Махкамова нодира улфатовна
Ўқувчиларда эркин фикрлаш маданиятининг шаклланганлик даражасининг ўзгаришлари динамикаси
Download 0.88 Mb.
|
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]
Ўқувчиларда эркин фикрлаш маданиятининг шаклланганлик даражасининг ўзгаришлари динамикаси
Тажриба ва назорат гуруҳларида тажриба синов ишларининг самарадорлигини тасдиқлаш учун якуний ўлчовнинг ўртача арифметик аҳамиятини қуйидагича формула асосида аниқладик. Юқоридаги жадвал натижаларига асосланган ҳолда талабаларда ижодий фикрлаш маданиятининг шаклланганлик даражасини аниқлаш юзасидан тажриба бошидаги ва якунидаги натижаларни аниқлаш бўйича тажриба ва назорат гуруҳларидаги ўзлаштиришларини юқоридаги мезонлар бўйича математик-статистика методи ёрдамида таҳлил этилди. Тажриба-синовда 461 нафар ижодий қатнашди, шундан 235 нафар ижодий тажриба гуруҳида ва 226 нафар ўқувчи назорат гуруҳида қатнашишди. Масаланинг қисқача моҳияти қуйидагилардан иборат: иккита бош тўплам берилган бўлсин. Бири тажриба-синов гуруҳидаги талабаларнинг билимини ўртача баллари, иккинчиси эса назорат гуруҳидаги талабалар билимининг ўртача баллари. Баҳолар нормал тақсимотга эга деб ҳисобланади. Бундай фараз ўринлидир, чунки нормал тақсимотга яқинлашиш шартлари содда бўлиб, улар бажарилади. Юқоридаги жадвал асосида тажриба ва назорат гуруҳи ўзлаштиришлари самарадорлигини кўрсатувчи Н1 гипотеза ва унга зид бўлган Н0 гипотезани танлаймиз. Жадвалдаги тажриба бошидаги кўрсаткичларни қуйидаги жадвалда ифодалаб, тажриба ва назорат гуруҳларидаги натижаларни қуйидаги жадвалда акс эттирамиз: Тажриба гуруҳидаги ўзлаштириш кўрсаткичлари ва талабалар сонини мос равишда Xini лар ва шу каби назорат гуруҳидагини эса Yjnj лар орқали белгилаб олиб, қуйидаги статистик гуруҳланган вариацион қаторларга эга бўламиз, шунингдек, юқори кўрсаткични 3 балл билан, ўрта кўрсаткични 2 балл билан ва қуйи кўрсаткични 1 балл билан белгилаймиз. Тажриба гуруҳидаги ўзлаштириш кўрсаткичлари Назорат гуруҳидаги ўзлаштириш кўрсаткичлари Бу танланмаларга мос келган диаграмма қуйидагича кўринишни олади: 6 - расм. Статистик таҳлил ўтказишни қулайлаштириш мақсадида юқоридаги вариацион қаторлардан ni ва nj такрорийлик (частота)ларни мос статистик эҳтимоллик ва (2) ва Статистик таҳлилни ҳар икки гуруҳ бўйича ўртача ўзлаштиришларини ҳисоблаб, қиёслашдан бошлаймиз. Ўртача ўзлаштириш кўрсаткичлари қуйидаги натижаларни берди: Фоизда Фоизда Демак, тажриба гуруҳидаги ўртача ўзлаштириш (49 – 49,3) = -0,3 га паст экан. Бу эса ўз навбатида баробар камлигини англатади. Бундан кўриниб турибдики, тажриба-синов бошида ҳеч қандай самарадорликка эришилмаган. Энди тажриба-синов якунидаги шаклланганлик даражасини аниқлаймиз. 3-жадвал Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling