилиши, иқтисодий, ҳуқуқий, экологик маданиятни шакллантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйиши керак. Дарсга қўйиладиган психологик талабларда эса бўлажак ўқитувчиларнинг (шахсий-руҳий) индивидуал-психологик хусусиятларини билган ҳолда уларда хотира, онгли идрок этиш, тасаввур қила олиш, мавҳум ҳодисаларни фикрлай олиш, давлат таълим стандартлари асосида ёш хусусиятларига хос равишда билим олишдан иборатдир. Гигиеник талабларда аудиториядаги ҳаво ҳарорати, унинг тозалиги, эстетик дид билан жиҳозланганлиги инобатга олинади. Дидактик талаблар энг кўп муҳим тарбиявий компонентларни ўз ичига олади. Яъни, дарснинг таълимий-тарбиявий мақсадини аниқ белгилаш (прогнозлаш – бизнинг фикримиз), дарснинг қизиқарли ташкил этиш учун ҳаётий ва илмий фактлар билан бойитилганлиги, бўлажак ўқитувчиларнинг ўзлаштиришлари учун ижодий муҳит ва шароит яратиш асосида дарсларни самарали ўзлаштиришларига эришиш, дарснинг баён қисмидан монологик нутққа, монологик нутқдан диалогик нутққа ўтиш воситасида изчиллик асосида оддийдан мураккабга қараб бориш, дарс мазмунига мос усул ва услуб, воситаларини танлаш, дарсни бошқа фанлар билан боғлиқлигини таъминлаш, бўлажак ўқитувчилар билимини баҳолашда холисликка эришиш кабилар бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш мазмуни ва асосини ташкил этади. Бунда: бўлажак ўқитувчилар билим доираси ва тафаккури ҳамда дунёқарашини кенгайтириш, илмий, илмий-оммабоп рисолалар, аутентик матнлар сингари адабиётлар билан ишлашда танқидий таҳлил қилиш, синтезлаш, хулосалаш, ҳаётда қўллаш ва баҳолаш орқали билим олиш ва фанга қизиқишини орттириш (когнистик мотивацияни юзага келтириш орқали), ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларини янги вазиятда қўллай олиш,янги билимларга интилувчанликни рағбатлантириш, ўз устида ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, лозим бўлган таълимий манбаларни излаб топишнинг оптимал йўлларини билиш, фикр билдиришда ўз ғоясини айтишдан чўчимаслик ва ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиш ҳамда фақат билим, аниқ фактларга таяниш, чигал вазиятларда энг мақбул ечимларни қидириб топиш, ўзини шу ватани, халқига мансублигини англаш туйғусини рағбатлантириш, ўз фикри учун чуқур масъулиятни ҳис этиш кўнимасини ривожлантириш, муаммоли, мунозарали, бошқотирма элементлари мавжуд дарсларни ташкил этиш аҳамиятига ега хисобланади. Бунинг учун ўқитувчи бўлажак ўқитувчиларнинг дарсга қизғин тайёргарлик кўришлари, улар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ёрдам, фикр-мулоҳазаларини тўлиқ баён қилиш, мантиқий фикрлаш (logical thinking), холислик, бошқалар фикрини сабот ва чидам билан тинглаш кўникмаларини ҳосил қилиш кабиларни ташкил этиши ва бошқариши лозим. Ўқитувчи бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий фикрлаш фаолиятини ривожлантиришда турли инновацион технологиялардан фойдаланиш, уларнинг интеллектуал ижодий фикрлаш салоҳиятини ривожлантириш ва муҳофаза қилишда асосий ўринни эгаллайди. Бунда ўқитувчи педагогик, ташкилий-услубий, замонавий дарсларнинг таркибий қисми бўлган органайзерларни аввалдан тайёрлаб қўйиш ишларини амалга ошириши лозим. Иқтидорли бўлажак ўқитувчи билан ишлаш механизми, тарбия жараёнининг хусусиятларини, уларнинг мустақил фаолият турларини ўрганиш ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ҳар бир машғулотни методик жиҳатдан таъминлашнинг асосини ташкил этади. Чунки такомиллашган педагогик ёки психологик услубни қўллаш ўз самарасини кўрсатади. Бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришда тарбия жараёнига алоҳида муносабат билан ёндошишни талаб қилади. Чунки унда бўлажак ўқитувчи шахсининг шаклланишига – жамиятда қабул қилинган ахлоқ нормалари, маънавий-маърифий қадриятларни сингдириш технологияларини яратиш ижобий натижаларни таъминлашга хизмат қилади. Маълумки, ижодий фикрлаш жараёнига педагогик таълим фанлари мажмуасидан иборат фан предметлари асосий таъсир кўрсатувчи муҳим омил ҳисобланади. Психолог олимлардан В.М. Каримова, Р.И. Суннатова, Р.Н. Тожибоевалар инсоннинг тафаккури шаклланишига таъсир кўрсатувчи фан предметларини шартли равишда икки гуруҳга бўладилар. Булардан биринчиси бевосита ҳаракат малакалари ва кўникмаларини ҳосил қилувчи предметлар (жисмоний тарбия, расм, ёзув, мусиқа ва б.). Иккинчиси эса ўйлашга, тасаввур қилган ҳолда тушунишга мажбур қилувчи мавҳумроқ предметлар (география, тарих, адабиёт, физика, математика ва бошқалар). Биринчи гуруҳдаги фан предметлари ижодий фикр юритиш учун бўлажак ўқитувчи ўзини дадил, нафис, зийрак тутишни ўрганади. Лекин иккинчи гуруҳдаги фан предметлари бўлажак ўқитувчилар учун мураккаб бўлиб айни шу фанлар фикрлашга, мантиқан мулоҳаза юритиш, мавҳумликни тушуниш, ўқувчи кўз ўнгида аслида бўлмаган нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини тушунишга имкон беради. Шуни назарда тутган ҳолда, иккинчи гуруҳга киритилган дарслардан педагогик таьлим фанлари ва ўқув курсларидан олинадиган мавзулар асосида ташкил этиладиган дарслар нинг самарадорлигини ошириш учун қуйидагиларга эътибор бериш керак бўлади: - дарс жараёнида Ўрта Осиё мутафаккирларининг илмий-адабий меросини ўрганиш асосида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш ва уларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамиятига эътибор бериш; Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling