Махкамова нодира улфатовна


УМУМИЙ ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР


Download 0.88 Mb.
bet29/41
Sana29.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1139092
TuriДиссертация
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   41
Bog'liq
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]

УМУМИЙ ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР

Республикамиз олий таълими муассасаларида педагогик талим фанларини ўқитиш асосида тўпланган.


Ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш ва эгалланган кўникмаларни мустаҳкамлаш учун зарур шарт-шароит яратилди. Талабаларнинг ўз-ўзларини эркин тутишлари ва фикрлашлари, ўз фикрининг асослилигини исботлашлари, бўлажак воқеа-ҳодисани олдиндан прогнозлаштиришлари ва уларда шу асосда хулоса чиқариш малакалари ҳосил қилинди. Ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш модели ҳамда технологияси, методлари дарсларни самарали ташкил этишнинг асоси сифатида ўз аксини топди.
Тадқиқот давомида янгича ёндошувлар асосидаги дарслар ва дарсдан ташқари тадбирлар ишлаб чиқилиб улар талабалар фаоллигини ошириш даражасини таъминлашга йўналтирилган ҳолда аввалдан мўжалланган мақсадга эришишга қаратилди. Шу сингари дарс турларида, дарсдан ташқари тадбирларда ўзига хос таълимий-тарбиявий хусусиятлар, муҳим педагогик омиллар тизимлаштирилди. Натижада тизимлашган дарслар ва тарбиявий тадбирларнинг таълимий ва тарбиявий имкониятлари яна ҳам оширилди.
Талаба шахсида жамиятда пайдо бўлиши мумкин бўлган салбий ҳолларни бартараф қилишда ўз фикрига комил ишонч асосида ижодий фикрини билдириш ва ёндошувида журъатлилик ва хавотирдан холилик, адолат мезонларини тушуниши ва билиши, ўзгаларнинг муаммоларини тушуниш ва ёрдамга муҳтожларга ёрдам беришга тайёр туришлик, фидойилик, илғор янгиликларга интилиши, салбий иллатларга қарши курашчанлик, бағрикенглик, миллатпарварлик, ўз билими ва тажрибасини доимо ошириб боришга интилиш, дўстлик, ҳамжиҳатлик, ўзига юқори талабчан бўлиши ҳамда ўзини ўзи назорат қила олиши каби фазилатлар ривожлантирилди.
Талабаларда ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик фанлар ва улардаги белгиланган мавзулар, тизимлашган дарслар ва мос услублар, дарсдан ташқари тадбирларнинг аҳамияти шундаки, дарслар ва дарсдан ташқари тадбирларда таълимнинг барча учун қулай бўлган шакл ва воситаларини танлаш имконияти таъминланди. Бу ёндошувлар педагогик таълим фанлари бўйича давлат таълим стандартлари талабларига мосдир.
Бундай дарслар ва машғулотларни ташкил этиш амалиёти талабаларга ўзлари учун мақбул бўлган ҳолда фаолият юритиш имконини беради ва бу фаолият уларнинг имкониятларига мутаносиб бўлади.
Педагогик таълим фанлари дарслари ҳамда дарсдан ташқари тадбирларда ўтказилиши лозим бўлган таълим-тарбия жараёнини муваффақиятли амалга ошириш учун режалаштирилган вазифалар, тадбирлар, мавзулар, мақбул педагогик технологияларнинг таркибий қисмларини, ўқув гуруҳидаги талабаларнинг руҳий-эмоционал тайёргарлигини ҳисобга олиш зарур. Бу талаблар қўйилган мақсадимиз ва режамизнинг барча турлари ва уларнинг жабҳалари учун ниҳоятда муҳим босқични ташкил этади.
Педагогик таълим ўқитувчилари, гуруҳ раҳбарлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича услубчи ва раҳбар ўринбосарларининг фикрлари, шунингдек амалга оширилган тадқиқот натижалари бўйича янгича ёндошувдаги дарсларнинг асосий вазифаси талабагага таълим бериш, унинг шахсини тарбиялаш ҳамда ривожлантиришга кўмак беришдан иборатдир. Мақсадга йўналтирилган тизим яратиш ва самарали дарс моделини ишлаб чиқиш орқали талабаларнинг хулқ-атворлари, фазилатлари ривожлантирилди.
Педагогик таълим фани дарсларини янгича ёндошувлар асосида ўтказиш, уларни тизимлашган ҳолда амалга ошириш асосида муаммоли вазиятлар яратиш ҳақидаги назарияга, “Ақлий ҳужум”, “Кластер”, “Т-жадвали”, “Инсерт” “Қандай?”, “Нима учун?”, “Венна диаграммаси” схема ва диаграммалари, жадваллари, усуллари ва методларидан фойдаланиш ҳамда “Парламент аъзоси” деб номланган, янгича ёндошув асосида ишланган дарс тури, “Ижодий фикрлилар клуби” фаолияти, дарсдан ташқари ўқишларни ташкил этиш асосида таълим-тарбиявий ишларни йўлга қўйилди.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, талабаларда ижодий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган дарслар ва тарбиявий тадбирларнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик тизимлашган ҳолда ўз аксини топди. Янгича ёндошувга асосланган дарслар ва тадбирлар имкониятларини таҳлил қилиш, талабаларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш ва дарслар мазмунининг ўзига хослиги педагогик таълим фанлари курси учун уларнинг энг мақбул услуб ва воситалари: илғор педагогик технологияларга амал қилинган баҳс-мунозара дарслари, бадиийлаштирилган кечалар, талабаларнинг илмий конференциялари, “ижодий фикр қутиси”, ўқув муассасаси ахборот-ресурс марказларида таълим-тарбиявий тадбирлар уюштириб бориш кабиларни самарали ўтказиш имконини яратди.
Педагогик таълим жараёнида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш талабаларнинг билимлари ва кўникма ва малакалари сифатига сезиларни равишда таъсир қилди, уларда фанга нисбатан барқарор мотивациясининг юқори даражада бўзлишига ёрдам берди ва амалий жиҳатдан ўқув юкламаларидан рационал фойдаланишга олиб келди. Талабаларида ижодий фикр билдириш ва ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш масалалари бўйича педагогик таълим фанлари доирасида махсус мавзулар ишлаб чиқилди. Ушбу муаммога оид услубий адабиётлар туркуми яратилди.
Талабалар ижодийлиги, ўз ҳақ-ҳуқуқларини билишлари ва чуқур англашларини таъминлашга қаратилган педагогик таълим фанлари дарсларини ташкил этишнинг самарали услубий воситалари туркуми ишлаб чиқилди.
Талабалар ўз кучи ва имкониятини ривожлантиришга йўналтирилган дарсдан ташқари тадбирлар мажмуини яратилди. Дарсларнинг мавзулари талабаларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга доирасида режалаштирилди. Дарсдан ташқари тадбирларда талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этишда ижодий фикрлашни ривожлантириш услубларини ишлаб чиқилди. Талабаларни ижодий фикрлашга самарали омил бўладиган ижтимоий муҳитни юзага келтиришга эришилди. Талабаларда ҳаёт ҳақиқатини, маълум муаммолар моҳиятини аниқлашда баҳс маданиятини, мулоҳазакорлик, эркин мушоҳада юритиш кўникмаларини ривожлантиришга омил бўлувчи таълимий-тарбиявий тадбирларнинг услубий туркумини яратилди. Талабаларнинг кутубхонадан фойдланишда бадиий ва илмий асарларни ўқишига қизиқишини рағбатлантирувчи “Ким кўп китоб ўқийди?” мавзусида ўқув муассасаси доирасида танловлар ўтказишни йўлга қўйилди. Дарсларда янги Ўзбекистан тараққиётига улкан ҳисса қўшган, юртимизда ижодий фикрлиликнинг ёрқин намуналарига айланган, ўзларининг энг қийин ҳолларда ҳам фидойилиги ва жасоратини йўқотмаган, халқи ва ватани учун жон фидо қилган мутафаккирлар, шоирлар, маърифатправарлар, айниқса ўтган асримиз бошида жадидчилик ҳаракати намояндалари сифатида тарихимизда ўчмас из қолдирган шахсларнинг ҳаёти ва уларнинг ғоялари аҳамияти кўрсатилди.
Дарслар жараёнида демократик тамойиллар асосида ўқитувчи ва талабаларнинг ижодий мулоқотларига амалий шароит яратилди.
Укув муассасида “Ижодий фикрлилар клуби” ва шу клубнинг таркибига кирувчи “Ижодий фикр почтаси” фаолиятини йулга куйилди. Ахборот-ресурс марказлари (кутубхона)нинг йиллик иш режасида ва шу асосда ташкил этиладиган китобхонлар конференцияси ва уларнинг шиорлари ҳамда мазмунида талабаларнинг китобхонлик даражасини, уларнинг тафаккур доирасини кенгайтиришга қаратилган ҳамда мустақил ўз устларида ишлашларига шароит яратилиб, “китобхон - китоб”, “китобхон-компьютер-интернет”, “китобхон-кутубхона тадбирлари доирасида барча фан ўқитувчилари иштирокида “Ижодий фикр кўзгуси” стендларини тайёрланди (шахсий кутубхона ёки ўқув муассасасига тегишли ахборот – ресурс марказлари). Миллий анъаналаримиз ҳамда жаҳон халқларининг энг илғор қадриятлари билан уйғунлашган “Интеллектуал қиз”, “Интеллектуал йигит” тадбирларини ўтказиб борилди.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling