Ижодий фикрли инсон
|
Ижодий фикрга эга бўлмаган инсон
|
1. Ижодий фикрли шахсда воқеликни қабул қилишда таҳлилий тафаккур устун бўлади ва у чуқур мулоҳазакордир.
|
Фикрлаш доираси тор ёки мушоҳадаси саёз. Мулоҳазакорлик етишмайди.
|
2. Сабр-тоқатли ва бағрикенг (толерантли) бўлади.
|
Ўта тез ёки сабрсиз. Шошма-шошар.
|
3. Хулоса чиқариш ва қарор қабул қилишда вазминлик қилади.
|
Ўйлаб ўтирмасдан хулоса чиқаради ва воқеанинг моҳиятини англамайди
|
4. Баҳслашиш маданиятига эга бўлади.
|
Қўпол ва беадаб
|
5. Кўпинча кутилмаган оригинал фикр билдиради (экстроверт, интроверт).
|
Шахсий фикри йўқ, бировларнинг гапини такрорлаб юради.
|
6. Муаммо ёки воқеа-ҳодиса моҳиятини таҳлил қилишда синтезлашган тафаккур юритади.
|
Чуқур мушоҳада юрита олмайди ёки етишмайди.
|
7. Ўз фикрида собитқадам бўлади.
|
“Бир айниб, бир қайнаб” турадиганлар тоифасига киради.
|
8. Ўз хатти-ҳаракатига танқидий ёндошади.
|
Қилаётган ишига жавобгарлик масъулияти билан ёндашмайди.
|
9. Миш-мишларга дарров ишонмаслик ва уларнинг моҳиятини англашга интилиш ҳамда хулосага келади.
|
Ҳар қандай миш-мишга, текширилмаган ахборотга мулоҳаза қилиб ўтирмасдан ишонаверади.
|
Фикрлаши чуқур, ўзгалардан кескин фарқланади.
|
Тафаккури саёз.
|
11. Дўст ва душманга муносабатда дипломатик ёндошади.
|
Воқеа-ҳодисага фаросат билан ёндашмайди.
|
12. Билимини доимо янгилашга интилиш ва янги фикр асосида янги ғояларни ўртага ташлайди.
|
Билимга интилиши суст ёки мотивацияси паст.
|
13. Ғояларнинг эскириши ва янгиланиши фарқларини тушуниб боради.
|
Эскилик ва янгиликни англашда консерваторлик кайфияти устун бўлади.
|
14. Тараққиёт ва ривожланиш қонунларини тушуниши ҳамда жаҳондаги ва ватанидаги тараққиётни таққослайди.
|
Таҳлил қилиш кўникмаси ривожланмаган бўлади (нигилизмга мойил бўлади).
|
15. Ўзлигини чуқур англайди, у ватанпарвар ва миллатпарвардир.
|
Миллий ғурури йўқ, нигилистликка мойил бўлади.
|
Адолатлилик йўлида курашчанлик ва мақсадга эришишга интилади.
|
Курашдан четга қочишга, мақсадига интилиши номаълум бўлади.
|
4 - расм. Графикли органайзерларнинг “Т- жадвали” асосида шахс тафаккури ривожланишини таққослаш.