Махкамова нодира улфатовна
- дарсдан ташқари пайтда бўлажак ўқитувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этишда ижодий фикрлашни ривожлантириш услубларини ишлаб чиқиш; -
Download 0.88 Mb.
|
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]
- дарсдан ташқари пайтда бўлажак ўқитувчиларнинг мустақил ишларини ташкил этишда ижодий фикрлашни ривожлантириш услубларини ишлаб чиқиш;
- дарсларни ташкил этишда фанлараро интеграция тамойилларини ҳисобга олиш; - бўлажак ўқитувчиларни ижодий фикрлашга самарали омил бўладиган ижтимоий муҳитни юзага келтиришга эришиш; - мавзу мақсадига қўйилган талаблар асосида фанларнинг ишчи ўқув режасига асосланиш; - бўлажак ўқитувчиларда баҳслашиш орқали ҳаёт ҳақиқатини, маълум муаммолар моҳиятини аниқлашда баҳс маданиятини, мулоҳазакорлик, ижодий мушоҳада юритиш кўникмаларини ривожлантиришга омил бўлувчи таълимий-тарбиявий тадбирларнинг услубий туркумини яратиш; - бўлажак ўқитувчининг дадиллик билан фикр билдиришда қўрқувни енгишни ўргатишга хизмат қиладиган педагогик-психологик адабиётлардан ўқитувчиларнинг фойдаланишларини йўлга қўйиш; - ўқув муассасасининг методик бўлими, ешлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари ҳамда фан ўқитувчилари иштирокида мавзу бўйича қўйилган мақсадга эришишга қаратилган ўқитувчи кадрларнинг ўқув муассасасида доимий ишловчи ички семинарларини йўлга қўйиш; - бўлажак ўқитувчиларнинг ахборот-ресурс марказлари, кутубхонадан фойдаланишда бадиий ва илмий асарларни ўқишига қизиқишини рағбатлантирувчи “Ким кўп китоб ўқийди?” мавзусида ўқув муассасаси доирасида танловлар ўтказишни йўлга қўйиш; - ўқув муассасасида “Ижодий фикрлаш, тафаккурли бўлиш” шиорини таълим-тарбия жараёнига татбиқ қилишга эришиш; - дарсларда янги Ўзбекистан тараққиётига улкан ҳисса қўшган, ижодий фикрлиликнинг ёрқин намуналарига айланган, ўзларининг энг қийин ҳолларда ҳам фидойилиги ва жасоратини йўқотмаган, халқи ва ватани учун жон фидо қилган мутафаккирлар, шоирлар, маърифатправарлар, айниқса ўтган асримиз бошида жадидчилик ҳаракати намояндаларининг ўчмас из қолдирган шахсларнинг асарларини ўрганишга катта эътибор бериш. Бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга ўқитувчиларга амалий ёрдам бериш мақсадида махсус курс дастури ва дарс ишланмалари, услубий тавсиялар ишлаб чиқилди (1-илова). Уларда бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришни таъминлашга йўналтирилган мавзулар, дидактик, услубий воситалар, фанлар бўйича алоҳида мавзулар, дарсларнинг самарали ташкил этилиши ва натижалари кўрсатилган. Янги Ўзбекистан тараккиёт стратегияси мазмун-моҳиятини акс этттирувчи материаллардан фойдаланилганда уларнинг мазмунини амалий машғулотлар орқали бўлажак ўқитувчиларда кўникма ва малакаларини шакллантириш, мустақил ўрганишлари ва мутолаа қилишлари зарурлигига асосий эътибор қаратилган. Янги Ўзбекистон тараккиёти ҳақидаги билимларни чуқурроқ, мукаммалроқ бўлишига еришиш, бўлажак ўқитувчиларда ел азиз, инсон азиз тамойиллари ҳурматда бўлиш, бурчларини ҳалол ва виждонан бажариш ҳис-туйғуларининг тарбияланишига замин яратади. Педагогик таьлим фанларининг дидактик имкониятлари ва ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олган холда “Сиз қонунни биласизми?” кўрик танловларга янги Ўзбекистонга ижодий фикрлаш аутентик матнларидан фойдаланиш орқали натижага эришиш бўлажак ўкитувчилар тарбиясида катта аҳамиятга эга хисобланади. Бўлажак ўқитувчиларида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришда ўқитувчининг маънавияти, билимлари савиясининг юқори даражада бўлиши ниҳоятда муҳимдир. Мазкур жараённинг сифатли ва мазмунли ташкил этилишида назоратини таъминлашда биринчи галда ўқув муассасаси раҳбарлари, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари, ўқитувчилар масъулиятини ошириш лозим. Биргина ўқитувчининг меҳнатининг ўзи етарли бўлмайди. Шунинг учун педагог раҳбарлар ва ходимлар ўқитувчига ҳар томонлама шароит яратиб беришлари лозим. Демак ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш масаласи кенг қамровли, кўлами жиҳатидан кўпгина фанлар ва тегишли мавзуларни ўз ичига оладиган, фанлар доирасида мақсадли ёндашув, тизимлиликни, тадбирлар ижросида узлуксизликни, инновацияни, илмийликни, фанлар интеграциясини, мунтазамликни талаб қилувчи жараёндир. Бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришда педагогик таълими мутахассисликлар йўналишлари бўйича ўқув режаларига киритилган фанларнинг мақсадга мувофиқ турлари ва мос бўлим ҳамда мавзулар саралаб олинди. Ёшлар билан ишлаш йиллик иш режасини ишлаб чиқишда бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган барча турдаги тадбирлар қамраб олинди. Қўйилган масала бўйича олий таьлим муассасасининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари иш режалари ташкилий жиҳатдан уйғунлаштирилди. Бўлажак ўқитувчиларда ижодий ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган таълим-тарбия мақсадларини аниқ белгилаб олиш учун ўз фанлари бўйича назарий кўрсатмалар, услубий тавсия ишлаб чиқилиш лойиҳалаштирилган дарс турларини таълим жараёнида қўллаш, асосига уларда кўникма ва малака, билимларни мустаҳкамлаш кабилар ўкитиш унинг фаолият хусусиятлари хисобланади Дарсда мураккаб топшириқларни бажаришда гуруҳлараро муаммоли ва ижодий характердаги ўқитиш усуллари асосида муаммоли вазиятни ташкил этиш, янги технологияларни амалга ошириш, ўрганиш, таққослаш, таҳлил қилиш, синтезлаш, баҳолаш ва амалда қўлланиш асосида тушунча ва тамойиллар, мавзуларга мувофиқ дарс турларини танлаш масалаларини тасаввур этиш, каби муҳим натижалар беради. Бўлажак ўқитувчилар дарсларда турли вазифаларни бажаришга фаол иштирок этдиш, бирор муаммони аниқлаш ва уни мустақил ҳал этиш масуляти ошиб боради. Дарсларларнинг асосий мазмунида хар бир мавзу янги Ўзбекистон ҳаётини акс эттирувчи воқеа ва ҳодисаларни сиёсий-ижтимоий жараёнларини ўргатишга таҳлил қилиш, фойдали тажрибаларни онгисини қидиради ва ҳоказо камайтириш ишлари амалга оширилади. Дарслар мазмунида ижтимоий, маънавий масалалар, бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, ижодий фикрлаш диапазонини кенгайтириш воситасида энг ижобий фазилатларни эгаллашлари, олинган билимларни чуқурлаштириш, муаммоларни ҳал этиш, билдирилган фикр масъулиятини тарбиялаш, хулоса чиқаришда илмий билимлар асосида орттирилган амалий кўникма ва тажрибалари асосида мустақил фикрига таяниш, мустақил изланувчанлик, топқирлик ва билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Ушбу жараёнда педагогик таьлим фанларининг дарсларида мавзуларига мос материалларидан фойдаланишда дидактик жихатлар, ўқитиш услублари ва ўтказилган дарс ҳақида бўлажак ўқитувчилар фикрини тўплаш учун махсус анкеталар;махсус тайёрланган матнлар ташкил етилди. Тажриба-синов ишлари дарс жараёнини такомиллаштиришга қаратилган ишлар бир неча йил давом этди. Гуруҳларда янги ишлаб чиқилган дарс ишланмалари текшириб кўрилди. Бундан ташқари педагогик таьлимга оширган мавзуларидан фойдаланган ҳолда дарсларини ташкил этишда “Янги Ўзбекистон тараккиётида” мавзусидан фойдаланиш жараёнида ижодий фикрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди Унда янги Ўзбекистонда ел азиз, инсон азиз тамойиллари, эркинликлари ва уларнинг жамият ривожланиши, давлат қурилиши асослари билан уйғунлиги ҳақида бўлажак ўқитувчиларга маълумотлар берилди. Миллий янги Ўзбекистон тараккийотидаги сийосий, ижтимоий, маьнавий, давлатчилигимизни ватанпарварлик ҳаракатларида олиб бориладиган ишларининг ахамияти ўрганилади. Дарс жараёнида иншо ёзиш асосида ижодий мулоҳаза ва мушоҳада юритиш кўникмалари ривожлантирилди, таҳлил қилинди. Бўлажак ўқитувчиларга тарқатилган конвертлар устида ижодий иншолар мавзулари тавсия етишда белгиланди: “Ижодий фикр – ижодий руҳ” , “Ижодий фикрли бўлиб яшаш маъноси” “Ижодий фикр - жамият тараққиётининг калити” каби конверт ичидан мавзулар бўлажак ўкитувчиларга таркатилди. Бундай ривожлантирувчи ананавий машгулотларга диққатини жамлашга ёрдам берди. Мавзу бўйича янги тушунча ва ибораларни ўрганишга омил бўлди. Дарс натижаларни ўқувчиларнинг ўзлари текшириб бўлажак ўқитувчиларга маълум қилдилар. Айрим тайёргарлик даражаси юқори бўлган гуруҳларда тарқатиладиган материаллар мавзусини бўлажак ўқитувчиларнинг ўзлари тайёрладилар. Айрим бўлажак ўқитувчилар ўзлари учун маъқул бўлган иншо мавзусини шунга мослаб белгилаган ҳолда ёзиш истагини билдирдилар ва мустақил вазифа сифатида уйларида ва кутубхонада бажардилар. “Педагогика ”, “Тарбиявий ишлар методикаси”, “Педагогик махорат”, фанлари мавзулари ўрганиб таҳлил қилиб чиқилди ва саралаб олинди ва шунга мувофиқ ўқув курсларининг дарсдан ташқари машғулотлари мазмунида ижодий фикрлаш маданиятини ривожлантиришга қаратилган театрлаштирилган кечалар ўтказилди. Бўлажак ўқитувчилар ва ўқитувчилар ўртасида демократик муносабат тамойилларини йўлга қўйишга эътибор қаратилди. Бунинг натижасида олий таьлим муассасасида бўлажак ўқитувчиларнинг эркин баён қилинган шахсий фикрларини ва таҳлиллари ўрганиб борилди. Дарсдан ташқари тадбирларнинг сценарийлари жонли, ҳаётий, оригинал қилиб тузишга эришилди. Улар юқори эстетик, бадиий-тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб ўз самарасини кўрсатди. Яъни “Ижодий фикрлилар” клуби ва шу клубнинг таркибига кирувчи “ижодий фикр почтаси”нинг фаолияти йўлга қўйилди. Ахборот-ресурс марказлари билан ҳамкорликда китобхонлар конференцияси ўтказилди. Унда бўлажак ўқитувчиларнинг китобхонлик даражасини, уларнинг тафаккур доирасини кенгайтиришга, мустақил ўз устларида ишлашларига шароит яратиш мақсадида “китобхон - китоб”, “китобхон-компьютер-интернет”, “китобхон-кутубхона (шахсий ёки ўқув муассасасига тегишли ахборот – ресурс марказлари) тизими асосида ишлар олиб борилди. Кутубхона тадбирлари доирасида барча фан ўқитувчилари иштирокида “Ижодий фикр” кўзгуси” стендларини тайёрланди. “Бумеранг ёхуд ўрин алмашиш куни” деб номланадиган тадбирлар кунида ўқитувчи-педагоглар бўлажак ўқитувчилар билан вазифа алмашадилар. Ушбу жарайонда бўлажак ўкитувчилар олий таьлим муассасасидаги таълим-тарбиянинг қандай ташкил этилаётганини кузатадилар. Тютер рахбарларига турли тадбирлар ўтказадилар. Таълим-тарбия натижаларини таҳлил қиладилар ва йўл қўйилган камчиликлар, ютуқлар, янгиликларни айтадилар. Камчиликларни бартараф этишга фаол иштирок этадилар (бу энг қизиқарли, эсда қоладиган, тарбиявий таъсирга эга бўлган ва мавзу муаммосига ниҳоятда ҳамоҳанг тадбир ҳисобланади). Юқоридаги ишларни амалга оширишда бўлажак ўқитувчилар учун махсус адабиётлар бурчаги ташкил этилади. Бунда педагогик фанлар бўйича ижодий фикрлашни ривожлантиришга кўмаклашадиган адабиётлар, вақтли матбуот намуналари бўлажак ўқитувчиларнинг доимий фойдаланишлари учун услубиёт хонасида ташкил этилади. Олий таьлим муассасаларида дарслар ва тарбиявий ишларни самарали амалга оширишда тизимли режаларига “Ижодий фикрлилик – комил инсоннинг маънавий зийнати” мавзусида махсус курс киритиш мувофиқ (2-илова). Чунки, бутун жаҳон тараққиёти, борган сари интенсивлашиб бораётган ахборот оқимининг тўхтовсиз кучайиб бориши ва уларнинг таъсирини, оқибатларини англаш, жаҳонда рўй бераётган ва кечаётган воқеаларни инсон томонидан ижодий фикрлаш мушоҳадасининг мантиқий призмасидан ўтказиш ва тўғри хулоса чиқариш соғлом ва ижодий фикр юритадиган замонавий инсоннинг мезони бўлиб қолиши керак. Шулардан келиб чиқиб биз томондан ишлаб чиқилган танлов фани 10 соатга мўлжалланган бўлиб, унинг мазмунида қуйдаги масалалар акс этган: Глобаллашув жараёнида жаҳон интеллектуал тараққиёти ва инсон тафаккури эркинлиги муаммолари; Ижодий фикр тушунчаси, моҳияти ва унинг инсон тафаккуридаги ўрни, бошқа тушунчалар билан боғлиқлиги ва улардан фарқи. Ижодий фикр – комил инсон фазилати ; Жаҳон тараккиётида ижодий фикрли инсонларнинг ўрни ва ахамияти; Ижодий фикрлилик нима учун керак? Ижодий фикр масъулияти ва этикаси; Педагогика таьлим фанларини ўқитиш асосида бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини тарбиялаш масалалари; ахборот оқимининг инсон тафаккурига таъсири масалалари; Ижтимоий тармоқлар: Ижодий фикрлилик – замон талаби. Ижодий фикрлилик чегарасиз ҳудуд эмас; Бу дастур педагогик таьлим ўқитувчиларининг ижодий фикрлашнинг моҳияти мазмуни билангина таништириб қолмасдан уларнинг амалий фаолиятларида ҳам қўл келиши шубҳасиз бўлиб, қўйилган масаланинг моҳиятини тушунган ҳолда амалга оширишнинг муваффақияти гарови ҳам бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари бу дастурдан фаолият кўрсатувчи семинарларни ташкил қилишда ҳам фойдаланиш мумкин ва лозимд Мазкур масала ечимини ҳал қилишда педагогик таьлим дарсларида қуйидаги вазифаларни ҳал қилиб боришлари натижасида бўлажак ўқитувчиларда комил инсонга ҳос бўлган хусусият ва фазилатларни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. Ушбу жараёнда ижодий тафаккур юритишга оид асарлар ўрганиш, адабиётлар, вақтли матбуот нашрларида эълон қилинаётган материалларни ўрганиш асосида ўз билим ва малакаларини ривожлантириш, жамиятимизда амалга оширилаётган янгиланишларни ўқувчиларга тушунтириб бориш асосида уларда ижодий фикрлаш жарайонини ривожлантириш, фан ўқитувчиларининг дарс ўтишларига юқори педагогик талабларни қўйиш, бўлажак ўқитувчиларда эркин фикрлаш маданиятини шакллантириш восита ва омилларидан самарали ва унумли фойдаланиш учун шароит яратиш, фан ўқитувчиларининг юксак касбий тайёргарликларини таъминлаш ва олий маълумотга, тажрибага эга бўлган мутахассисларни жалб этиш, ҳар бир ўқитувчи ва бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга қаратилган педагогик таьлим фанлари йўналишлари, мавзулари, мазмунини, усул, услубларини мазмунини белгилаб олишга бўлажак ўқитувчиларга тизимли равишда билан таништириб бориш [ 28,24], истеъдодли бўлажак ўқитувчилар билан танловларда иштирок этишини доимий равишда қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, давлатимиз томонидан ёшларга ва келажак авлодга қилаётган ғамхўрлигини уларнинг онгига аниқ мисоллар билан сингдириб бориш, халқ донолиги, буюк ота-боболаримизнинг инсон тарбиясига оид ўгит ва панд-насиҳатларини, ўзбек халқининг фикрлаш менталитетига хос бўлган сабр-тоқатлилик, мулоҳазакорлик, илмли бўлиш сингари илм-фанни ўрганишга қилган даъватларини, миллий қадриятларга ҳурмат сингари фазилатларни ривожлантириб бориш кабилар мухим ўрин тутади. Хулоса қилиб айтганда, ижодий фикрлаш маданияти ҳаёт синовларига бардош бера оладиган, ҳар қандай номақбул оқимлар таъсирига қарши тура оладиган иммунитетга эга бўлган ёш фуқароларни комил ишонч билан тарбиялаш бугунги куннинг талабидир. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling