Махкамова нодира улфатовна
Мақсад-вазифани белгиловчи жараён
Download 0.88 Mb.
|
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]
Мақсад-вазифани белгиловчи жараён босқичида бўлажак ўқитувчилар педагогик таъсир объектидан ижодий мулоқот қилиш, билим олиш ва фойдали меҳнат қилиш субъектига айланадилар.
Шу билан бирга педагогик фаолият мақсадига эришиш йўлида пайдо бўлган мураккабликлардан қатъий назар тасаввурда пайдо бўлган, педагогик жараёндаги сон ва сифат ҳамда алоҳида компонентлар ўзгаришларини назарда тутадиган лойиҳа сифатида ҳали амалга оширилмаган фаолиятнинг моделлаштирилган натижасидир. Натижа амалиётга айланишидан аввал мақсад сифатида инсон онгида пайдо бўлиши зарур. Мақсад фаолият тизимига тўғридан тўғри кирмаса-да, у ички субъектив-психологик ҳолат сифатида қолган ҳолда фаолият сифати учун муҳим аҳамиятга эга. Мақсад ЭФМни шакллантириш жараёнига йўналиш беради, фаолиятни тартибга солади, шакллантирувчи методикани аниқлайди ҳамда сифат ва баҳолаш мезонларини белгилайди. Аниқ тасаввур қилинмаган мақсадсиз ЭФМни шакллантириш мумкин бўлмайди. Мақсад маълум технологик жараённи амалга ошириш тартибини белгилаб беради. Чунки мақсад англанган эҳтиёж бўлиб технологиянинг муҳим харрактеристикасидир. Мақсад педагогик тизимни шакллантирувчи омил бўлиб ҳал қилиниши лозим бўлган муаммоларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам фаолият яратувчилик хусусиятига эга бўлганлиги сабабли муаммоли таркибга эга бўлади. Педагогик вазифа педагогик жараённинг асосий бирлиги ҳисобланади. Педагогик ҳолат эса муаммо билан боғлиқ бўлади. Педагог томонидан англанган вазифа педагогик жараённинг аниқ вазифаларига айланади. Педагог аввало вазифани ўзи учун белгилайди, сўнгра уни бўлажак ўқитувчиларга маълум қилиб уларни жалб қилади ва муаммо ечимини ҳал этишга қаратади. Вазифа – вазифалар тизими бўлажак ўқитувчилар учун уларнинг индивидуал эҳтиёжлари, имкониятлари ва улар ихтиёридаги аниқ шароитлар воситасида назарда тутилган натижаларга эришиш мақсадидир. Стратегик аҳамиятга эга бўлган вазифалар умумий мақсаддан келиб чиқувчи бошқа вазифаларни ҳам ўз ичига қамраб олади. Стратегик вазифалар тактик вазифаларга айланиб маълум босқич муаммосини ҳал этади. Тезкор вазифалар ҳар бир машқнинг кундалик вазифаларидир. Вазифани белгилашда аниқ индивидуаллик талаб қилади. Тўғри белгиланган вазифа энг мақбул вариант ёки фаолият турини танлаш имконини беради. ИФМни шакллантиришда ҳал қилиниши лозим бўлган вазифалар тизими сифатида қаралиб унинг алоҳида босқичлари ва босиб ўтилиши керак бўлган маълум мақсадларни ифодалайди. ИФМни шакллантириш технологиясининг шахсий-касбий йўналишини ҳисобга олган ҳолда машғулотларни ишлаб чиқишда асосий эътибор бўлажак ўқитувчиларнинг ўз-ўзларининг имкониятларини кўрсатишга, сўнгра ўқитишнинг шакл ва услубларига қаратилиши лозим. Шу билан бирга уларнинг мустақил ишлашларини муваффақиятли ташкил этиш учун ўқитишнинг шакл ва методларини кўрсатиб бериш бўлажак ўқитувчиларнинг билим олиш фаолиятини самарали ташкил этишга имкон беради ва бу ўз навбатида ўқитувчи ва бўлажак ўқитувчи ўртасидаги самарали ҳамкорликни таъминлайди. Бу босқичда гуруҳлар ҳал қилиниши лозим бўлган вазифа хусусиятига мос равишда шакллантириладилар. ИФМни шакллантиришнинг мақсад ва вазифалари фақатгина шакллантиришгина эмас, шунингдек, улар технологиянинг ҳам компонентлари бўлиб мантиқан ички тартиби ҳамдир. Бу ҳолат мақсад ва вазифалар аниқ бўлганда юзага келади. Маънавий эҳтиёжни шакллантиришнинг асосий вазифаси ўқувчиларнинг билимларга ва гууҳдошларига ижобий фаол муносабатда бўлишдир. Вазифани ҳал қилиш вазифанинг ечимини топиш жараёни билан узвий боғлиқ. Педагогик вазифани ҳал этиш эса доимо ижодий ёндошув билан юз беради. Ижодий фикрлаш маданиятини шаклллантириш жараёнида назарий ва амалий холатларининг ўзаро бир бирига таъсир қилиши ва боғлиқлиги бунёдга келади. Биринчи галда педагогик амалий вазифаларни қамраган ҳолда диагностикаси қабул қилинади. Педагогик диагностика асосида ИФМни шакллантириш натижалари, бўлажак ўқитувчилар томонидан келиб чиқадиган мураккабликлар ва хатоликлар, уларнинг педагогик таъсирга муносабати прогнозлаштирилади. Педагогик диагностикада моддий таъминот, шарт-шароит, қулай таълим воситалари асосида режалаштириш, вазифаларни тақсимлаб чиқиш, йўл-йўриқ, ташкиллаштириш вазифалари ҳам ҳисобга олинади. Ўқитувчи ҳар қандай мураккаб ҳолатларда тўғри қарорга келиши учун ўзининг қатъий ёндошуви, аниқ ғоявий-ахлоқий йўналишларига эга бўлмоғи керак. Чунки айнан ана шу босқич таҳлилий босқич бўлиб диагностикани белгилашга имконият беради. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling