Махкамова нодира улфатовна


Ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш моҳияти ва функциялари


Download 0.88 Mb.
bet7/41
Sana29.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1139092
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41
Bog'liq
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]

1.2. Ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш моҳияти ва функциялари

Жамиятимизда ижодий фуқаро - комил инсоннинг, ижодий фикрига эга бўлган шахснинг шаклланиши учун замин яратди. Эркин фуқаро бўлиш учун ижодийликнинг муҳим белгиларига – инсондан ўз хатти-ҳаракатлари учун масъулият ҳиссини тарбиялашни, эркин ва ҳур фикрлаш хислатларига эга бўлишни талаб қилади. Бу хислат ва фазилатлар таълим-тарбия воситасида амалга оширилади. Инсон руҳан озод ва эркин бўлмаса унда жамият ривожи учун қайғуриш, жамият аъзолари олдида ўз хатти-ҳаракати учун жавобгарлик масъулияти мавжуд бўлмайди. Шунинг учун жамиятнинг эркин ва озод аъзоси – ижодий фикрга эга бўлган ёш авлод тарбияси таълимнинг барча турлари сингари махсус олий таьлим, касб-ҳунар муассасалари бўлажак ўқитувчиларида ижодий фикрлашга ўргатиш ва уларда шу кўникмаларни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Ижодий фикрли инсонлари кўп бўлган ҳамда фикрлар плюрализми мавжуд бўлган жамиятда тараққиётга кенг йўл очилади. Шундай экан, гуманистик (феноменологик) парадигма хусусиятларига мувофиқ бўлажак ўқитувчининг ноёб шахс – комил инсон сифатида ривожланиши, унинг интеллектуал эҳтиёжлари, “эркин фикрлайдиган шахсни тарбиялаш” масаласини ижобий ҳал этиш ғояси туради. Шу жиҳатдан ҳам Республикамиз Президенти М.Мирзиеев “Демократик жамиятда болалар, умуман ҳар бир инсон эркин фикрлайдиган этиб тарбияланади. Агар болалар эркин фикрлашга ўрганмаса, берилган таълим самараси паст бўлиши муқаррар”, - деган гаплари кўзлаган мақсадимизга тўла мосдир [4,9].


Республикамизда олий таълимини ривожлантиришнинг асосий мақсадларидан бири эркин, демократик давлат қуриш орқали янги Ўзбекистонда ҳар томонлама камолга эришган, соғлом рақобатга асосланган ва замонавий техника ва технологияларни эгаллаган, ижодий фикрли шахсни тарбиялашдир.
Маълумки, инсон фикр юритиши билан бошқа мажудотлардан фарқ қилади. Шунинг учун атрофдагилар билан ўз фикри, хаёллари, гумонларини ифодалаш сингари табиий эҳтиёж инсон табиатигагина хос хусусиятдир. Одамлар ҳар-хил бўлганликлари учун ҳам уларнинг фикр юритишлари турличадир.
Бўлажак ўқитувчиларни ижодий фикрлаш таълимдан мустақил фикрлаш, эркин фикрлаш, мантиқий фикрлаш, танқидий фикрлаш сингари тушунчаларнинг мавжудлиги ва мустақил фикрлилик, эркин фикрлилик, ҳурфикрлилик сингари тушунчаларни қиёсласак, уларнинг мазмун ва моҳияти ўртасидаги узвийликни кўриш мумкин. Маълумки, руҳий ва маънавий соғлом бўлган инсонгина воқеликка қиёсий таҳлил билан ёндашиши, танқидий қараш асосида ўзининг хатти-ҳаракатлари ҳақида холис хулоса чиқариши мумкин. Бунинг акси бўлса, инсон маънавий-ахлоқий жиҳатдан ўсишдан маҳрум бўлади [149,30].
Классик дидактиканинг асосчиларидан бири Я.А. Коменский, ёшларга бериладиган билим зоҳирий эмас, балки ҳақиқий, юзаки эмас, балки асосли бўлади... Инсон бировнинг фикри билан эмас, балки ўз ақли билан иш қилсин, нарсалар ҳақида бошлиқларнинг фикрини китобдан ўқиб тушуниш ёки ҳатто ёдлаб олиб айнан такрорлаб бериш билангина чекланмасин, балки унда нарсаларнинг моҳиятини англай олиш қобилияти ўссин. У нарсалар тўғрисида ҳақиқий билимга эга бўлиб, улардан турмушда фойдалана олишни ўргансин, деб таъкидлайди. [138,26]
Бўлажак ўқитувчида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш жамиятимиз ҳаётига кенг кириб бориши натижасида янги Ўзбекистан олдига қўйган ижтимоий буюртмаси сифатида амалга оширилмоқда. Бу ҳолат бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш уларнинг ижтимоий ҳаётида муҳим роль ўйнайди.
Ижодий фикрлилик маъно-моҳияти билан – ҳурфикрлилик – муайян ақидаларга эътиқод хусусида ижодий фикр юритиб, бирон-бир ғояни мутлақлаштиришга қарши бўлган, мафкуравий тазйиқларни инкор қилувчи ва ҳақиқатни топишда ақлга асосланувчи ижтимоий тафаккур йўналишидир.
Ижодий фикрлилик нафақат илмий ва диний, балки ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳаларида турлича намоён бўлади. Унинг ақидапарастликдан энг асосий фарқи – янгиликка ва тараққиётга интилишдир. Бу ҳурфикрлиликнинг асосий белгисидир. [94,162]
Ижодий фикрловчи шахсда мулоҳаза, мушоҳада юритиш қобилияти ривожланади, у ўз Ватани тақдири ҳақида ўйлайди. Ҳақ гап нима, ҳақиқат қаерда эканлиги фаҳмлайди, тўғри хулосага эга бўлади ва бундай одам сохта ғоялар, ғаразли таълимотларга берилмайди. Чунки эркин шахс тақлидчи эмас, у юзакиликка берилмайди, зомби (манқурт) бўлолмайди [80,47].
Ана шу сифатлар асосида ижодий фикрлаш маданиятини эгаллаган бўлажак ўқитувчи жамиятнинг илғор кишисига, кенг ва теран фикр юритувчи, бошқача айтганда жамиятда яратувчилик ва бунёдкор ғояларни амалга оширувчи, жамиятда пайдо бўлиши мумкин бўлган иллатларга қарши курашувчи фаол комил инсонга айланади. Уларда тор ва бир хил фикрлашдан узоқ бўлиш, уларга ўз таъсирини ўтказишга уринадиган ҳар қандай зарарли оқимларга қарши курашишга қодир бўлиш иммунитети пайдо бўлади. Бунинг натижасида таълимнинг бўлажак ўқитувчиларга мустақиллик тафаккури, мустақил фикрлаш кўникмаларига эга бўлиб борадилар.
Бўлажак ўқитувчида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш функцияларидан бири ижтимоий муҳит таъсири ҳисобланади. Ижтимоий муҳит – инсонни ўраб турган, унг шаклланиши, яшаши ва фаолияти юз берадиган моддий, ижтимоий ва руҳий шарт-шароит мажмуи. Бу шароит инсон тараққиётига ҳал қилувчи таъсир ўтказди. Айнан ижтимоий муҳитда тарбиянинг ижобий еки салбий натижаси инсоннинг маънавий оламининг қирраларини белгилаб беради. Кузатувларимиздан шундай хулоса чиқариш мумкинки агар ижтимоий муҳит назорат қилинса ва бу муҳитда комплекс тадбирлар устун бўлса бўлажак ўқитувчининг мустақиллиги асосида ижодий фикрлаш маданиятининг шаклланганлик куртаклари ўз нишонасини кўрсатади.
Шахснинг шаклланишида муҳим рол ўйнайдиган муҳит – инсоннинг ташқи оламини ўраб турувчи барча табиий нарса ва ҳодисалар мажмуасидир. Ижтимоий институтлар – ташкил этилган муҳитдир. Уларнинг зиммасига ўсиб келаётган навқирон авлодга нисбатан, у ёки бу даражада тарбиявий вазифалар юкланган. Ижтимоий институтлар деганда, аввало, бўлажак ўқитувчиларнинг оилалари, ҳомий корхонанинг ишлаб чиқариш жамоаси, маиший ва маданий муассасалар, олий таьлим муассасалар; бўлажак ўқитувчилар яшайдиган турар жойлар атрофида ишлаб турган турли туман клублар, бирлашмалар тушунилади. Мазкур институтлар сирасига радио ва телевидение тармоқлари, ахборот-ресурс марказлари, видео-кинопрокат, компьютер-интернет тармоқлари киради. Бундай хилма-хил институтларни қуйидаги мақсадлар бирлаштиради:
- биринчидан, улардан ҳар бири мақсадли равишда бўлажак ўқитувчига ўз таъсирини ўтказади ва ўқув муассасаси томонидан ташкил этилган тарбиявий жараённинг самарадорлигини оширишни истаган педагоглар бу ҳолатни ҳисобга олишлари шарт;
-иккинчидан, муҳит таркибий қисмларининг аксариятини бўлажак ўқитувчилар тарбиясига узвий боғлаш мумкин. Ва айни дамда, муҳитнинг муайян унсурлари махсус, тадқиқот ва камолот объектига айланиб, бўлажак ўкитувчилар имкониятлари синаш соҳаси вазифасини ўтайди.
Психолог олима В. М. Каримова инсон фаолиятининг мазмунига кўра, фанда шахс билан мунтазам алоқада бўлган муҳитни уч гуруҳга бўлади: кичик муҳит – (оила, мактаб, мактаб жамоаси, дўстлар ва танишлар давраси). Катта муҳит (ижтимоий табақалар, касбий гуруҳлар, миллий гуруҳлар, демографик гуруҳлар, диний гуруҳлар). Умумижтимоий шароит. Ушбу муҳитлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, шахс маънавияти шаклланишига бевосита ёки билвосита таъсир этади. Ана шу босқичларнинг энг муҳими ва биринчиси оила муҳитидир.
Оила шахснинг маънавий шаклланишига омил бўладиган кичик муҳит бўлиб, кишилик жамиятининг маънавий илдизи - асосидир. Оила турли ёшдаги кишилардан иборат яхлит бир жамоа. Бу жамоанинг расм-русумлари, одатлари, анъаналари, одоб-ахлоқ, ва ҳуқуқий меъёрлари билан ягона таркибга эга, унда ота-оналар, бола-чақа, боболару бувиларни сон-саноқсиз муносабатлар боғлаб туради, уларнинг асосийси катталарга - ҳурмат, кичикларга иззат. Бу эса ўзига хос ўзбекона миллий оила эканини кўрсатиб туради. Шу муносабатлар оиладаги психологик муҳитни белгилайди.
Демак, келтирилган далиллардан шу нарса маълум бўладики, баркамол инсонни ижодий фикрловчи шахс қилиб тарбиялашда, ижтимоий муҳит омилининг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Фақат соғлом ижтимоий муҳитда баркамол, ватанпарвар, билимли, ўз ватанига садоқатли, фидокор, ташаббускор ёшлар етишиб чиқадилар [106,52).
Президент Ш.М.Мирзиеев ижтимоий муҳитда давлат ва жамиятнинг ўрни ҳақида гапириб, давлат ва жамият тараққий топса, халқнинг тинч-осойишта ҳаёт кечириши, ўз олдига эзгу ва буюк мақсадлар қўйиб яшаши учун етарли шарт-шароитлар яратилган бўлса, ўша ерда эркин фикрлаш муҳити ва шу асосда маънавий юксалиш учун янги имкониятлар туғилишини таъкидлайди [22,176].
Демократик давлатчиликнинг муҳим белгиси ҳам бугунги ижтимоий ҳаётимизни барқарорлигига эришига қаратилган. Бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасида кўрсатилган. Унда инсоннинг фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлигини мустаҳкамлаш ва бу ҳуқуқни ҳар ким учун кафолатланганлиги ифодаланган. Конституцияга кўра фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ёки бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкинлиги акс этган [105,135].
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ижодий фикрлашдан маҳрум бўлган кишилар тафаккурини ўзгартириш педагогик таъсир ёки бир-икки тадбир, панд насиҳат билан ўзгартириш мушкул. Бундай ўзгаришларга эришиш учун аввало замонавий илмий билимлар, илғор ўқитиш технологиялари билан қуролланган, ўқитувчиларнинг педагогика салохияти мухим хисобланади. “Бу борадаги ўзгаришларнинг зарурлиги шундаки, фақат ҳур фикрли инсонгина мутелик ва журъатсизликдан ҳоли бўлади. Мутелик ва журъатсизлик ўз эркига эга бўлмаган кишиларга хосдир. Бу иллатдан қутулиш учун инсон, энг аввало, мустақил ва озод, ҳам маънавий ва ҳам жисмоний жиҳатдан баркамол, ақлан етук ва билимли бўлиши зарур” [90,176].
Бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш функцияларидан бири маънавий бой шахс шаклланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
Яъни ушбу функцияда билимдон, тафаккури кенг, жасур, ватан янги Ўзбекистанга содиқлик, камтар, дунёга очиқ кўз ва теран фикр билан қарайдиган, ижодий фикрли, тафаккур доираси кенг, меҳнатсевар шахс вояга етказилади. Ижтимоий фаол, маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом шахс вояга етиши учун ўқитувчилар доимо қайғуриши, курашмоғи зарур. Чунк ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш жамият, давлат, ота-она, маҳалла-кўй олдида ўзига топширилган вазифани сидқидилдан бажариш бурчи – масъулиятлиликни ҳам тарбиялайди. Чунки бурч – инсонга демократик давлатнинг қонунлари асосида берилган эркинликдан келиб чиқувчи масъулиятли вазифа сифатида қаралади. Уни тушунган ҳолда ёндашишни ҳам талаб қилади. Ижтимоий фаоллик соғлом тафаккур ва эркинликка эришган инсонда тарбияланиши мумкин. Мутелик ва руҳий жиҳатдан қуллик психологияси остида бўлган инсонда фаоллик деган тушунчанинг ўзи бўлмайди.
Сиёсатшунос олим Н. Жўраевнинг қуйидаги фикрлари диққатга сазовор: “мустақил тараққиётнинг тобелик ва мутелик шароитидан афзалроқ эканлигини англадик. Ана шу жараёнда ҳур инсон, озод шахс, эркин фуқаро, деган тушунчаларнинг моҳияти нақадар муқаддас ва нақадар мўътабар эканлигини пайқадик. Инсоннинг ўзлигини англаши, ўз қадру қиммати, инсонлик моҳияти ва мавжудот сифатидаги олий мақомлари ҳақида ўйлай бошладик. Айни ана шу ўйлаш, фикрлаш, “бошни қотириб яшаш” лаззатини кўра бошладик” [67,63] .
Ижодий фикрлаш маданиятининг функцияларидан бири билим олишдир. Билим инсон шахси учун эркинлик муҳити ва шароити яратиб беради. Айнан ана шу эркинлик таълим-тарбия тизимида сифат жиҳатидан янгича ёндошувни, мазмунан ва шаклан ўзгаришларни юзага чиқармоқда.
Билим олиш, билимга онгли равишда интилиш ижодий фикрлаш маданиятининг сифатини эмас, балки шахснинг тарбияланганлик фазилатини намоён қилади. Шахс биологик жиҳатдан ижтимоийлик субъекти бўлишига қарамай, билим олиш жараёнидаги мустақиллик сифатларига ўсиб боради. Билиш жараёни вужудга келади. Демак, бўлажак ўкитувчининг ўқиш давриданоқ уларнинг фаолиятларида билим эгаллашлари кўзга ташланади. Мазкур феноменалогик ҳодиса методологик нуқтаи назардан таҳлил қилинса, билим эгаллаш жараёнида номаълумдан маълумга, умумийдан хусусийга узлуксиз равишда ўтиб туради. Мазкур илмий хулосаларидан келиб чиқадиган бўлсак, билим эгаллаш ижодий фикрлаш маданиятига эришганлик негизини ташкил этади.
Билим эгаллаш функцияси узлуксизликни таъминлаган ҳолда, ижодий фикрлашнинг бирламчи функцияси бўлган хусусийликдан умумийликка, ижтимоийликка, аниқроқ айтиладиган бўлса олинган билим ва кўникмалар асосида кенг дунёқарашга эга бўлиш фазилатига – ижодий фикрлилик категориясига эга бўлади. Шундай экан, ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш муаммоси шахс томонидан мустақил хулоса чиқариш ва қарор қабул қилишда кенгроқ мушоҳада юритиш ёндошувини талаб қиладиган хусусият ва фазилатлардан иборат бўлиб ижодий фикрлаш маданиятини эгаллаган шахс қуйидаги кўникма ва сифатларга эга бўлади:

  1. Воқеликни қабул қилишда таҳлилий тафаккурнинг устунлиги ва чуқур мулоҳазакорлик ҳамда холислик.

  2. Сабр-тоқатлилик (толерантлилик).

  3. Хулоса чиқариш ва қарор қабул қилишда рационалистик асосга таяниши ва вазминлик.

  4. Баҳслашиш маданиятига эга бўлишлик.

5. Кўпинча кутилмаган оригинал фикр билдириш (экстроверт, интроверт,)
6. Муаммо ёки воқеа-ҳодиса моҳиятини таҳлил қилишда танқидий ҳамда синтезлашган тафаккур юритиш.

  1. Ўз фикрида собитқадамлик.

  2. Ўз хатти-ҳаракатига танқидий ёндошув.

  3. Миш-мишларга дарров ишонмаслик ва уларнинг моҳиятини англашга интилиш ҳамда хулосага келиш.

  4. Фикрлашда ўзгалардан кескин фарқланиш.

  5. Дўст ва душманга муносабатда дипломатик ёндошув.

  6. Билимини доимо янгилашга интилиш ва янги фикр асосида янги ғояларни ўртага ташлаш.

  7. Ғояларнинг эскириши ва янгиланиши фарқларини тушуниб бориш.

  8. Тараққиёт ва ривожланиш қонунларини тушуниши ҳамда жаҳондаги ва ватанидаги тараққиётни таққослаш.

  9. Ўзлигини чуқур англаш, ватанпарварлик ва миллатпарварлик.

  10. Адолатлилик йўлида курашчанлик ва мақсадга эришиш.

  11. Ўз фикрини ҳадиксиз ўз билими ва тажрибалари, ижодий дунёқараши ва илмий фактлар асосида дадил исботлай олиш.

Демак, юқорида санаб ўтилган кўникма ва сифатларга эга бўлиш учун шахсда ижодий фикрлашни ривожлантиришга йўналтирилган чуқур билим бериш орқали комил инсон – баркамол шахс фазилатлари таркиб топтириб шакллантириб борилади. Бундай сифатларни эгаллаган бўлажак ўкитувчилар ҳар қандай асоссиз гапларга, миш-мишларга берилмайди ва аксинча ҳар қандай информация ўз тафаккури таҳлили ва олган билимларни синтезлаштирган ҳолда хулосага келади. Худди шунинг учун ҳам бундай бўлажак ўқитувчида ўз шахсий фикри ва фуқаролик позициясига эга бўлади ва жамиятни соғломлаштиришда илғор шахсга айланиб боради.
Бўлажак ўқитувчиларида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш функцияларидан бири ўз маданий даражасини ривожлантиришдир. Маънавий маданият эзгу қадриятлар ва анъаналарни ёшларимизга сингдириш орқали комил инсон – етук кадрлар тайёрлашга йўналтирилгандир.
Маънавий маданиятга юклатилган асосий вазифаларидан бири баркамол авлодни, эркин фикрига эга бўлган комил инсонни тарбиялашдир. Комил инсоннинг дунёқараши соғлом, самарали рационалистик тафаккурга таянади. Файласуф олим А. Эркаевнинг фикрича формал рационализм аслида догматизмнинг муайян кўринишларидан биридир. Самарали рационалистик дунёқараш учун тафаккур эркинлиги, шахснинг ўз фаолиятига ва умуман мавжуд ҳолатга танқидий, ижодий, айни пайтда ижтимоий масъуллик нуқтаи назаридан ёндашиш хос [133,256].
Маънавий маданият жамиятимиздаги соғлом ижтимоий муҳитни мустаҳкамлашга ёрдам беради, демократик қадриятларнинг ривожланиши, фикрлар хилма-хиллиги ва қарашлар ранг-баранглигини (плюрализмнинг) қарор топишида муҳим ўрин тутади. Шу боис янгича фикрлайдиган, мутелик туйғусидан ҳоли бўлган маънавий баркамол авлодни тарбиялаш маънавий маданиятнинг муҳим вазифасидир. Энг асосийси – янги инсонни, ижодий фикрловчи, дунёқараши кенг, зиёга, илм-фанга, гўзалликка, ижтимоий тараққиётга ва шахсий камолотга интилувчан, айни пайтда ўзини жамият олдида ҳам, ўз шахси олдида ҳам масъул деб ҳисоблайдиган кишини тарбиялаш ҳисобланади.
Демак ижодий фикрлайдиган, ижтимоий масъулликни тўғри тушунадиган шахс иқтисодиётни ривожлантиришнинг, жамиятни демократиялаштиришнинг, эркин фаровон турмушни қарор топтиришнинг муҳим шарти ва асосий субъектидир [133,256].
Бўлажак ўқитувчиларида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш функцияларидан бири – иродалиликдир. Шу сабабдан эркинлик – бу ирода, ирода эса – эркинлик бўлгани учун ҳам бу икки тушунча ўзаро чамбарчасдир. Иродасиз ёки иродаси заиф киши мақсадга эришиш учун зарур восита ва усулларни тўплаб, бутун кучи ва ақл-заковатини сафарбар этишга қийналиб қолади. Иродали киши иқтисодий боқиманда, бировга ижтимоий ва ахлоқий қарам бўлмайди. Иқтисодий – ижтимоий, маънавий боқиманда эса эркин бўлолмайди [133,256].
Ирода тушунчаси бўйича янги фикр доим эски фикр билан курашиб яшайди. Демак, инсониятнинг бугун эришган барча ютуқлари янги, илғор фикрларнинг қийналиб бўлса-да, ғалабага эришиб келаётгани ироданинг натижасидир.
Инсон иродаси орқали ўзининг чексиз қобилиятини ва чегарасиз имкониятларини рўёбга чиқариш учун шароит яратади. Ҳар бир фуқаро ўзини озод ҳис этиш, эркин фаолият кўрсатиш орқали қобилиятини шакллантиришга, том маънода ўзининг тақдирини ўзи белгилашга дахлдор эканлигини англай бошлайди. Ижодий фикрлаш маданиятига эга бўлган ҳар бири киши жамият ҳаётига дахлдорлик, миллат ва мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаслик иродага боғлиқ. Иродали баркамол кишилар халқ тақдири ва фаровонлиги, Ватан тақдири ва унинг равнақини ўйлайдилар. Бундай хислатларга эга инсонлар мутелик ва қарамликни инкор этадилар. Бу кишилар келажакка, ҳурриятга, озодликка ишонч туйғулари билан қарайдилар.
Ижодий фикрлилик фазилати шахснинг иродалилик хислати билан боғлиқ. Ирода эгаси бўлган шахснинг яхшилик деб ҳисобланадиган нарсани ўзида амалда ўзлаштириб олиши билан ажралиб туради.
Бўлажак ўқитувчиларида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш функцияларидан яна бири онг ва тафаккур хисобланади. Онг ва тафаккур масаласи барча замонларда ҳам Шарқ ва Ғарб файласуфларининг диққат марказида турган ва энг кўзга кўринган ижтимоиётчи олим ва файласуфларнинг кенг баҳсу муноазаралари ва асарларида акс этган.
Ўзининг ижодий фикрини ифода этадиган шахс, гуруҳ ёки ижтимоий қатлам, аввало ўзининг аниқ-равшан, асосли қарашларига эга бўлган пойдеворга, ўз нуқтаи назарининг оқибати учун масъулиятни ўз зиммасига олиши, баҳс-мунозара маданияти талабларига амал қилиши лозим. Бугунги кун ёшларига ана шундай баҳс-мунозарага масъулият ва бурч асосида ёндошишни ўргатиш муҳим тарбиявий аҳамиятга эга.
Бўлажак ўқитувчилари эркинлигини ҳуқуқий кафолатлашнинг ўзи ҳали унинг амалда эркин фуқаро ёки озод шахс эканлигини тўла англаб етганини билдирмайди. Унинг амалга ошиши кўпгина омиллар билан боғлиқ. Булар: 1)бўлажак ўкитувчи томонидан ижодийликни, озодликни тўла англаб етиш; 2)бўлажак ўкитувчининг маънавий даражаси, ички маънавий дунёси; 3) ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиши ва чуқур англаши; 4) ўз кучи ва имкониятига таяниши, ўзига ишончи; 5) воқеа ва ҳодисаларга муносабатда ижодий фикр ва қарашига эгалиги, мустақил ёндошиши; 6) ўз шахсий манфаатларини жамият манфаатлари билан уйғун ҳолда кўриши; 7) ҳар жиҳатдан баркамол, комил инсон бўлишидир. Ижодий фикрлаш маданиятига эга бўлган хар бир шахс Ватан олдидаги ўз бурчини тўла идрок этади. Унда ижодий фикрлаш ўзаро уйғунлашади.
Демак, юқоридаги функциялар бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятининг шаклланганлик мезонларини ҳам белгилаб олишга қуйидагиларни қамраб олади:адолатлилик, иродалилик, билимлилик ва унга суяниш, ҳақиқатга интилиш, сабр-тоқатлилик, собит фикрлилик, ўз устида доимий ишлаш орқали камолотга эришиш, масъулиятлилик, умуммаданий фазилатларга эга бўлиш, шафқатлилик ва меҳрибонлик кабилар инсон эрки ва унинг тафаккури, ижтимоий адолат тамойиллари, уларнинг талқини ҳамда жамиятимизда иқтисодий-сиёсий, ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишда мухим ўрин тутади. Ижодий фикрлиликнинг жамиятдаги ўрнини ёшлар онгига сингдириш бугунги куннинг муҳим муаммо сифатига киради. Ўзбекистон халқи учун ҳуррият - адолат тантанасининг олий инъикоси хисобланади.
Юксак маънавиятнинг биринчи шарти эркинликдир, жамият аъзоларининг ўзини озод ва эркин ҳис этишидир. Зеро, “фуқаро” тушунчаси “эркинлик” тушунчаси билан ўзаро ҳамоҳанг ва маънодош. Чунки, “фуқаро” тушунчасининг ўзи ҳуррият ва эркинлик, тенг ҳуқуқлилик учун кураш жараёнида пайдо бўлиб қарор топгандир. Шунинг учун, бўлажак ўқитувчиларда мазкур тушунча моҳиятини чуқур англашлари ва билимларини кенгайтириш таълимий мақсадларни белгилашда муҳим ўрин тутади.
Ижодий фикрлаш маданиятига эга бoлган фуқаро юксак маърифатли, ўқимишли бўлиши талаб қилинади. Ижодийлик маърифатнинг асосий негизи сифатида: а)ижодий тафаккур; б)ижодий эътиқод; в)ижодий фаолият жараёнида сиёсий ва иқтисодий ҳаётни янада эркинлаштириш, бўлажак ўкитувчиларнинг ўз қобилият ва билимларини бемалол ишга солиш учун имкониятлар яратади. Аммо шундай бўлажак ўкитувчилар ҳам борки, мавжуд имкониятдан ҳам фойдаланишни ўйламайди, бошқаларнинг ўйлагани ҳам етар, қабилида иш тутади.
Психолог олима В. Каримова чет эллик олим Уолтер Лишманнинг муҳим гапини эслатиб “Ҳамма бир хил фикр юритган ерда, ҳеч ким кўп ўйламайди” деган фикрни келтиради. Демак, шахснинг фикри катта аҳамиятга эга. Одамларнинг турли ижтимоий вазиятларда ўзларини турлича тутишлари уларнинг турлича ўйлашларидан келиб чиқади. Олима мафкуравий тазйиқларга берилувчан одамларни психологик жиҳатдан икки асосий сифат билан ажратади: ишонувчанлик ёки эътиқодлилик [77,24].
Ўз фикрини билдириш, ўз фикрига эга бўлиш, уларга ижодий йондашиш инсоннинг аосий ҳуқуқи ва демократик жамиятнинг асосий унсурларидан бири хисобланади.
Янги Ўзбекистон янгича тафаккур, ижодий, сиёсий ва ижтимоий фаол, изланувчан ва омилкор, “боқимандаликнинг ҳар қандай кўринишини ўзига ор деб биладиган”, кенг билимли, маърифатли бўлиши давлат сийосатининг устивор йўналишларидан бири сифатига ижодий фикрловчи ёшларни, мутахассис кадрларга алохида эьтибор берилмокда. Шу жихатидан хам Ўрта Осиё мутафаккирлари, шоирлари ва илм-фан, маърифат фидойиларининг инсон тафаккури ва руҳ эркинлиги ҳақидаги қарашлари, ғояларидан педагогик таълим фанларини ўқитиш жараёнида самарали фойдаланиш бўлажак ўқитувчиларда эркин фикрлаш маданиятини шакллантиришда қимматли манбалар бўлиб хизмат қилади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling