Махкамова нодира улфатовна


Якуний натижа ва фаолиятни бахолаш


Download 0.88 Mb.
bet18/41
Sana29.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1139092
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41
Bog'liq
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]

Якуний натижа ва фаолиятни бахолаш. Бу боскичда ИФМни шакллантириш жараёнида бoлажак укитувчилар фаол билим олиш жараёнида уларнинг шахсий ва жамоавий фаолиятларини бахолайди. Ўқитувчи ва бoлажак ўқитувчилар ижодий хамкорликда укув жараёнини ташкил этиш ва ИФМни шакллантириш асосида куйилган масалаларни хал этадилар.
Педагогик таьлим фанларини ўқитиш воситасида шахс руҳ ва тафаккур эгаси сифатида ўзининг қобилиятини, барча имкониятларини рўёбга чиқариши учун барча шароит мавжуд. Фуқаро ўзини озод ҳис этиш, эркин фаолият юритиш асосида яратувчанлик қобилиятини юзага чиқаришда, унда шу орқали ижодий фикрлаш кўникмаларининш ривожланиши баробарида ўзининг тақдирини ўзи белгилашга дахлдор эканлигини англай бошлади. Унда жамият ҳаётига дахлдорлик, ўз халқи ва ватани тақдирига бефарқ бўлмаслик ҳисси шакллана бошлайди. [2.63]
Шуни алохида такидлаш керакки, фуқаро ва шахс эркинлигининг ҳуқуқий кафолатлари шахснинг амалда эркин фуқаро ёки озод шахс эканлигини тўла англаб етганини билдирмайди. Унинг амалга ошиши кўпгина омиллар билан боғлиқ. Олий таьлим муассасаларида мазкур мақсадга эришиш учун қатор таълимий масалаларни ҳал қилиш керак бўлади. Шу билан бирга қўйилган мақсадни амалга оширишда бoлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришнинг муҳим вазифаси сифатида унинг технологияси ва тамойиллари муҳим роль ўйнайди.
Педагогик таьлим жараёнида бoлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш методологияси сифатида тизимли-синергетик ёндошув таълим-тарбия муҳити доирасида педагог ва тарбияланувчилар билан ўзаро ҳамкорлигини акс эттиради ва шу билан биргаликда улар ёш авлоднинг, шунингдек жамиятимиз келажагини таъминловчи ўзаро алоқа сифатида намоён бўлади. Бундай мақсадни амалга ошириш учун қўлланиладиган воситалар инсонпарварлик тамойилларига асосланади ва ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга йўналтирилган бўлади.
ИФМни шакллантиришнинг педагогик технологияси белгиланган концепция тамойилларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Педагог ва таълим-тарбия олувчиларнинг бевосита ҳамкорлиги аниқ педагогик тамойиллар билан амалга оширилади. Бу тамойиллар қуйидагича:
онгли ёндошув бунда ИФМни шакллантиришда бoлажак ўқитувчиларнинг фаоллиги асосида уларнинг шахсий тажрибалари таркибига янги билимларни киритиш;
шахсга йўналтирилганлик ва индивидуал ёндошув ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш жараёнини ташкил этиш учун бoлажак ўқитувчи шахсининг табиатан кучли томонларига таянган ҳолда таълим-тарбия олувчини ўрганиш;
ижобий хулқ- атвор устуворлиги бoлажак ўқитувчиларнинг ижобий томонларини аниқланган натижасига таянган ҳолда ИФМни шакллантиришни фаоллаштириши ва шунга мувофиқ уларни рағбатлантириб бориш;
– бўлажак ўқитувчиларнинг ўз-ўзларини бошқаришлари бирламчи вазифа сифатида ёндошиш бунда алоҳида ишлаб чиқилган схемага эмас, балки бoлажак ўқитувчининг қобилиятларига мувофиқ ИФМни шакллантириш жараёнини ташкил этиш;
киришимлилик (коммуникативлик) ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш жараёнини бoлажак ўқитувчи шахсига ҳамда унинг билим олиш қобилиятига мослаштириш;
– бoлажак ўқитувчиларнинг ёш хусусиятлари ва бошқа жиҳатларини ҳисобга олиш ИФМни шакллантириш жараёнининг мазмуни, шакл ва методлари барча учун бир хил бўлмаслиги, аксинча уларнинг қобилиятлари, қизиқишлари, мотивацияси, хулқ-атворлари, соғлиқларини ҳисобга олиш;
сабаб-моҳиятли ёндошув (мотивацияланганлик) бунда олинган билимлар чуқур ва мустаҳкам, англанган, бoлажак ўқитувчининг ўз тажрибаси ва “қалби қўридан ўтказиш”;
таълим -тарбия жараёнида назария ва амалиётнинг ўзаро бирикуви ИФМни шакллантириш бўйича мўлжалланган мақсаддан келиб чиққан ҳолда назарий ва амалий жиҳатдан олиб борилган ишлар якуни сифатидаги самарадорликка эришиш;
узлуксизлик ва тизимлилик бoлажак ўқитувчиларнинг мақсадга йўналтирилган билимлари ва кўникмаларини тизимли равишда тартибга солиш, уларнинг аввал ўзлаштирган билимлари ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, лозим даражада шахсий сифатларини изчиллик билан ривожлантириш ва такомиллаштириш.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling