Махкамова нодира улфатовна
Download 0.88 Mb.
|
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўрта даражадаги
- Қуйи даражаги
Юқори даражадаги мазкур гуруҳга киритилган талабалар янги Ўзбекистан педагогик таълим жараёнида узларининг ижодий фикрга эгаликлари, атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга зийраклик билан ёндошишлари, жамиятда содир бўлаётган ўзгаришларга ўзларининг алоқадорликларини чуқур ҳис қилишлари, барча инсонларга меҳр кўзи билан қараш, тафаккур юритишда рационал фикрлаш асосида таҳлил қилиш, синтезлаш, баҳолаш, ва танқидий ёндошувнинг устунлиги, ўзини ўзи такомиллаштиришда билимларини кенгайтириш ва онгли равишда жисмоний соғломликка интилиши ва ўрнак бўлиши билан бошқа гуруҳдагилардан ажралиб турадилар.
Бундай талабаларда жамиятда кечаётган ҳар қандай илғор янгиликларни тезда тушуниб олиш ва уни баҳолай олиш кўникмаларининг шаклланлиги, ҳар қандай ахборотнинг ижобий ва салбий хусусиятларини таҳлил қилиш қобилиятлари ривожланганлиги яққол сезилади. Уларда жамият ва атроф-муҳитга масъулият ва бурч асосида ёндошишлари юқори даражада бўлади. Салбий иллатларга муросасозлик ва уларга қарши курашиш иммунитетининг шаклланганлиги уларнинг хатти-ҳаракатидан маълум бўлиб туради. Меҳнатга онгли муносабатда бўлиш асосида яратувчанлик ва жамият, ватанга муҳаббат, эл-юрти обрўси учун курашиш фазилати устун бўлади. Ўрта даражадаги гуруҳга кирган талабалар янги Ўзбекистан ғоясининг асосий тамойиллари, ижодий фикрлилик ғояларини, фазилатини тушунадилар, аммо ўзлари ҳар доим ҳам бунга амал қилавермайдилар, вазиятга қараб тез ўзгарувчан бўладилар. Билим даражалари яхши бўлса-да, моҳиятни тушунишда таҳлил қилиш, танқидий фикрлашда тажрибасизлик қиладидар. Эзгулик қилишда бошлаган ишлари ҳар доим ҳам тугал бўлавермайди. Яширин, гоҳида ошкора мақтанишни яхши кўрадилар. Ўзларини камтар қилиб кўрсатишга уринадилар ҳамда яхшилик ҳам қиладилар. Аммо қасддан ёмонлик қилиш уларга ёт бўлади. Билим олишга, замонавий инсон бўлишга ҳаракат қиладилар, илмий ҳақиқат асрорларини ўрганишларида қунт етишмайди. Ўз фикрларини билдиришда кўпинча пинҳонийликни, хато гапириб қўйишдан чўчийдилар. Камчиликларга ошкора қарши чиқиш ва курашишда вазиятни пойлаб туришни ҳамда ўз фойдаларига ҳисобига ҳал этишни маъқул кўрадилар. Қуйи даражаги гуруҳга кирган талабаларда ижодий фикрлаш маданияти ҳақидаги тушунчалари жуда заиф. Ижодий фикрлаш фазилатларининг шаклланмаганлиги аниқ сезилиб туради. Улар ўзларининг нафакат ижодий фикрларини баён қилишда “фалончи акам ундай деди”, “фалончи бундай деди” деб уларнинг нуқтаи назарларини маълум қиладилар, ўзларнинг шахсий фикрлари ниҳоятда саёз, текширилмаган фактларга кўпроқ асосланади. Ана шу тоифага кирувчи талабалар миш-мишларга далилларсиз ишонаверадилар. Бундай талабалар ўзгаларнинг тақдирига бефарқ бўладилар. Ўзларига масъулият олмайдилар ва масъулият, бурч деган нарса улар учун қуруқ гап ҳисобланади. Қийинчиликларга бардош бера олмайдилар. Билимларни ўзлаштириш кўрсаткичлари кўпинча қониқарсиз, қўйилган масаланинг моҳиятини тушинишга уринмайдилар ва нима учун мен ўйлашим керак, бошқалар ҳам бор-ку, деган тушунча устун бўлади. Боқимандалик, ўзи бўларчилик кайфияти устун бўлади. Иродалари заиф. Ҳаётда ўз ўринларини топишда қийналадилар. Йўналтирилган ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда бундай талабаларга алоҳида ёндошув талаб қилинади ва мавжуд салбий ҳолатлар ва улардаги иллатларни ҳисобга олган ҳолда иш тутиш лозимдир. Юқоридагилардан келиб чиқиб умумлаштирадиган бўлсак, доимо ривожланиб тараққий этиб бораётган янги Ўзбекистонимизда адолатли, ҳуқуқий, демократик жамият қуриш учун ҳар томонлама баркамол, миллий истиқлол ғояларига содиқ, ватан туйғуси кучли, бурч ва масъулиятни ўзида мужассам этган, янгиликка интиладиган, эл-юрт ташвишини ўйлайдиган ижодий фикрли, келажагимизни белгилайдиган инсонларга хос миллий ва умуминсоний туйғу ва сифатларни эгаллашлари лозим. Ҳар иккала гуруҳда ўтказилган тажриба синов ишлари бошида ва охирида талабаларда ижодий фикрлаш маданиятининг шаклланганлик даражасининг ўзгаришлари динамикаси қуйидаги жадвалда келтирилган: 2 - жадвал Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling