Махкамова нодира улфатовна
УЧИНЧИ БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР
Download 0.88 Mb.
|
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]
УЧИНЧИ БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР
1. Мазкур бобда педагогик таълим фанлари мавзуларидан фойдалниш асосида талабаларида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш ва таълим-тарбия бериш самарадорлигини оширишга қаратилган тажриба-синов ишларини белгиланган ва қўйиилган мақсад ҳамда фаразимизга асосланган режага мувофиқ ишлаб чиққан услубий ишлар, тавсия ва қўлланмада олға сурилган ғяялар амалий жиҳатдан самарадор эканлиги исботланди. 2. Аниқловчи илмий-тажриба жараёнида ўқитувчиларининг педагогик таълим фанлари дарслари жараёнида турли дидактик воситалар, усуллардан фойдаланиш масаласига муносабатларини аниқлаш мақсадида ўтказилган ёзма анкета савол-жавоблари натижаси қуйидагича бўлди: Кузатиш ва суҳбат натижаларига кўра педагогик таълим дарслари жараёнида билимларни қай даражада эгалланганлигини аниқловчи янгича беллашув дарсларида, илғор педагогик технологиялар , мусобақа, мунозара, баҳслар тажриба-синов ишларида ўз тасдиғини топди. Педагогик таълим фанлари мавзуларидан фойдаланилган дарсларда мураккаб назарий ва амалий билимларни ўрганишда гуруҳлараро ижодий характердаги интерфаол ўқитиш усулларидан фойдаланиш асосида муаммоли вазиятни ташкил этиш, энг янги ўқитиш усуллари ва технологияларининг ўрни белгиланди. Ўрганиш, таққослаш, таҳлил қилиш, синтезлаш, баҳолаш ва амалда қўлланиш асосида тушунча ва тамойиллар, мавзуларга мувофиқ дарс турларини танлаш масалалар амалга оширилди. 4. Тажриба гуруҳ ўқувчиларига синов дарсларида фойдаланиш учун қуйидагилар тавсия этилди: -дарсларда ўқитиш услубларининг мазмуни ва дарсни ташкил этишда фойдаланиш учун услубий ишланмалар; -ўтказилган дарс ҳақида талабалар фикрини тўплаш учун махсус анкеталар; -услубий мажмуалардан фойдаланиб ўтказилган дарслар натижасини ҳисобга олиш учун махсус тайёрланган матнлар. 5. Тажриба-синов ишларида мавзуга мослаштирилган дарс моделини ишлаб чиқиш жиддий илмий ёндошувни талаб қилади. Шунинг учун педагогик таълим фанларининг мавзуга оид қисмларидаги муҳим масалалар мураккаб босқичларини ўрганишди 6. Педагогик таълим фанларини ўрганиш жараёнида ижодий фикрлашнинг ҳуқуқий асослари, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва ривожланиши ҳамда таълим-тарбия асослари билан уйғунлиги шакллантирилди. Давлатимиз истиқлоли учун курашган кишилар, миллий озодлик, ватанпарварлик ҳаракатларида улар олиб борган курашларнинг тарихий аҳамияти ўрганилди. “Ижтимоий педагогика” ижодий мулоҳаза ва мушоҳада юритиш кўникмаларини ривожлантирилди. Талабаларга ижодий иншолар мавзуси қуйидагича белгиланди: “Ижодий фикрим - эркин руҳим”, “Ижодий фикрли бўлиб яшаш - яшашимнинг маъноси”, “Ижодий фикр - жамият тараққиётининг калити”, дарслар талабалар диққатини жамлашга ёрдам берди, мавзу бўйича янги тушунча ва ибораларни ўрганишга омил бўлди. 7. Педагогик таълим фанини ўқитишда янгича ёндашилган ва янги педагогик технологияларнинг ўрни аниқланиб, талабаларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш давлатимиз ва жамиятимиз талабларидан келиб чиқиб чиқувчи ижтимоий буюртма сифатида ўз аксини топган. Мазкур ишда таклиф этилган ва самарадор усул ва услублар, дарсдан ташқари тадбирлар мазмуни, олға сурилган педагогик ғояларни амалий жиҳатдан олий таълим муассаларига татбиқ этиш талабаларида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришда яхши натижаларга эришишда уз самарасини беради. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling