Махкамова нодира улфатовна


Download 0.88 Mb.
bet13/41
Sana29.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1139092
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41
Bog'liq
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]


3- расм. Педагогик таьлим жараёнида бўлажак ўкитувчиларнинг ижодий фикрлаш мавзулари ва услубий таъминоти ривожлантиришнинг маданиятини


Педагогик таьлим жараёнига оид ўрганилаётган мавзу бўлажак ўкитувчилар томонидан баён қилиш усулига эътибор берилди ҳамда оғзаки баённинг лўнда ва ифодаланиши талаб қилинди. Бунда мавзу мазмунининг кенг ва лозим топилганда қисқа баён қилинишига урғу берилди.


Бўлажак ўқитувчиларнинг тайёргарлик даражаларидан келиб чиққан ҳолда мавзу маълум мантиқий бўлимларга бўлинган ҳолда алоҳида-алоҳида кичик мавзуларга ажратилиб ўрганилиши натижасида бўлажак ўқитувчиларда ижодий мушоҳада юритиш, шахсий фикр билдириш орқали, ўз позициясини, ўз муносабатини билдириш кўникмалари ҳосил қилинади. Ижодий фикрга эга бўлиш маданиятини шакллантириш учун бир-икки тадбир ёки дарснинг ўзи етарли эмас. Шунинг учун қўйилган мақсадга тизимли равишда ёндошиш, сабр-тоқат ва аниқ режалар воситасида эришиш мумкин. Ўрганилган мавзулар мазмунини гапириб бериш қисқа ва аниқ бўлиши лозим. Дарсдан ташқари ўқиш натижалари назоратига кўпи 10-12 дақиқа етарли. Бўлажак ўқитувчиларда дарс машғулотларини ташкил этишда ижодий мушоҳада юритишлари ва эркин фикрлашга эришишлари учун қуйидаги қисмларга ажратиш лозим:

  1. Мавзу мазмуни ҳақида ўқитувчининг кириш сўзи.

  2. Мавзу яратилган давр ва унинг воқеалари кечган географик жой ҳақида ўқитувчининг оғзаки маълумоти.

  3. Мавзунинг мазмунининг хусусиятлари ҳақида ўқитувчи талабаларга қисқача изоҳ бериши.

  4. Ўқитувчи томонидан мавзуни кичик қисмларга аввалдан бўлиб бериб ўқиб чиққан ҳолда мустақил равишда муҳокама қилиш (аввалдан ишлаб чиқилган режанинг таркибий қисмларига мувофиқ).

  5. Ўрганилган мавзу асосида савол-жавоб ўтказиш (коллоквиум).

  6. Бўлажак ўқитувчилар томонидан ўрганилган мавзу асосида кичик мустақил текстлар тузиш ва сўзлаб бериш.

  7. Мавзуда учраган мураккаб сўз ва ибораларни алоҳида муҳокама ва таҳлил қилиш.

  8. Мавзуни ўрганиш юзасидан муваффақиятга эришган бўлажак ўқитувчиларни маънавий рағбатлантириб бориш (ўқитувчининг рағбатлантириш методи).

Бўлажак ўкитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини ривожлантириш учун уларнинг ўқишларни тўғри ташкил этиш ва уйғунликда танланган тадбир ҳамда режаларини белгилаш уларда китоб ўқиш маданиятини, билим доираларини кенгайтиради. Уларнинг нутқини ривожлантиришга кўмаклашади. Энг муҳими, мустақил ўқиш орқали ижодий фикрлаш маданияти шакллантирилади ва мустақил ўқишга рағбатлари оширилади.
Бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга қаратилган маънавият соатларини ўтказиш бўйича дарс ишланмалари муҳим рол ўйнайди. Ушбу жараёнларда маълумотларни таркиблаштириш, ва таркибий жихатдан бўлиб чиқиш, ўрганилаётган тушунчалар (дарс мавзуси, воқеа-ҳодисалар) ўртасидаги алоқа ва ўзаро боғлиқликни таъминлаш усул ва воситаларини амалга оширишда: кластер, тоифалаш жадвали, инсерт жадвали, Б,БХ,БО жадвалларидан фойдаланиш, маълумотларни таҳлил қилиш, солиштириш ва таққослаш усул ва воситалари: Т – жадвали, Венн диаграммаси кабиларни амалга оширади.
3. Муаммони аниқлаш, уни ҳал этиш, таҳлил қилиш ва режалаштириш усул ва воситалари: “Нима учун?” схемаси, “Қандай?” иерархик диаграммаси, “Балиқ скелети” схемаси, Пирамида схемаси ва ҳ.к.
Инсерт жадвали бўлажак ўқитувчиларнинг мустақил ўқишларида қулай бўлиб олинган маълумот ва билимларни тизимлаштиришни таъминлайди; олинган маълумотларни тасдиқлаш, аниқлаш, кузатишга имкон беради. Аввал олинган маълумотларни бир-бирига боғлаш қобилиятини шакллантиришга ёрдам беради (она тили ва адабиёти, тарих).
Венн диаграммаси маълумот, воқеа-ҳодисаларнинг икки-уч жиҳатларини таққослаш ва қарама-қарши қўйишда қўлланилади. Тизимли фикрлаш, таққослаш, таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиради.
Графикли органайзерларнинг Т-жадвали гуруҳли дарсларни ташкил этишда, танқидий мушоҳадани ривожлантиришга ёрдам беради ҳамда маълумотдаги унсурларни қарама-қарши қўйиш, ҳа ёки йўқ деган хулоса чиқариш (эркин фикрли ва эркин фикрига эга бўлмаган инсонларни таққослаш дарслари мавзуларида 29-моддасини ўрганишда графикли органайзерларнинг “Т- жадвали”дан фойдаланиш натижалари келтирилади (4 – расм).
“Қандай?” иерархик диаграммаси муаммо тўғрисида умумий тасаввурларни шакллантириш, мантиқий саволларни туғилишига сабаб бўлади, тизимли фикрлаш, таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришга имкон беради.
“Нима учун?” схемаси муаммонинг дастлабки сабабларини аниқлаш бўйича фикрлаш занжирининг юзага келишига имкон беради. Ўқувчиларда тизимли, ижодий, таҳлилий ва синтезлашган фикрлашни фаоллаштиради (адабиёт, маънавият асослари, тарих фанидан олинадиган мавзулардан фойдаланилганда). Биз мазкур педагогик технологияларнинг усул ва воситалардан фойдаланиш жараёнида эришган натижаларимизга асосланиб академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида аввалдан ишлаб чиқилган режага мувофиқ тажриба-синов ишларини амалга оширдик.
Янги педагогик технологияларга асосланган ва ўқитувчининг ижодий ёндошиши натижасида юзага келган ижодий дарслар - ноанъанавий дарслар асосида ўқувчи шахсига йўналтирилган, шахсда тафаккур эркинлигини ҳар томонлама ривожлантириш, чуқур билим бериш, бозор иқтисодиёти шароитида рақобатбардош ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашда муҳим ўрин тутади. Бундан кўринадики ўқувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини (бундан кейинги ўринларда ЭФМ) шакллантиришнинг турли туман шакллари, модели тадқиқот мазмунида ўз аксини топган.




Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling