Махкамова нодира улфатовна


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги


Download 0.88 Mb.
bet2/41
Sana29.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1139092
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Мазкур диссертация республика фан ва технологиялар ривожланишининг “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда, инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбекистон республикаси фуқароларида эркин фикрлилик масаласи республиканинг етакчи олимлари, назариячи ва амалиётчи педагогларни қизиқтириб келмоқда. Ўзбекистонлик олимлардан В. Алимасов, А. Эркаев, Т. Маҳмудов, А. Иброҳимов, узлуксиз таълим тизимида мустақил фикрлашга ўргатиш масалалари психолог ва педагог олимлар В.М. Каримова, З.Т. Нишонова, Н.Ғ. Алавутдинова, Ш.Э. Нуруллаева, П.Қ. Ҳусанбоева, Б.Ж. Умаров, Б.Х. Ходжаевларнинг илмий-тадқиқот ишларида ўрганилган. Шахс маънавиятини шакллантиришнинг фалсафий асослари Э. Юсупов, Ж. Туленов, С. Шермуҳамедов, Т. Маҳмудов, М. Имомназаров, З. Ғафуров тадқиқотларида мустақил Ўзбекистонда маънавиятни юксалтиришнинг назарий ва амалий жиҳатлари, эркин тафаккурга асосланган фалсафий дунёқарашни, шахсмаънавиятини шакллантириш, Инсон моддий ва маънавий тараққиётнинг олий қадрияти, дунёни ўзгартирувчи куч, янги жамиятнинг фаол яратувчиси сифатида ўз аксини топган.
МДҲ мамлакатларида олимлар Л. Рубинштейн, В.С. Гончаров, А.Н. Леонтев, Д.Б. Элконин, И.С. Якиманская, А.В. Брушлинсикий, Л.С. Виготский, З.И. Калмакова, В.А. Крутецкий, А.М. Матюшкин, Я.Д. Понамаревларнинг бошқаларнинг илмий ишларида тафаккур фаолияти назарияси ва амалиётининг турли жиҳатлари ишлаб чиқилиб, дарсларда дидактик хусусиятига эга бўлган машқлардан фойдаланишнинг ўқувчилар ақлий ва жисмоний ўсишига таъсирини, бола шахсини таркиб топтиришдаги ўрни ва аҳамияти тадқиқ этганлар
Ғарб мамлакатларида ҳам мазкур масала бўйича кўпгина психолог ва педагог олимлар инсон тафаккурининг ривожланиши масалаларини М. Халбвакс, Э. де Боно, С. Пинкер, Д. Фоер, Г. Айзенк, Л. Кэмин, Ж. Пиаже ва бошқаларнинг ишларида фикрлаш эркинлиги таҳлил қилинган.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling