Махсус дори турлари технологияси кафедраси
Лонтаб туридаги таблеткалар
Download 353.87 Kb.
|
yangi avlod dorilar texnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дуплекс туридаги таблеткалар.
- Полимер дори пардалари (пленкалари).
Лонтаб туридаги таблеткалар.
Бу комплекс таблеткалар бўлиб, қобиғ ва ядродан ташкил топади. Ташқи қобиғда таъсир этувчи модданинг бирламчи миқдори сақланиб, таблеткани ичгандан сўнг бир неча минут ичида ошқозонда эрийди ва танада дори модданинг даволовчи концентрациясини ҳосил қилади. Ядроси эса дурула турида, яъни каркаслидир ва дори модданинг кейинги 2-нчи ва 3-нчи миқдорини сақлайди. - ташқи қобиғ, бирламчи миқдорни сақлайди; - 2 ядро, дори модданини доимий таъсир. Дуплекс туридаги таблеткалар. Бу таблеткаларни такрорий еки кетма-кетлик билан таъсир қиладиган дори турлари гурухига киритиш мумкин. Бундай таблеткалар доривор модданинг иккита миқдорини ўзида сақлайди. Бу икки миқдор ўзаро ҳимоя қобиғи билан бўлинган бўлади. Бир хил даво берувчи қобиғи билан бўлиб мана шундай таблеткалар олиш мумкин. Бундай таблеткалар қобиқ ва ядродан иборат бўлиб қобиғи шакар биилан қопланади. Қобиғида таъсир этувчи модда дастлабки миқдори бўлиб, у ошқозонда эрийди. Кейинги қавати ҳимоя қилувчи ҳисобланиб, ядрони ошқозонда эриб кетишидан сақлайди. Ядро эса таъсир этувчи модданинг иккинчи миқдорини сақлайди ва ичак йўлида эрийди. Шундай қилиб бундай таблеткалар ўз таъсири кетма-кетлик билан хар хил вақт оралиғида олиб боради. Худди шу принципда узоқ вақт мобайнида таъсирини кўрсатадиган кўп қаватли таблеткалар олина бошланди. Мисол: Гастрипон дуплекс . Полимер дори пардалари (пленкалари). Сўнгги вақтда янги дори турларидан полимер дори пардалари ишлатишга таклиф қилинмоқда. Бу дори тури пайдо бўлишига сабаб фармация соҳасида янги бир гурух доривор полимерларни таклиф қилиниб ва уларни хар хил дори турларини тайерлашда кенг ишлатилиши бўлди. Полимерлардан энг кенг ишлатиладиганлари бу синтетик ва табиий ПВП, ПВС, МЦ, ОПМЦ, ПАА. Полимер дори пардаларни афзаллик томонлари: - биринчидан дориларнинг дозаси аниқ бўлиши; - иккинчидан дорининг барқарорлиги ҳамда таъсир муддати чўзилиши таъминланади; - йўналтирилган узоқ вақт давомида ва бир хил тезликда таъсир этувчи моддани ажралиши таъминланади; - кўз дори пардаларини стериллиги. ПДП ишлатилиши бўйича умумий таъсир кўрсатиш ва махаллий таъсир кўрсатиш мўлжалланган бўлиш мумкин. Улар тери устига епиштирилиши учун ёки ҳар хил шиллиқ пардаларни мўлжалланган бўлади. Ҳозирги вақтда фармацияда ишлатилаетган ПДП қўлланилиши қуйидаги турларга бўлиш мумкин: 1. офтальмологик ПП 2. оғиз бўлшлиғига ўрнатиладиган ПП 3. ринологик ПП 4. дерматологик (тери устига) Дориларни пардани ҳосил қилувчи полимер сифатида ПВС, ПВП, МЦ, ОКМЦ, ПАА ва шу кабилар қўлланилади. Папирос чекишни ташлаш мақсадида ҳозирги вақтда анабизин гидрохлорид ва цитизинли ПДПлар ишлаб чиқарилмоқда. Булар шакли бўйича тухумсимон, катта-кичиклиги 9х4, 5х0, 5 мм ли тахтакач бўлиб, лунж шиллиқ қаватига ёпиштириб қўйилади. Шунингдек ўзида чакканда мой (облепиха) сақловчи коллаген асосида тайерланган парда "облекол"-яраларни даволашда ишлатилади. Бу 5х5 см еки 10х10 см ли бўлиб, ўзида 1г чаканда мойи сақлайди. Облекол яра устига қўйилганда у ўзидан яра сатхига секин-аста бир хил миқдорда таъсир этувчи моддани ажратиб туради. Шуларнинг каторида куз полимер пардалари хам кенг қўлланилади: пилокарпин, атропин, флореналь ва х.к. Download 353.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling