Махкамова нодира улфатовна


ИФМни шакллантириш тизими


Download 0.88 Mb.
bet19/41
Sana29.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1139092
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41
Bog'liq
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]

ИФМни шакллантириш тизими. ИФМни шакллантириш технологиясида педагогик тизим сифатида қуйидаги хусусиятларни эътиборга олиш лозим:
Яхлитлик, бу жараёнда яхлит таълим бериш кўзда тутилса, иккинчидан томондан яхлит таълимнинг мустақил компонентларини шакллантирувчи ўзаро боғлиқликни таъминлаш имконияти мавжуд бўлади.
компонентлилик, тизим қисмлари ўртасидаги ўзаро алоқадорликни йўлга қўйилганлигини белгилаш даражаси;
ИФМни шакллантириш технологияси таркибий компонентларининг педагогик тизимида бoлажак ўқитувчи, ўқитувчи шахси турса, ИФМ эса ўқитиш мақсади сифатида, ўқув информацияси, педагогик коммуникация воситалари билан бевосита боғлиқ бўлади. ИФМнинг функционал компонентлари гностик, лойиҳалаштириш, конструктив, коммуникатив ва ташкилий қисмларга бўлинади.
Гностик компонент тизимни ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришнинг якуний компоненти бўлиб у ахборот олиш билан чамбарчас боғлиқдир. Якуний ахборот асосида педагогик мақсадлар ва масалалар бoлажак ўқитувчининг шахсини ҳисобга олган ҳолда қайтадан аниқлаштирилади ва шунга мувофиқ аввалгилари янгиланиб ИФМ ни шакллантиришнинг янги режалари ва дастурлари ишлаб чиқилади.
Мақсадга йўналтирилган тадбирлар воситасида ўқитувчи ва бoлажак ўқитувчнинг келгусида амалга ошириши лозим бoлган ҳамкорлик фаолиятларини кўзда тутувчи мақсадга эришишни таъминлайдиган истиқболли масалаларнинг педагогик тизими сифатидаги лойиҳалаштириш компонентини ташкил этади.
Коммуникатив компонент педагог ва бoлажак ўқитувчининг мувофиқлаштирилган фаолиятларини ўз ичига қамрайди ва бу ўзаро муносабат ИФМни шакллантириш мақсадларига йўналтирилган ҳолда бoлажак ўқитувчи шахсини такомиллаштириш мақсадида асосий мутахассисликни ўрганишда лозим бўладиган фанларни ўзлаштиришга бўлган қизиқишини (эҳтиёжини) ривожлантиради.
Ташкилий компонент ўз ичига педагогик мўлжални амалга ошириш фаолиятини ва ИФМни шакллантириш жараёнида ўқитувчи ва бoлажак ўқитувчининг ўзаро ҳамкорлигини аниқ йўлга қўйилишини таъминлайди.
Барча мақсадга йўналтирилган тизимлар сингари ИФМни шакллантириш технологиясида мустақил ва ўзаро боғлиқликдаги бошқариш функциялар ичидан мақсадларни шакллантириш, ўқитишнинг ахборотли асоси; прогнозлаштириш; қарор қабул қилиш; ижрони ташкил этиш; коммуникация, натижаларни назорат қилиш ва баҳолаш, коррекцияни ажаратиб кўрсатиш мумкин.
Мазкур педагогик тизимда ажратиб кўрсатилган функциялар ўзига хос мазмун билан бойитилади. Шундай аснода, мақсадга мувофиқ тақсимлаш воситасида бoлажак ўқитувчи шахсида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш модели лойиҳалаштиририлади. Ўқитиш ва тарбиялаш мазмуни педагогик тизимни бошқаришнинг ахборотли асосини ташкил этади.
Педагогик қарор қабул қилиш шахсга индивидуал ва жамоавий таъсир кўрсатишнинг мақбул усулларини танлашга йўналтирилади Ижрони таъминлаш ўқув-тарбиявий режалар, дастурлар ва педагогик қарорларни амалга ошириш билан боғлиқ. коммуникция ИФМни шакллантириш технологияси жараёнида ўқув гуруҳи аъзоларининг ўзаро ҳамкорликларининг турли шакл ва услубларини ўз ичига олади. Назорат эса турли вақт давомида ўқитиш ва тарбиялашнинг аниқ натижаларини баҳолашни амалга оширишни назарда тутади. Коррекция –ўзгартиришлар киритиш педагогик тизимда ИФМни шакллантириш жараёнида юзага келган номақбул муносабатларни бартараф қилиш ва ўзгартиришлар киритшни билдиради.
Мазкур технологиянинг шакллари, шакл ва методлари ҳамда воситалари сифатида қуйидагилардан фойдаланилади:

    1. ИФМни шакллантириш жараёнини ташкил этиш шакллари. педагогик жараённи ташкил этишнинг кег тарқалган шакллари қуйидагилардир: фронтал, гуруҳли, индивидуал бўлиб бoлажак ўқитувчиларни назарий ва амалий билимлар билан қуроллантиришга мўлжалланган ҳолда уларнинг билим ва кўникмаларини (маъруза, маъруза-муҳокамалаар, семинарлар, семинар диспутлар, амалий машғулотлар ситуатив таҳлил, тақлидий ўйинлар, ролли ўйинлар, машқлар, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш, ўз моделини ҳимоя қилиш, дарсдан ташқари ишлар ва ҳ.к.) назорат қилишга асосланади.

    2. ИФМни шакллантирувчи ўзига хос хусусиятга эга бўлган мақсадли тренинглар, викториналар, кўргазмалар, ролли мусобакалар.

    3. Таълим-тарбия масалаларини ҳал қилишга қаратилган ўқитувчи ва бoлажак ўқитувчининг ўзаро ҳамкорлиги методлари. Булар ўзаро фаолиятнинг самарали механизми ҳисобланади. ИФМни шакллантириш технологиясида мазкур методлар билимларни ўзлаштириш ва ўрганиш усулларининг уч даражасини таъминлашга қаратилган: онгли идрок қилиш ва эслаб қолиш, билим ва фаолият усулларини, ўрганилганларни ижодий қўллай олишдир. [3, 76].

    4. Бу методлар: 1) билим олиш фаолияти: оғзаки, кўргазмали ва амалий, репродуктив ва муаммоли-изланувчилик ҳамда индуктив ва дедуктив; 2) рағбатлантириш ва қизиқишни уйғотиш: ўйинлар, баҳс-мунозаралар ва ҳ.к..; 3) ИФМни шакллантириш жараёнида назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш (оғзаки, ёзма, фаолиятли амалий). Фаол ижтимоий ўқитиш методлари: ролли ўйинлар, психологик тренинглар, мунозаралар ва ҳ.к. Булар ёрдамида ўзаро фаолият усуллари эгалланади, киришимлилик хусусиятлари ривожланади. Булардан қатъий назар қандай методлар таснифидан фойдаланилмасин педагогнинг бoлажак ўқитувчи шахсига бўлган таъсири фақат жонли ва бевосита муносабатлар воситасида амалга ошади.

3. Шакллантириш воситалари. 1). Шакллантириш фаолиятининг турли кўринишлари: ўқув, ўйинли ва ҳ.к. 2). Ахборот воситалари билан жиҳозланиш муҳитининг мавжудлиги: моддий ва маънавий маданият асарлари ҳамда буюмларнинг уйғунлиги сифатида (кўргазмали қуроллар, тарихий, бадиий ва илмий-оммабоп адабиётлар; оммавий ахборот воситалари; таълимнинг техник воситалари, компьютер ва ҳ.к.) сифатида юзага чиқади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шуни таъкидлаш керакки, педагогик таьлим фанлари дарсларининг танлаб олинган мавзуларни ўрганишда бoлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришда интеграциялашган ҳар бир фан мавзусининг тўғри танланганлиги, дарсдан ташқари тадбирларнинг ўз ўрни, ўз мазмуни мавжудлиги аниқланди. Ўқитувчидан эса белгиланган мақсадга эришиш учун дарсларни ташкил этишда замонавий, илғор ўқитиш воситалари билан қуролланган ҳолда бoлажак ўқитувчиларга билим беришлари, уларнинг, ижодий фикрлашларига ёрдам берувчи услуб ва инновациялардан фойдаланиши талаб қилинади. Янги, бугунги кун талабидаги дарсларни ташкил этишда ўқитувчининг дарсга янгича ёндошувини, аввалги дарс усул ва услубларидан фарқли ўлароқ янгича шакл ва мазмунга эга бўлган дарс типлари ва турлари устида изланишини тақозо этади.
Таъкидлаш керакки, педагогик таьлим жараёрида бoлажак ўқитувчиларга билим беришда дидактика категориялари ва ўқитишнинг илғор шакл ва услублари ҳамда тамойилларига эътиборини қаратиши, янги нигоҳ билан ёндошувини талаб қилади.
Ушбу жараёнлар бoлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш натижасида атрофдаги ҳодисаларга қиёсий, танқидий ёндошиш, маълумотларни тўғри баҳолаш, таҳлил қилиш, бошқача айтганда ўз фикрини мустақил юритиш сифатларини ривожлантиради.
Педагогик таълими жараёнида ўтилаётган дарсларни таҳлил қилиш ва ўрганиш шуни кўрсатадики, мазкур типдаги ўқув муассасалари ўқитувчилари томонидан дарс жараёнида янгича изланиш ва ёндошиш кенг тус олаётганлиги ижобий ҳолдир. Бугунги дарслар самарадорлигини ошириш масаласида ҳар бир ўқитувчининг ўз ўрни ва услуби белгиланиб бормоқда.
Анъанавий ўқитишнинг усулларидан кўра илғор педагогик технологияларга асосланган педагогик услублардан кенгроқ фойдаланиш, бoлажак ўқитувчиларини юксак малакали, мустақил ва ижодий фикрли, турмуш синовларига бардошли, ўз хулосаларига эга бўлган ёш фуқарони шакллантиради.
Бугунги кунда педагогик таьлим жараёнининг самарадорлиги, замонавий асбоб-ускуналар, ўқув-услубий ва кўргазмали воситалар, ахборот технологиялари ва компютерлар билан жиҳозланганлиги билан фарқ қилади. Худди шу нуқтаи назардан қараганда ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги, унинг илмий-педагогик салоҳияти, бошқача айтганда унинг касбий маҳорати билан белгиланади.
Педагогик таьлим жараёнида бoлажак oкитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга оид янги дарс ишланмаларини ишлаб чиқдик ва амалиётда қўлланиш унинг самарадорлигини оширади.
Мазкур дарс ишланмаларини ишлаб чиқишда қўлланилган ҳамда педагогик таьлим жараёнида бoлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш тамойиллари ва мақсадларини қуйидаги 5 - расм асосида изоҳладик.
Бoлажак oқитувчиларни ўқиш фаолиятига қизиқтиришнинг асосий манбаи, энг аввало таълим мазмунидир. Мазмун самарали, рағбатлантирувчи таъсир кўрсатиши учун ўқитиш тамойилларида шакллантирилган бир қатор талаблар (илмийлик, ҳаёт билан боғлиқлик, мунтазамлик, изчиллик, ва шу кабилар) га жавоб бериши керак.




Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling