Махкамова нодира улфатовна


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти


Download 0.88 Mb.
bet5/41
Sana29.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1139092
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти педагогик таьлим жарайонида бўлажак ўқитувчиларида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш бўйича олиб борилган тадқиқот ишлари шахс камолотига ижобий таъсир қилиши илмий-назарий жиҳатдан асосланди.
Тадқиқот натижаларининг назарий аҳамияти шундаки, педагогика назариясига “ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш” тушунчаси киритилган ҳолда шакллантириш мезонлари ишлаб чиқилиб тажриба-синов ишларида асосланди амалий жиҳатдан ўз исботини топди.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва амалий аҳамияти кўрсатилди. Тадқиқотда ўз аксини топган ғоялар ва эришилган амалий натижалар “Педагогика”, “Касбий педагогика” “Педагогик махорат” фанларида мавжуд бўлган муқобил мавзулар дарс жараёнида, суҳбатларда, тарбиявий тадбирларда самарали фойдаланиш имконини берди.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши педагогик таьлим жарайонида бўлажак ўқитувчиларида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш бўйича олинган натижалар асосида:
Бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш омиллари, тизими аниқланган, ўқитишнинг қулай услублари ва педагогик технологияларини қўлланиш учун услубий тавсиялар ишлаб чиқилиб амалиётга татбиқ қилинган. Олинган илмий натижалар асосида “Ижодий фикрлилик комил инсоннинг маънавий зийнати” мавзусидаги ишлаб чиқилган дастури ўқув жараёнида қўлланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 августдагидаги 89-03-2915 сон маълумотномаси);
Бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришда педагогик таьлим фанларининг мос мавзулари ва материалларини интегратив ёндашув асосида ўрганиш дидактик имкониятлари такомиллаштирилган. Тадқиқот жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг танқидий ва ижодий фикрлаш, коммуникатив диалог, ижодий ва репродуктив қобилиятларини ривожлантиришда таълим траекторияси уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган. Тажриба-синов ишлари доирасида педагогик таьлим бўйича бўлажак ўқитувчиларга ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга қаратилган ўқитиш воситаларининг методлари ва дарсдан ташқари тадбирлар таснифи аниқланган. Ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга оид ўқитиш услублари ҳамда умумтаълим фанларининг мос мавзуларидан самарали фойдаланишнинг педагогик шарт шароитларини ишлаб чиқилганлиги ишнинг амалий аҳамиятини оширган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 16 апрелдаги 02-07-1066/04-сон далолатномаси);
Бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришда гуманитар фанларнинг мос мавзулари ва материалларини интегратив ёндашув асосида тил ўргатишнинг ахборий-дидактик имкониятларига мослиги ва ҳамоҳанглигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Ё0-А1-009 рақамли “Олий таълим муассасаларидаги фанларни ўқитишнинг методик системасини ишлаб чиқиш ва шу асосида инновацион электрон ўқув-услубий мажмуасини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. Натижада педагогик фанларини ўқитиш жараёнида бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришнинг педагогик имкониятларини таҳлил этиш имкони оширилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 16 апрелдаги 02-07-1066/04-сон далолатномаси);
Бўлажак ўқитувчиларнинг танқидий ва ижодий фикрлаш, коммуникатив диалог, ижодий ва репродуктив қобилиятларини ривожлантиришда таълим траекторияси уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ЁА-1-012 рақамли “Узлуксиз таълим янги авлод ўқув адабиётлари ва унинг электрон дарслигини яратиш методикаси амалий лойиҳасини бажарилишда фойдаланилган. Натижада бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришнинг дидактик шарт-шароитларини такомиллаштиришга эришилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 16 апрелдаги 02-07-1066/04-сон далолатномаси);
Ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга оид ўқитиш услублари ҳамда педагогик таълим фанларининг мос мавзуларидан самарали фойдаланишнинг педагогик шарт шароитларини ишлаб чиқишга доир маълумотлар ЁА-1-012 рақамли “Узлуксиз таълим янги авлод ўқув адабиётлари ва унинг электрон дарслигини яратиш методикаси амалий лойиҳасини бажарилишда фойдаланилган. Натижада бўлажак ўқитувчиларда
ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришнинг мезонлари ва кўрсаткичларини такомиллаштиришга имкон яртилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 16 апрелдаги 02-07-1066/04-сон далолатномаси).
);Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Диссертация натижалари 3та республика миқёсидаги ва 3 та халқаро конференцияларда апробациядан ўтган.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling