Структурали таблеткалар.
Ретард туридаги таблеткалар. Бу хилдаги таблеткалар ўз таркибилаги таъсир этувчи моддани бир суткали миқдорни сақлайди ва уни аста секинлик билан ажратиб чиқара бошлайди. Бу таблеткалардаги таъсир этувчи моддаларда микрокапсула ҳолда бўлиб, яни хар бир модда даражаси юпқа полимер қобиғига ўралган бўлади. Қандай полимер қобиғига ўралганига қараб бундай таблеткалар маълум рН шароитида эрийди. Ёки бўлмаса диффузия, ион алмашув, қобиғни ёрилиш хусусиятига қараб маълум вақтда эрийди. Бу микрокапсулаларни қаттиқ ёғ асоси билан пресслаб таблетка олинади. Бундай таблеткалар ошқозон ичак йўлидан ўтиб 16-18 соат мобайнида тўлиқ эриб кетади. Лекин у таъсир кучи билан 1 суткага етади. Масалан: нитронг-нитроглицерин микрокапсулаларидан тайерланган таблетка. Гемитон-ретард, миренил-ретард, сонопак-ретард, квилинорм-ретард.
"Дурула" туридаги таблеткалар
Ёки бўлмаса каркасли таблеткалар. Бу таблеткалар қаттиқ эримайдиган скелет асосида олинади-скелетли таблеткалар.Таъсир этувчи қаттиқ эримайдиган склет асосида пресланиб олинади. Склет материали сифатида ноорганик бирикмалар гипс, Са3(РО4)2, Са2НРО4, титан оксиди ва органик брикмалар ПЭ, ПВХ ишлатилади. Бу бирикмалар таблеткада ғовак ҳосил қилади. Таъсир этувчи модда эса шу ғовак орасидан диффузия қонунига биноан меъда ичак ширалари ёрдамида ювилиб чиқа бошлайди. Бундай таблеткаларни шартли равишда губкага ўхшатиш мумкин. Худди губкани ғовакларига таъсир этувчи модда жойлаштирилгандек. Бу таблеткалар ошқозон ичак йўлидан майдаланмай, яъни эримай бут бутунлигича ўтиб ўзининг дастлабки геометрик формасига ташқарига чиқади.
Кўп қаватли таблеткалар ёки драже дори турлари.
Бундай таблеткалар бир нечта қаватдан иборат. Масалан: Мексаза таблеткаси. Биринчи қавати ўз таркибида бромелин доривор моддасини сақлаб ошқозонда эрийди ва оқсилларни парчаланишида иштирок этади. Иккинчи қаватдаги панкреатин ичакнинг юқори қисмида эриб углевод, ёғ ва оқсилларни ҳазм бўлишида ёрдам беради. Учинчи қабатидаги таъсир этувчи модда мексаформ бўлиб, ичакнинг пастки қисмида эрийди ва антибактериал хусусиятига эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |