Махкамова нодира улфатовна


Индивидуал фикрлаш фаолиятига асосланиш. Ушбу жараёнда


Download 0.88 Mb.
bet17/41
Sana29.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1139092
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41
Bog'liq
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]

Индивидуал фикрлаш фаолиятига асосланиш. Ушбу жараёнда педагогик масала назарий жиҳатдан ўз ечимини топиш фаолиятига бўлажак ўкитувчиларнинг фикрлаш холатлари узлуксиз тўпланаётган ахборот мазмунидан келиб чиқиб амалиётни тартибга солади ва тарбик этилади.
Бунда мотивация, мақсадлар, вазифалар ва бўлажак ўқитувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бевосита иш олиб бориш жараёни такомиллашади.
Фикрлашнинг муайян ҳолатига йўналтирилган педагогик вазифаларни назарий жиҳатдан шакллантирилади ҳамда уни самарали ҳал этиш учун лозим бўлган етарли шарт-шароитлар амалга оширилади. Педагогик вазифаларни амалга ошириш ишлари самарадорлиги ривожлантирилади. Ушбу жараёнда педагогик фаолиятнинг муваффақияти, бевосита бирлаштира олишига боғлик фаолиятнинг белгиланган вазифалар ва унинг хусусиятлари ўзаро мутаносибликда унинг мазмуни эса илмий ва амалий жиҳатдан бўлажак ўқитувчиларнинг тайёргарлик даражасига мос бўлиши талаб қилинади.
Бунда координация ва ўзаро боғлиқлик ташқи боғликликни таъминлаб бериши зарур. Педагогик таьлим жараёнида бўлажак ўқитувчиларида ЭФМни шакллантириш жараёнига ажаратиладиган вақтни ташкил этиш ҳамда ўқув-тарбиявий, ахборот олишга ўқитиш давомида бўлажак ўитқувчиларга йўналтирилган ахборотни шакллантириш усули, жамоа бўлиб ўқитиш усулларидан кенг фойдаланган холда қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: идрок қилиш, англаш, тушуниш, умумлаштириш, мустаҳкамлаш, қўллаш каби билимларни ўзлаштирилади.
ИФМни шакллантириш технологияси ўқитувчининг тайёргарлиги ва ўқув фаолияти давомида ўқитиш муаммоларини ҳал этиш сифатида ҳамахамиятли хисобланади.
ИФМни шакллантирш методлар асосида мақсадга йўналтирилган фаолият мазмунида куйидагиларга ермак килиш мавкеига мувофик хисобланади .

  1. Ўз-ўзини ривожлантириш методлари асосида бўлажак ўқитувчи мазкур муаммоларни ҳал этиши учун лозим бўладиган маънавий қадриятларни эгаллаганлик даражасига алохида алохида ахамият

  2. Якка ва гуруҳли (жамоавий) машқлар бажариш методлари. Мазкур блок якка ва гуруҳли (жамоавий) машқлар бажариши асосида ИФМни шакллантиришга йўналтирилган бўлиши ва унинг даражаси, жадвали ва ҳ.к кабилар ифодаланади.

Ўз-ўзини мониторинг қилиш методлари энг муҳим блокларидан бири сифатида унинг индивидуал даражасини аниқлаш методикасини амалга оширади.
Идрок қилишни ривожлантириш методлари, баркамоллик ва ички ҳиссиётларни юзага чиқарадиган йўлларни кўрсатиб бориш муносабатларни, коррекция ҳамда ички сезгини такомиллаштиришга оид турли машқларни ўз ичигаолади.
Тушунтириш ва баён қилиш методларида бoлажак oкитувчилар қобилиятларини, фикр бойлигини оширадиган, ҳар бир фикрга масъулият билан ёндошишни ривожлантиришга йўналтирилган ва ривожлантирадиган методлар мажмуаси назарда тутилади.
Ижодий фикрлаш ривожлантиришга қаратилган методлари. Ушбу блок ўз ичига фикр бойлигини оширишга, тез фикрлаш кўникмаларини ривожлантирадиган машқларни ўз ичига олади.
Ижодий фикр маданиятини шакллантириш борасида бoлажак oкитувчилар хакида хар бир муносабатга эътибор бериш, хатти-ҳаракат қилиш ва фаолият қобилиятларни рривожлантириш машқларини ўз ичига олади.
Ижодий фикр юритишни фаоллаштириш ва ривожлантиридаган методлар мажмуаси. Бу блок ўз ичига фикрни бир жойга тўплаш ва мантиқий тафаккур юритиш қобилияларини ривожлантириш машқларини: бошқотирма, турли муаммоларни ҳал этиш сингари қобиялиятларни ривожлантириш машқларини ўзида мужассамлайди.
Хотира функцияларини фаоллаштиришга йўналтирилган методлар. Ушбу блокда аниқ равишда хотирани фаоллаштириш методикалари билан танишиш жараёни содир бўлади. Бунда якка тартибда машғулотлар ўтказилади ва тавcиялар берилади.
Ижодий фаолиятни (креативлик) ривожлантириш методлари.
Мазкур блок бoлажак ўқитувчидаги табиий креативлик қобилиятларини, ундаги индивидуал ижод қилиш хусусиятларини ўз ичига олади.
Шундай қилиб ИФМни шакллантириш технологияси кетма-кетлик тамойили асосида ўз-ўзини такомилга етказишдан бошланиб касбий баркамоллика эришиш билан якунланади.
Назоратга асосланган натижа. Мантиқий фаолият ва ўқитишнинг педагогик услуб ва усуллари шундай тартибда жойлаштирилиши керакки, улар диагностика, лойиҳалаштириш ва педагогик натижа сингари тушунчалар атрофида мужассам бўлмоғи керак.
Педагогик диагностика асосида тадқиқ этилаётган жараён ҳақидаги хусусиятга боғлиқ равишда фаолият турлари ётади.
Педагогик масалалар ечими назарий фикрлашни олға суриш билан якунланади. Бунда олинган натижаларни баҳолаш якуний ҳисобот воситасида амалга оширилади. Таҳлил қилиш натижасида назарий асослаш ва янги педагогик масаланинг ечими натижанинг асоси ҳисобланади. Педагогик фаолиятнинг муҳим компонентлари ва характеристикаси сифатида унинг натижаси ҳисобланади. Назорат қилиш ИФМни шакллантириш жараёнида юзага келган шароит талаблари асосида коррекция белгиланган вазифаларни ислоҳ қилиш имконини беради. Лозим бўлганда тузатиш киритиш, истиқболли лойиҳаларни кучайтириш, салбий натижаларни камайтириш сингари ишлари амалга оширилади. Бу босқичда диагностик мақсадни шакллантириш ва объектив назорат остида касб-ҳунар бoлажак ўқитувчиларида ИФМни шакллантиришга йўналтирилган ишлар амалга оширилади.
Педагогик таъсир этишнинг изчиллик ва кетма-кетлик асосида ташкил этилиши бoлажак ўқитувчилар олдига қўйилган мақсадга эришишда ва уларнинг касбий маҳоратларини оширишни таъминлайди. Белгиланган вазифанинг бажарилишини ҳисобга олиб бориш, назорат қилиш, самарадорликни таҳлил қилиш муҳим вазифалар ҳисобланади. Шу билан бирга кучларни, воситаларни қайта тақсимлаш, қайта режалаштириш ҳам шулар жумласидандир. Муҳими, мўлжаллаш, диагностик-коррекцион ишларни тўғри йўлга сола билиш ҳисобланади.
Педагогик диагностика ИФМни шакллантиришга йўналтирилган мақсад, вазифалар ва ўқитиш жараёнларини ишлаб чиқишда умумумий талабларини белгилаб беради. Шу билан бирга педагогик жараённинг ёки унинг маълум қисмлари ёхуд компонентларини мақсадли ва ҳар томонлама тадқиқ этишнинг умумий баҳоси ҳам ҳисобланади. Узоқ муддатга мўлжалланган педагогик диагностика ўқув фаолияти жараёнида ҳар бир тарбияланувчилар хулқ-атворида, уларнинг психикасида аниқланган камчиликларни таьлим-тарбия давомида бартараф этиш имконини беради.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling