Махкамова нодира улфатовна
Педагогик таълим жараёнида бўлажак укитувчиларида ижодий фиклаш компетенсиясини ривожлантириш
Download 0.88 Mb.
|
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]
3.1. Педагогик таълим жараёнида бўлажак укитувчиларида ижодий фиклаш компетенсиясини ривожлантириш
Педагогик таълим жараёнида ижодий фикрлаш маданиятини шаклланганлиги даражасини аниқлаш мақсадида ўқитувчи ва талабалар анкета саволларига қуйидагича жавоблар олдик: 1. Ижодий фикрлаш маданиятига шакллантиришга қаратилган дарсладр ва тадбирлар ОТМларда кандай? 2. Ўқув муассасангизда педагогик таълим фанини замон талаблари асосида ўқитиш учун қандай чора-тадбирлар белгиланган? 3. Педагогик таълим фани ўқитувчилари ўз дарсларида қандай илғор ўқитиш усул ва услубларидан қандай фойдаланадилар? 4. Ўқув муассасасида талабаларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш учун ўқув-услубий, илмий, бадиий адабиётлар фонди етарлими? 5. Унверситетнин педагогик жамоаси талабаларни тарбиялашда қандай самарали иш услублари ва турларидан фойдаланадилар? 6. Талабалар ахборот-ресурс марказининг имкониятларидан кандай фойдаланадилар? 7. Ўқитувчилар педагогик таълим фаниларни ўқитишда қайси технологияларни қўлланадилар? 8.Дарсдан ташқари тадбирлар жараёнида педагогик таълим шакл ва методлари қай даражада амалга оширилади? 9. Педагогик таълим сифатига оид қандай тажрибалар мавжуд? Жавоблар таҳлили шуни кўрсатдики, респондент ўқитувчилар таълим тизимидаги ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, янгича услубда қуриш ва амалда қўлланилаётган инновацион ёндошувларнинг таълимий натижаларда катта ижобий ўзгаришларга сабаб бўлаётганини қайд этдилар. Шу билан бирга янги қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун, давлат таълим стандартлари асосидаги ўқитишнинг илғор таълим технологияларини педагогик таълим муваффақиятли амалга оширилаётганлигини таъкидладлар. Ёшларни, шу жумладан ОТМ талабаларида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришда тажрибалар етишмаслиги, илмий тушунчалари йўқлиги қўйилган масала бўйича илмий-услубий, педагогик адабиётларнинг ахборот-ресурс марказида етарли ёки мавжуд эмаслиги билан изоҳлаганлар. Анкета асосида ёзма савол-жавобларда Тошкент давлат педагогика институти, Чирчиқ давлат педагогика унверситети ўқитувчилардан Навоий давлат педагогика институти,ТУТИ уктувчилари “дарсда мавзуга мос янги педагогик технологиялардан фойдаланиш зарур ва фойдали, талабаларда билимларни ўзлаштиришга қизиқишини оширади”, деб жавоб қайтардилар. 56 нафар ўқитувчи “талаба фаоллигини оширишда дарсларнинг аҳамияти катта эканлигини айтдилар. 27 нафари “мураккаб мавзуларни ўзлаштиришга ёрдам беради”, 8 нафари эса “мазкур мавзуларни ҳам дарсдан ташқари пайтларда фойдаланишга мослаштириш мувофиқ” деб ҳисоблайдилар. “Ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга йўналтирилган дарсларга муносабатингиз?” деган мавзуда суҳбатга жалб қилинган ўқитувчилардан 89 фоизи ижобий жавоб қайтарди. Яъни, мазкур мавзуда дарслар олиб борилишини қизиқарли ва зарур, деган фикрлар билдирилди. 5 фоиз ўқитувчи ўқув семестрларида 2-3 марта, 2 фоиз ўқитувчи дарсларда мавзуга мос илғор педагогик технологияларнинг айрим қисмларидан, 4 фоиз ўқитувчи , дарсларда талабаларга ҳаддан ташқари эркинлик бериб қўйиш керак эмас, деб жавоб қайтардилар. Суҳбатга иштирок этган ўқитувчилар ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга йўналтирилган дарсларда мавзуларга оид методик қўлланмалар етишмаслигини таъкидладилар. Барча ўқитувчиларнинг фикрларига кўра барча гуруҳлардаги талабалар янгича ёндошувдаги инновацион дидактик элементлар киритилган усулдаги дарсларга ниҳоятда қизиқадилар. Педагогик таълимга оид саволлар қуйидаги мазмунда тузилди: 1. Ижодий фикрлаш деганда нимани тушунасиз? 2. Ижодий фикрлаш билан мустақил фикрлаш ўртасидаги фарқни қандай талқин қиласиз? 3. Ижодий фикр билан холис фикр ўртасида қандай фарқ бор? 4. “Ҳурфикрлилик”, “Эркин фикрлилик”, “Эркин фикрлаш маданияти” “Мустақил фикр”, “ижодий фикрлаш”, “танқидий фикрлаш” “мантиқий фикрлаш” тушунчаларига изоҳ беринг. 5. Педагогик таълим дарсларини ўтишда Шарқ, шу жумладан Ўрта Осиё мутафаккирларининг асарлари ва уларда акс этган ғоялардан фойланиладими? 6. Педагогик таълим дарслари ўқув жараёнида талабаларга қандай қулай имкониятлар яратилган? 7. Педагогик таълим қайси фанида ижодий фикрлашга йўналтирилган мавзуларни биласиз? 8. Ўзингизни қайси тоифага қўшасиз? (тахминий кутиладиган жавоб: эркин фикрли, мустақил фикрли, билмайман). 9. Ижодий фикрли инсон қандай фазилатларга эга бўлиши керак? 10. Педагогик таълим фанлари қайси бўлим ва мавзуларида Ўзбекистонда ижодий фикр ривожи учун курашган ва ўзининг ижодий ҳиссасини қўшган педагоглар, олимлар ва шоирларни биласиз? 11. Ижодий фикрлаш маданияти ҳақида қандай тушунчага эгасиз? 12. Ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга қаратилган дарс турлари ва мавзуларини биласизми? 13. Дарсларда баҳолаш сизнингча адолатлими? 14. Мазкур масала бўйича шахсий фикрингиз ва таклифларингиз. 15. Ижодий фикрлашнинг жамиятимиздаги ўрнини қандай тушунасиз? Анкета сўровлари натижалари асосида педагогик таълим дарсларига хос хусусиятлар ва уларнинг дидактик жиҳатлари ҳамда уларни ўтказиш методикаси бўйича машгулотлар амалга оширилди. Аниқловчи илмий-тажриба жараёнида ўқитувчиларининг педагогик таълим дарслари жараёнида турли дидактик воситалар, усуллардан фойдаланиш масаласига муносабатларини аниқлаш мақсадида ўтказилган ёзма анкета савол-жавоблари натижаси қуйидагича бўлди: Кузатиш ва суҳбат натижаларига кўра педагогик таълим фанлар дарслари жараёнида ноанъанавий машғулотларда талабаларнинг билимларни қай даражада эгаллаганликлари аниқланди. Дарсларда мунозара, педагогик технологияларга оид дарслар ўтказилди. Лекин, шулар билан бир қаторда баъзи бир ўқитиувчилар илғор педагогик технологияга асосланган дарсларни доимий амалга оширмайдилар. Ўқитувчилар дарсларда таълимий-услубий воситалардан қайси мавзуларида фойдаланишни белгилашда қийналадилар. Дарс жараёнида инновацион усул ва услублардан ҳар доим ҳам фойдаланилмайди. Уларнинг ижодий фикрлаш моҳияти вва унинг хусусиятлари ва мустақил фикрлаш моҳияти, унинг хусусиятлари ҳақидаги тушунчалари кўпинча чалкаш ва аниқ эмас. Шундай қилиб, педагогика фанлари ўқитувчилари маълум даражада тажрибалар тўпланган бўлишига қарамай мазкур масалада ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш бўйича ўқув-услубий ёрдамга муҳтожлик сезадилар . Тажриба-синов ишлари учун қуйидаги ижодий эссе мавзулари белгиланди: 1-босқичда “Ижодий фикрлаш нима?” “Ижодий фикрлилик – ижодий инсон фазилати” 2-босқичда “.Ижодий фикрловчи инсон – жамиятимиз тараққиётини олға силжитувчи омил” , “Ижодий фикрлаш, ижодий ўкиш, ижодий яшаш”. 3-босқичда “ Янги Ўзбекистонда – ижодий тафаккур кафолати” , “Билим – ижодий фикр чашмаси” . Алоҳида таъкидлаш жоизки, тажриба гуруҳларида махсус дарсларга тайёргарлик босқичи ўтказилди. Бунда дарснинг айрим элементлари ва бутун дарс жараёнига тайёргарлик кўрилди. Айниқса, ноанъанавий дарсларга тайёргарлик ишларига алоҳида эътибор берилди. Бу тайёргарлик эса кейинчалик “Ижодий фикрлаш нима?”, “Ижодий фикр қутиси”, “Сиз Янги Ўзбекистонда қандай тушунасиз?”, “Мураккаб муаммоларни ҳал қилиш”, “Фикр билдириш ва шахсий масъулият” сингари мавзуларга тайёргарлик ишлари бўлиб хизмат қилди. Мазкур дарсларнинг мақсади талабаларда авваламбор ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга йўналтирилган бўлиб, шахсий фаолликни ошириш, уларни бир-бирлари билан яқинлаштириб мақсадли равишда гуруҳларга ажратишни мувофиқлаштириш, тайёргарлик даражасини аниқлаш, дарслар жараёнида талабалар билим ва қизиқишлари, қобилиятларига яраша топшириқлар беришни ҳисобга олишдан иборатдир. Тажриба-синов ишлари жараёнида дарслар энг содда саволлардан бошланади: 1. Икки ёки уч киши мунозарасининг энг асосий мавзусини аниқланг (оғзаки мисол билан). 2. Ижодий фикрлилик моҳиятини тушунтиринг (ўзингизнинг талқинингиз билан). 3. Ижодий фикр билан мустақил фикрнинг мантиқий яқинлигини ва улардаги фарқни тушунтира оласизми? 4. Ижодий фикрлилик нима учун керак? Мазмунига кўра мураккаб бўлмаган бундай саволлар талабаларга қўйилган масалага эътибор билан бажариш, ўртоқлари ишини кузатиш ва ўз ўзига танқидий, мантиқий ҳамда адолатли ёндошишни ўргатди. Топшириқлар гуруҳ талабаларига бир хилда ва вариантлар бўйича ажратиб берилди. Бундай дарсларда талабалар билимини умумлаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида фойдаландик. “Ижодий фикр маркази” дарсдан ташқари тадбирида талабалар билимини мустаҳкамлаш ва тафаккур доираларини кенгайтириш, шахсий масъулият ҳиссини тарбиялашда фойдаланилди. Педагогик таълим талабаларга турли мавзудаги матнлар тарқатилди. Уларнинг ичига мавзуга мос равишда янги Узбекистон тараққиётига оид кўчирмалар, турли ҳужжатлар, ҳукумат қарорлари, ҳаётимизда учрайдиган муаммолар мавзулари сингари манбалар солинган бўлади. Талабалар манбалардаги топшириқни бажардилар. Масалан: 1. “Ижодий фикр маркази”га қандай фикрни ёзиб ташлаган бўлардингиз? “Атрофимдаги нохуш ҳолат”, “Баҳолашда айрим ўқитувчилар томонидан адолатсизлик қилиниши”, “Ўртоқларимнинг кийиниш маданияти”, “Айрим ўқитувчиларнинг дарсларидан қониқмаслик”, “Мени ўраб турган муҳитнинг менга нисбатан муносабати”, “Ижодийлик – дарвозасиз қалъа эмас”, “Менинг ҳуқуқим – халқим ҳуқуқи”, “Ижодий фикр билдириш – оғизга келган сўзни айтиш эмас”, “Оммавий маданият – хавфли вирус” сингари ижодий, мантиқий, танқидий, таҳлилий, реалистик тафаккур юритишни интенсивлаштирадиган ва таълимий-тарбиявий жиҳатдан йўналтирилган саволлар солиб қўйилади. Дарсдан ташқари ўқиш тадбирларида “Биз китоб ўқишни севамиз”, “Китоб ўқиш менинг севимли машғулотим” мавзусида “Ақллилар майдони” ноанъанавий дарси, кроссворд ёки катакчалар тузиш ва уларни ечиш ишлар, турлари бўйича тарқатма материалларни, ўзлаштирилганлик даражасини аниқлаш учун мавзу матнидан келиб чиқиб махсус саволлар тузилди ва унга жавоблар ёзилди. Мавзу мазмунини таълим тарбия, ижодий фикрлашга учраган оид натижаларни мустаҳкамлаш мақсадида таълимнинг барча босқичида ўтказилди. Талабаларнинг педагогик таълим ўқишлари учун имкониятлар яратилди . “Педагогика” фани дастури бўйича “Тарбиявий ишлар методикаси” ўрганишга мўлжалланган мавзу асосида “Сиз педагогикани биласизми?” талабаларнинг топқирлик ва фаоллик даражасини оширди. Ўқитувчи фикр юритилаётган мавзунинг педагогик хусусиятлари, унинг маъно-моҳияти ҳақида қисқача гапириб берди. Талабалар ана шу мавзу ва матнларни дарсликдан ёки бошқа манбалардан излаб топдилар. Тажриба-синов ишлари давомида тажриба гуруҳларида ноанъанавий дарсларни ташкил этишда босқичлари амалга оширилди . Енгил ўзлаштириладиган ва осон ечим топадиган дарслардан сўнг дарснинг мураккаброқ турларига ўтилди. Баъзан мураккаб дарсларда мунозаралар ўтказилди. Тажриба ўқитувчилар билан келишган ҳолда тақвим мавзу режасида дарслари ўтказиш учун махсус вақт ажратилди. Педагогик таълим жараёнида дарсларни ташкил этиш, ўқув материалларини режалаштириш янги материални ўрганиш мавзуни кабилар мустаҳкамлаб борилди . Фаннинг бўлимлари юзасидан гуруҳлараро талабалар билимини умумлаштирувчи дарслар ўтказилди. Қуйида педагогик таълим фанлари бўйича талабаларда ижодий “Фикрлаш маданяти” мавзусидан фойдаланган ҳолда юзасидан талабалар билимини умумлаштирувчи фойдаланилган гуруҳлараро мунозара-дарснинг ишланмаси асосида ташкил этилган дарс мазмунини келтирамиз. Мақсад: а) Ижодий фикрлаш маданияти тушунчаси ва шундан келиб чиқадиган масъулият ва шахс бурчи ҳақидаги маъно-моҳиятини талабаларлар онгига сингдириш ва тафаккурларини ривожлантириш; б) таълимий: шахсий, ижодий эркинликлар – инсоннинг ажралмас ҳуқуқи эканлигини, уларнинг бошқа ҳуқуқлардан фарқи, амалда қўлланилиши сингари хусусиятлари ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш; г) тарбиявий: талабаларга ижодийлик ва унинг компоненлар бўлган ижодий фикрлаш инсон такомилининг юқори босқичи ва ниҳоят бу комил инсоннинг фазилатларидан бири эканлигини тушунтириш. Таълим воситалари: компьютер, графикли органайзерлар, слайдер, Ўзбекистон тараккиётига оид кўргазмалар, талабалар гуруҳига мослаб тузилган топшириқли карточкалар, Шунингдек, ҳар бир талабага берилган 1 баллдан 5 баллгача рақам кўрсатилган думалоқ ҳамда тутқичга эга бўлган сигнал карточкаларда йирик рақам билан оқ картонли қоғозга ёзилган белгилар. Талабалар фаолиятини ташкил этиш. 1. Ўқитувчи талабаларни қилинадиган ишлар билан таништиради: Бугунги дарсимизда “янги Ўзбекистон тараққиёти стратегияси “вазифалари билан дарсни бошлаб беради..Янги Ўзбекистон фуқоролик жамияти йоналишларини ўрганиш бўйича иш олиб борасизлар. Биринчи гуруҳдагилар Чирчиқ Давлат Педагогика Университети талабалари маълум қонуннинг амал қилиниши натижалари, иккинчи гуруҳ Жиззах Давлат Педагогика Университети талабалари қонуннинг амал қилиниши ва ижроси, учинчи гуруҳдаги талабалар эса Ўзбекистонда олиб борилаётган ишлар натижаларини ўрганиш таклиф киритиш таклифлар бериш бўйича ўз фикрини ҳар томонлама асослаши,ижодий фикрлилигини намойиш қилиши лозим. Вазифанинг мазмуни: Дарснинг бошланишида ўқитувчи муаммоли савол билан бошлайди: Сиз янги Ўзбекистон фуқароси,бўлажак ўқтувчи сифатида унинг тараққиёти учун сиз нима ишлар қиласиз? 1. Биричи гуруҳи. Тавсия этилган режага мувофиқ янги Ўзбекистонда “таълим туғрисида” қабул қилинган қонун “Тарбия” консепсиясига амал қилиши ва ижросини ўрганиш, ижро натижаларига муносабат билдириш, аҳолининг ва ташкилотларнинг муаммоларни тасаввур қилиш кабиларга. Талабалар ўзлари билган ўзлари ўқитётган ёки яшаётган ҳудуд доирасидаги амалдаги фаолиятига доир фикр қиладилар, ижодий фикр юритиш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни яхши англайдилар. Илм олишидан тортиб, ўз фикрларини ижодий баён қилишлари учун яратилган шароитларни, ўзларини ўраб турган ижтимоий муҳитнинг ижобий ёки салбий таъсири, ўқув муассасасида илм олиш учун барча шароитлар ҳозирги замон талабига жавоб беришини, шу билан бирга атрофларида юз бераётган салбий иллатларни ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни бартараф қилиш қилиш омиллари юзасидан мушоҳада юритадилар. Мунозарада ўзларини тўлқинлантирган, қизиқтирган муаммолар бўйича фикр юритадилар, баҳслашадилар. Ўқитувчи мазкур ҳолатда мавзу доирасини талабаларга эслатиб йўналтирилган саволлар бериб боради. Талабаларининг хаммаси хам бир хил фикрламайди. Айримларининг мутлақо шахсий фикри ҳам йўқ. У ота-онаси, ёки яқинларининг чизган чизиғидан чиқмайди. Катталар, ёки ўзи учун ҳурматли ҳисоблаганларнинг фикрини такрорлайди. Дарсларда ўқитувчи саволларига жуда қийналиб жавоб беради ёки беролмайди, фаоллиги пассив. Айримлар эса ўз фикрини дадил, ўз билимларига асосланган ҳолда, кенг фарази ва тасаввури билан баён қилади. Дарсларга фаол қатнашади ва дарс жараёнида фаоллиги, билимдонлиги билан ажралиб туради. Қўшимча саволлар: Бунинг сабаби нимада деб биласиз? Шахсий фикрингизни эркин тушунтириб бера оласизми? Ижодий фикрлаш маданияти деганда нимани тушунасиз? 2. Иккинчи гуруҳи. Бу гуруҳ учта кичик (фракциялар) иборат гуруҳчалардан таркиб топган ҳолда фаолият кўрсатади. Мазкур ҳолда қўйилган масалани ҳал қилишда кичик гуруҳларга бўлиниб ишлаш, “Ақлий ҳужум”, “Б, БХ, БО”(Биламан, Билишни хоҳлайман, Билиб олдим), “Инсерт жадвали” усуллари қўл келди. Фракциялар гуруҳига вазифа: Ижодий фикрлаш билан эркин фикрлаш ўртасидаги узвийлик, мутаносибликни аниқлаш ва далиллаш. Кўпчилик ўз мустақил фикрига эга. Аммо ижодий фикрига эга бўлмаган талабалар ҳам бор. Бунинг сабабини қандай изоҳлайсиз? .Ўз тушунчангизни баён қилинг (“Кластер” усули, “Нима учун?” иерархик жадвалидан фойдаланган ҳолда). Учинчи гуруҳ Улар (биринчи ва иккинчи гуруҳлар) томонидан тайёрланган таклифларни ўрганиб чиқадилар ва бу таклифлар матнини тасдиқлаш ёки қайта кўриб чиқиш учун қарорлар қабул қилдилар, музокараларда сўзга чиқдилар. Графикли органайзерлардан Венн диаграммаси, “Қандай?” иерархик диаграммаси - 2 ва 3 жиҳатларни ҳамда умумий томонларини солиштириш ёки таққослаш ёки қарама-қарши қўйиш учун қўлланилади ва ижодий фикрлаш, солиштириш, таққослаш, таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиради. Ўқитувчи муаммолар бўйича вазифалар ёзилган карточкаларни тарқатади. Талабалар гуруҳи томонидан тайёрланган таклифларнинг мазмуни ва ғоясини муҳокама қилиш давомида махсус журнал юритилиб, улар ўзларининг шахсий фикрларини қайд этиб бордилар. Дарснинг бу қисмига 5 дақиқа ажратилди. Вазифани бажариш учун эса 10-15 дақиқа сарфланди. Текшириш ишлари тугайди. Дарснинг учинчи қисми илмий – амалий анжуман ўтказилди. Ҳар бир гуруҳ бошлиқлари ишнинг натижалари юзасидан ахборот берадилар. Талабалар тартиб билан қандай масалаларни ўрганганликларини ва уларни ҳал қилиш йўллари ҳақида гапирдилар. Дарснинг охирида талабалар ўқитувчи раҳбарлигида тўпланган манбаларни умумлаштиридилар ижодий фикрлаш ва эркин фикрлаш тушунчалари мақсадлари вазифаларини, моҳиятини таққосладилар. Вазифаларни барча гуруҳдагилар мустақил бажардилар. Ўқитувчи уларга эксперт сифатида ёрдам бериб турди. Ишнинг натижалари турлича расмийлаштирилди: ёзма ахборот, маъруза тарзида, таҳлилий маълумотнома. Дарсни хулосалашда барча бажарилган ишлар билан бир қаторда бажарилган ишлар сифати, тезкорлиги ҳисобга олинди. Дарснинг якуний қисмида ҳар бир талабанинг баҳосини атрофлича муҳокама қилишга эътибор берилди. Биринчидан, талабалар бир-бирларини баҳоладилар. Иккинчидан, баҳоларнинг адолатли ёки адолатсиз эканлигини аниқлаш механизми (мезони) ишлаб чиқилди. Ҳар бир берилган балл асосидаги баҳони талабаларнинг ҳар бири туриб муҳокама қилиб мазкур талабанинг шу баҳога лойиқ иш қилган-қилмаганлиги талаба муҳокама қилинди ва кўпчилик ўз қўлларида ушлаб турган думалоқ шаклдаги картон кўрсаткичлардаги балларни кўрсатдилар. Ҳар бир талабага берилган баҳо ана шу кўрсаткич балларини кўпчилик берган натижаси қайд этиб борилди. Яъни ўқитувчи талабалар оғзаки билимлари ва қилган ишларига шахсан ўзи баҳо қўймади ва кўпчиликнинг берилган балларини қайд этди холос. Бундай муҳит яратилишининг аҳамияти шундаки, биринчидан, бирон бир талаба ўз ўртоғидан ёки ўқитувчидан ранжимади, ўз меҳнатиинг натижаси деб билди. Иккинчидан, талабалар бундай муҳитда ўзларини тўла эркинликларини ҳис қилдилар, ўзларига ишончлари ортиб, фаолиятлари изланувчанлик, таҳлил қилиш ва танқидий ёндошув, юқори ишчанлик даражасида бўлди. Учинчидан, баҳо ҳаққоний бўлгани учун, ҳар бир ишни бажаришга маъсулият ортиб, бошқаларнинг ижодий фикрини сабр-тоқат билан толерантлилик асосида тингладилар ва эркин қарашларини шакллантиришга муваффақ бўлдилар. Дарс натижаларини баҳолашда талабалар тўплаган маълумотларнинг аниқ ва тўлиқлиги, ёшларимизнинг, ижодий фикрлилик сингари масалаларнинг Ватанимизда ва чет эллардаги аҳволига қиёслаган ҳолда тушунчалари, ўзлари яшаб турган ҳудуд ҳақидаги билимлари ва ёзма ахборотларнинг сифати ҳисобга олинади. Назорат гуруҳидаги талабаларнинг фикрларини эшитиб, дарсда иштирок этган ҳар бир талабаниг фаолияти баҳоланади. Шу тартибда ташкил этилган дарс (унда гарчи ўйин элементи бўлса-да) жиддий, ниҳоятда ҳаяжонли ва қизиқарли бўлди. Талабалар кластер усули, “Қандай?” иерархик диаграммаси, “Нима учун?” схемаси, “Инсерт” жадвали усуллари билан ишлашларида талабаларнинг ижодий (инновацион) фикр ва таклиф билдиришлари, масаланининг ечимини излашларида хулосани аввалдан белгилашлари шарт эмас. Ўқитувчи дарсни олиб бориш учун қуйидагиларни бажариши лозим: -бир неча вариантда топшириқлар тўпламини тайёрлаш; -тайёрланган тақризлар ; -маълумотнома ва методик адабиётлар рўйхати ; - қўлланиладиган энг қулай ва дарс мазмуни ҳамда мақсадига мос усул ва услублар мажмуи; - аввалдан мўлжалланган дидактик воситалар мажмуи; - таълим самарадорлигини таъминловчи ахборот ва компьютер ҳамда техник воситалар рўйхати. Турли вариантда тайёрланган топшириқлар талабаларнинг билимларни тартибга келтириш ва чуқурлаштиришга ёрдам беради. Гуруҳ сардори топшириқлар тўпламини олиб уларни бажаришга киришадилар. Ўқитувчи томонидан маслаҳатлар бериб турилади. Сардорларга масалани ҳал қилиш учун мавзуни ўрганиш бўйича конвертлар топширилиб, тақриз бланкалари тақдим этилади. Тақризда вақтга риоя қилиш, топшириқларни тўғри ва аниқ бажариш, сифатли жиҳозлаш, хатолар белгилаб борилади. Сўнгра умумий баҳоланади. Ўқитувчи талабаларга масалани ҳал қилишга кетадиган вақтни айтади. Ўқитувчи қуйидаги жадвални ёзув тахтасига чизиб беради: 1 - жадвал
Талабалар билимини баҳолаш кўрсаткичлари Дарслар ўзининг ҳис-ҳаяжон хусусияти билан мусобақага хослиги билан талабаларнинг онгли ривожланишига ва тарбиясига ижобий таъсир қилади. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки,педагогик таълим фанларининг мос мавзуларидан, таълимий-тарбиявий тадбирлардан, услуб ва усуллардан фойдаланишда талабаларнинг ёши, уларнинг маълум тайёргарлига ва мавзуга мос мазмундаги дарслар моделларини ишлаб чиқиш, дарсдан ташқари тадбирларнинг белгиланиши қўйилган мақсад ва вазифаларнинг кутилган натижавий самарасини беради. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling