Махсус дори турлари технологияси кафедраси
Таъсири узайтирилган давомли перорал дори турлари
Download 353.87 Kb.
|
yangi avlod dorilar texnologiyasi
2.Таъсири узайтирилган давомли перорал дори турлари.
Таъсири узайтирилган перорал дорилар давомли дориларнинг асосий кисмини ташкил этади. Спансула дори тури. Спансула деб қопқоқли қаттиқ желатинли капсулани ичини майда микрокапсула ёки микродраже билан тўлғазилган дори турига айтилади. Спансуланинг таъсир муддатини узайтириш мақсадида қуйидагича йуналишда иш қилинади: қаттиқ желатин капсулани ичига маълум бир қисм микрокапсулаларни қобиқсиз солинади. Бу микрокапсулалар дори бошланғич таъсирини беради, яъни ичилгандан сунг таъсир қилувчи модда ошқозонда ажралиб чиқа бошлайди. µолган иккичи қисми микрокапсулаларни хар хил қалинликда, турли таркибли қобиқ билан қопланади. Бу билан эса хар хил вақт мобайнида таъсир этувчи доривор модда ажралиб чиқиш тезлигини таъминлаш мумкин. Қобиғнинг қалин юпқалигига қараб микрокапсула турли ранга бўялади. Сунгра қобиғли ва қобиғсиз микрокапсулаларни маълум бир нисбатда аралаштирилиб қаттиқ желатинли капсулага солинади. Спансулалар. Булар желатин капсулаларга жойлаштирилган микрокапсула ёки микродражелардан ташкил топган. Микрокапсулалар хар хил қалинликда эга бўлган қобиғдан ташкил топган капсулалар йиғиндиси бўлганлигидан бир вақтда эримасдан узлуксиз равишда кетма кет эриши билан сўрилиб дори моддданинг қондаги концентрацияси бир хилда ишлаб туради. Кўпинча 3-4 турли микрокапсулалар бирлаштирилади ва бир желатин капсуланинг ичига солинади. Микрокапсулаларнинг 30-50 мкм атрофида бўлади. Кўпинча микрокасулаларни қоплаш учун мумли моддалар ишлатилади. Миколит-СНГ-карбонат литий микрокапсулаларни сақлайди. Спансулаларнинг ичига фақат микрокапсула эмас микродражелар жойлашган бўлиши мумкин. Микрокапсулаларни ҳосил қилиш учун дражеловчи қозонга шакар кристалларини солиб, қанд шарбати билан намлаб доривор модда ердамида қобиқ ҳосил қилинади. Тайерланган микродражеларнинг бир қисми бирламчи доза сифатида ишлатиш учун олиб қуйилади. Икукинчи қисми қопловчи моддалар ёрдамида (глицерилмоностеарат билан асалари муми аралашмаси) хар бир микродражеларни бир биридан ажратиш осон бўлиш учун бир хил қалинликда бир хил бўёқ билан бўялади. Download 353.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling