Махкамова нодира улфатовна
Маънавият соати сабоқларини уюштириш
Download 0.88 Mb.
|
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу
- Машғулотнинг жиҳозланиши
- Машғулотнинг бориши
Маънавият соати сабоқларини уюштириш
Маънавият соати – ўқувчилар билан тарбиявий ишларни оммавий ташкил қилишнинг асосий шаклларидан биридир. Педагогик жараёнда, шунингдек, касб-ҳунар коллежларининг педагогик жараёнларида, ўқув фаолиятида маънавият соати, тарбиявий соат, гуруҳ раҳбари соати деб ҳам юритилади. Маънавият соатлари кўпинча касб-ҳунар коллежлари жадвалига киритилиб ҳафтасига бир марта ўтказилади. Лекин унга одатдагидек қўшимча дарс сифатида қарамаслик керак. Маънавият соатининг давом қилиш муддати дарсларга ўхшаб қатъий белгиланган эмас. У 1, 2, 3 –босқичларда 40-45 дақиқа давом этиш ва ундан ошиши ва асосан дарслар охирида ташкил этилади. Маънавият соатларида ўқувчилар билан эркин мулоқот таъминланиши лозим. Маънавият соатлари мавзулари гуруҳ раҳбарларининг йиллик тарбиявий иш режаларида олдиндан белгиланган бўлади. Маънавият соатларида кўпинча ҳафталик якун чиқарилади. Ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришлари, тартиб-интизомлари, ёрдами ва шунга ўхшаш масалалар муҳокама қилинади. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари фаолиятида маънавият соатларини ўтказишнинг турли шакл ва усуллари қўлланилади. Маънавият соатлари асосан гуруҳ раҳбари томонидан ташкил этилади. Баъзида ўқувчиларнинг ўзлари ҳам маънавият соатларини ўтказадилар. Бунда гуруҳ ҳаётидаги кундалик масалалар, газета ва журнал материаллари, ахлоқ-одоб масалалари муҳокама қилинади. Одатда гуруҳ раҳбари маънавият соатларининг ранг-баранг, бир-бирига ўхшамаслигига ҳаракат қилади. Шу мақсадда ота-оналар, олимлар, ёзувчилар, уруш ва меънат фахрийлари ва бошқа турдаги соҳалар ходимлари таклиф қилинадилар. Лекин маънавият соатига қўйиладиган асосий талаб – барча ўқувчиларнинг фаол бўлишларини таъминлашдир. Маънавият соатлари мавзуини танлашда шахснинг ахлоқий сифатларини тарбиялаш воситасида уларнинг эркин фикрлашларини рвожлантириш учун кенг мушоҳада юритувчи китобхон, чуқур билимли инсон тарбияси, меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш, экологик тарбия, нафосат тарбияси, жисмоний тарбияга алоҳида эътибор берилиши лозим. Мавзу: “Эркин фикрлаш – китоб ўқишдан бошланади”. Мақсад: а) ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини таъминлашда ватанни севган ва бу курашда ўз жонларини аямаган эркин фикрли жадид ёзувчилар ва мутафаккирларнинг қўшган ҳиссаси ҳақида тушунча бериш; б) ўқувчиларни китобхонликка, бадиий нафосатга қизиқтириш орқали тафаккур доираларини кенгайтириш; в) ўқувчиларда китобга муҳаббат қўйиш мотивларини юзага чиқариш Машғулотнинг жиҳозланиши: 1. Ўзбекистоннинг ва жаҳоннинг таниқли ёзувчилари асарлари намуналари. Ёзувчи ва мутафаккирларнинг портретлари. 2. “Эркин фикрлаймиз, эркин ўқиймиз, эркин яшаймиз” деб ёзилган шиор(We think freely, we study freely, we live freely). “Инсон китоб ўқишдан тўхташи биланоқ фикрлашдан ҳам тўхтайди (Дени Дидро)” деган ёзувни ёзув тахтасига ёки кўзга ташланадиган жойга илиб қўйиш керак. 3. “Бизнинг энг фаол китобхонимиз” деб ёзилган гуруҳ ўқувчиси фотосурати (иложи борича катталаштирилган) ва у ўқиган китоблар рўйхати (ёзув тахтасининг бир четида) Машғулотнинг бориши: Кириш (5 дақиқа) Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг сиёсий, иқтисодий ва маънавий жиҳатлари (гуруҳ раҳбари). 11. Асосий қисм (20 дақиқа) “Китобхон” ва “китобсеварлик” тушунчасига тавсиф бериш (олиб борувчи гуруҳ раҳбари томонидан). “Китоб – ҳаётимнинг мазмуни” (биринчи ўқувчи). “Китобхонлик – ҳаётни ўрганиш ва тушуниш манбаи” – (иккинчи ўқувчи). Китобхон ўқувчига хос фазилатлар (учинчи ўқувчи). Китобни ўқиш – дунёни тушуниш (тўртинчи ўқувчи). Китобсеварлик – боболар, момолар эртагидан бошланади (бешинчи ўқувчи). 111. Бадиий қисм (15 дақиқа): Ватан мадҳияси. Мавзуга мос шеърлар ва қўшиқлар (ҳаваскор ўқувчилар ижросида). 1У. Якуний қисм (5 дақиқа). Китобни эъзозлаш ва авайлаш – зиёли шахснинг бурчи (гуруҳ раҳбари ёки олиб борувчининг хулоса сўзи). 6- илова
Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling