Махсус дори турлари технологияси кафедраси


ЫЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СО/ЛИ+НИ СА+ЛАШ ВАЗИРЛИГИ


Download 353.87 Kb.
bet15/71
Sana17.06.2023
Hajmi353.87 Kb.
#1529797
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   71
Bog'liq
yangi avlod dorilar texnologiyasi

ЫЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СО/ЛИ+НИ СА+ЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ


ДОРИ ТУРЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ КАФЕДРАСИ

ЯНГИ АВЛОД ДОРИ ТУРЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ”


ФАНИДАН
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
Тасди=ланган
Кафедра йи\илишида
баённома N 7
23 ноябрь 2006 й.


Тошкент 2006
ЯНГИ АВЛОД ДОРИ ТУРЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ”
ФАНИДАН
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ


2-Былим


МАВЗУЛАР:
1. "МИКРОКАПСУЛАЛАР, МИКРОЗАРРАЧАЛАР, МИКРОСФЕРАЛАР"


2.МАВЗУ: "ДОРИВОР МОДДАЛАРНИ ТАЪСИРИ
УЗАЙТИРИЛГАН ДОРИ ТУРЛАРИ"


3. МАВЗУ: ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАР УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН
ДОРИ ТУРЛАРИ. ПЕДИАТРИЯ АМАЛИЕТИДА ЮМШОҚ
ДОРИ ТУРЛАРИНИ АїАМИЯТИ.


4. МАВЗУ "ГЕРИАТРИЯ АМАЛИЁТИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ДОРИ ТУРЛАРИ"
Тузувчи: доц. Назирова Я.К.
Тасди=ланган
Кафедра йи\илишида
баённома N 7
23 ноябрь 2006 й.
М А Ъ Р У З А
МАВЗУ: "МИКРОКАПСУЛАЛАР, МИКРОЗАРРАЧАЛАР, МИКРОСФЕРАЛАР"

Маърузага ажратилган вақт - 2 соат.


Ўқитиш мақсади: Янги авлод дори турлари хисобланган ташувчи воситалар (микрокапсулалар, микросфералар, микрозаррачалар) хақида тушунча бериш, барпо этиш усуллари, танада ташиш ва таъсир этиш механизмини кўриб чиқиш.


МАЪРУЗА РЕЖАСИ:
1. Фармацевтик технологияда микрокапсула, микрозаррача ва
микросфераларнинг ахамияти;
2. Микрокапсула дори турлари ишлаб чиқариш мақсади;
3. Микрокапсула, микрозаррача ва микросфераларнинг таърифи,таснифи;
4. Микрокапсулаларнинг барпо этиш асослари ва олиш усуллари:
а/физикавий
б/физик-кимёвий
в/кимёвий
5. Микрокапсулалардаги доривор модданинг организмда ташиш ва таъсир этиш
механизми;
6. Микрокапсулалардаги доривор модданинг организмда ташиш ва таъсир этиш
механизми;
7. Микрокапсулаларни ривожланиш истиқболлари.

Микрокапсула янги дори тури бўлиб, дори модданинг энг мувофиқ равишда ишлатиш, уларнинг танадаги таъсирини кузатиш, танлаб таъсир этиш ва бар±арорлигини оширишга эришишни таъминлайди.


Демак микрокапсула танадаги дориларнинг йўналишини кузатиш ва таъсирини тартибга солиб турувчи дори тури. Микрокапсула қаттиқ, суюқ ва газсимон доривор моддаларнинг кичик заррачалари бўлиб, полимер ёки шу каби қўшимча моддалар ёрдамида қобиқ билан ўралади. Микрокапсулалар 1дан 500 мкм гача катталикда бўлиб, қобиқларнинг қалинлиги 0.1дан 200 мкм оралиғидадир. Лекин кўпроқ тиббиётда 100дан 500 мкм гача катталикдаги микрокапсулалар ишлатилади. Агар катталиги 1 мкм дан кичик бўлса, улар нанокапсулалар дейилади. Асосан парентерал дори турларида қўлланилади. Микрокапсулаларнинг таркибидаги таъсир этувчи модда умумий массанинг 15-99% ини ташкил этиши мумкин. Микрокапсула қобиғини қалинлигини ва уларнинг механик таъсирларга чидамлиги ёки бошқа хусусиятлари парда хосил қилувчи моддалар табиатига хамда микрокапсулаларни қандай мақсадда ишлатилишига боғлиқдир.
Фармацевтик технологияда микрокапсулалар 50-йиллар ва 60-йилларнинг бошида қўлланила бошлаган. Лекин бу йиллардан олдинроқ кимё, полиграф ва косметология саноатларида ишлатилгани маълум.
Микрокапсулалар дори турини барпо этишда қуйидаги асосий масалаларни кўзда тутади:
1.Танлаб таъсир этувчи микрокапсулалар яратиш, ошқозонда парчаланмай ўз таъсирини ичакда кўрсатиш мақсадида;
2.Микрокапсула ва таркибидаги дори моддани ташқи мухит таъсиридан асраш;
3.Хиди ва мазасини яхшилаш мақсадида моддани парда билан ниқоблаш;
4.Бир дори турининг ўзида бир-бирига зид дори моддани бериш имконияти;
5.Елимшак, чўзилувчан суюқликлардан ишлатиш учун осон сочилувчан ва дозаларга аниқ бўлинувчан дори турини яратиш;
6.Микрокапсула таркибига кирувчи моддалар дозаси олдиндан мўлжалланган миқдорда терапевтик таъсир кўрсатишини таъминлаш мақсадида керакли шароитларни яратиш;
7.Кўпчилик дориларга хос бўлган ошқозон-ичак йўлларини қитиқловчи таъсирини камайтириш ёки йўқотиш;
8.Микрокапсула тайёрлаш даврида таркибига кирувчи моддалар турғунлигини сақлаш.
Юқоридаги қўйилган масадга мувофи микрокапсулалардаги икки хил қобиқ хосил қилиш хисобига эришиш мумкин.
1.Қобиқ хосил қилувчи модда ёки уларга ишлатиладиган эритувчилар микрокапсула таркибига шимилмай фақат маълум шароитда ёхуд босимда овқат хазм қилиш йўлининг маълум жойида эриб ёки парчаланиб ўз таъсирини кўрсатадиган қобиқ
2.Ошқозонда эримайдиган ва парчаланмайдиган, лекин сув, меъда шираси, дори моддани ўтказадиган қобиқ.
1- гурухли микрокапсула таркибидаги дориларни ажратиб чиқариш учун уларнинг қобиқларини эритиш ёки ташқи мухит таъсир эттириш керак. Бу турдаги қобиқлар сувда эрувчан турли полимерлардан ва желатин шу кабилардан ташкил топади.
2 гурухдаги микрокапсула қобиқлари ошқозон-ичак йўлларида эримай таркибидаги дориларни диффузия орқали чиқарадилар, микрокапсуланинг қобиқларини хосил қилиш учун табиий ва сунъий моддалар, айниқса полимерлар ишлатилади. Улар сувда эрувчан ва сувда эримайдиган гурухларга бўлинади.

Сувда эрувчанлар Сувда эримайдиганлари


желатин каучук
гуммиарабик силиконлар
крахмал этилцеллюлоза
поливинилпирролидон ПВП ацетилцеллюлоза
КМЦ полиэтилен
поливинил спирти полипропилен
полиметакрилат полиамид ва липид моддалар:
парафин,спермацет,мум,стеарин кислотаси,пальмитин кислотаси.

Спиртлар хам ишлатилади: цетил, стеарил, лаурил.


Энтеросолюбиллаш бирикмаларидан: шеллак, зеин, целлюлозанинг ацетофталат хосиласи, ацетобутират, ацетосукцинат хосилалари ишлатилади.
Микрокапсулалар технологияси. Микрокапсулалар заводларда тайерланиб, уларни олиш физикавий, физик-кимевий ва кимевий усулларга бўлинади. Бу усуллар дори моддани қобиқни бир-биридан ажратиб туришга асосланган бўлиб, қобиқ кимевий реакциялар ёрдамида полимерлаш ёки механик равишда қоплаш ҳисобига ҳосил қилинади.
Хозирги вақтда витаминли, антибиотикли, уйқу келтирувчи препаратлар билан юрак томир антигистаминли препаратлар билан микрокапсула чиқарилади. Микрокапсула дори турлари порошок, таблетка, эмульсия, осилма, суртма дори, спансула холида ва тўғри ичакка юборишга мўлжалланиб чиқарилмоқда.
Физикавий усул дори модданинг заррачаларига механик йўл билан қобиқ хосил қилишга асосланган. Бу усулга дражелаб қобиқ хосил қилиниши, тўзғатиб дори моддани майда заррачаларга айлантириш, аралашмайдиган суюқликлар ердамида диспергирлаш, чангитиб қобиқ хосил қилиш йўллари киради.
Энг оддий усул дражелаб қобиқ хосил қилиниши. Дражелаш қозонда айланиб турган холда дори модданинг кристаллари қобиқ хосил қилувчи эритма билан қопланади. Бу усул албатта қобиқ хосил қилувчи эритманинг табиати, концентрацияси, драже қозонини айланиш тезлиги ва хароратига боғлиқ.
Иккинчи тўзғатиб дори моддани майда заррачаларга айлантириш усули ёғли қобиқ ва ядроси қаттиқ бўлган микрокапсула олинишида ишлатилади. Бунинг учун дори моддани ядросини ёғли бўлган қобиқ эритмаси еки қотишмасида осилма тайерлаб кейин уни тўзғатилади.
Дори модданинг заррачалари суюқ қобиқ билан ўралади ва эритувчи учиши ёки қотиши натижасида микрокапсула ҳам қотиб тайер бўлади.
Дори моддаси қаттиқ ёки суюқ бўлган микрокапсулани аралашмайдиган суюқлик ёрдамида диспергирлаш усули билан олинади.
Демак 3-усул орқали микрокапсула олинишида қобиқ хосил этувчи модданинг эритмасида дори модда дисперланади, яъни майда холатда киритилади ва шу эритма диспергирланган дори модда билан томчилаб ёки "ёлғон қайноқ юза" холатида бошқа идишдаги аралашмайдиган эритувчига солинади.

¦ 1 ¦ 1-сувли қобиқ хосил


¦- - - - - -¦ қилувчи эритма
¦ 2 ¦ 2-диспергирланган
¦ ёІ ¦ дори модда билан
L------------

Аралаштиргич ёрдамида диспергирлаш давом этиб дори модда майда томчи-заррачаларга айланади, кейин совутилади ва қотирилади, ёғли мухитдан ажратилади, ювиб қуритилади.


4-усул суюлтирилган табақаларга чангитиш усули.
Дори моддани иситиб туриб қобиқ хосил қилувчи сувли эритмада эритилади. Агар эримаса эмульгирланади. Иссиқ эритмани насос орқали чангитувчи мосламадан камерага чангитган холатда /сиқилган хаво еки газ/ таъсирида юборилади. Шу камеранинг тагида сунъий сиқиб суюлтирилган порошок бўлиб, унинг устига иссиқ эритмани томчилари тушади, қотиб улар камерадан микрокапсула бўлиб йиғгичга ўтади. Агар дори модда суюқ бўлса, у эритилади еки эмульгирланиб қобиқ хосил қилувчи билан иситган холда, кейин шу иссиқ эритма форсунка орқали чангитилади крахмал устига. 4-усул, яъни суюқ микрокапсула крахмал устига томиб, унинг заррачалари билан қопланади ва тезда қотади.
Физик-кимевий усуллар иккита бир-бирида эримайдиган еки аралашмайдиган фазалар билан ажралиб туради.
Коацервация, яъни хамма томчиларнинг йиғиндиси бир жойда бўлишига айтилади. Шу ҳолат орқали микрокапсуланинг барпо этиши физик-кимевий усулга киради.
Оддий ва мураккаб коацервация холати учрайди.
Оддий коацервация усулини кўриб чиқамиз: микрокапсулага айлантирувчи дори моддани /ёғ, витаминларнинг ёғли эритмалари, гормонлар ва бошқа/ желатин эритмасида 50 0С хароратида эмулгирланади. Мойни сувдаги эмульсияси ҳосил бўлади./2-5 мкм катталикда/ кейин қобиқ хосил қилувчи эритмага аралаштириб турган холда 20% сувли натрий сулфат солинади ва унинг сувини тортиб олиш хусусиятига кўра желатин коацервацияга учрайди.



Download 353.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling