Махсус дори турлари технологияси кафедраси
Download 353.87 Kb.
|
yangi avlod dorilar texnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- * М А Ъ Р У З А МАВЗУ: "ДОРИВОР МОДДАЛАРНИ ТАЪСИРИ УЗАЙТИРИЛГАН ДОРИ ТУРЛАРИ
- МАЪРУЗА РЕЖАСИ
- 1.Таъсири узайтирилган дориларни таърифи, яратиш асослари.
А Д А Б И Е Т Л А Р
1. Грядунова Г.П.,Козлова Л.М.,Литвинова Т.Ш. Руководство к практическим занятиям по заводской технологии лекарственных форм.-.:Медицина,1986,с.64-71. 2. Махкамов С.М.,Усуббаев М.У.,Нуритдинова А.И. Руководство к лабораторным занятиям по технологии лекарственных форм.-Т.Медицина,1989,с.223-231. 3. Ажгихин И.С. Руководство к практическим занятиям по технологии лекарств.М.:1977. 4. Берсенова Е.Л. Изучение свойства микрокапсул жирорастворимых витаминов .-Хим.фармац.журн.,1977,N-2,с.131-134. 5. ГФ IХ - М.,1968. 6. Донцова Г.И.,Воронкова А.И.,Берсенова Е.Л.,Сурикова И.Г. и др. Разработка технологии микрокапсулирования масляных растворов жирорастворимых витаминов.-Хим.фармац.журн,1977,N-4,с.111-115. * М А Ъ Р У З А МАВЗУ: "ДОРИВОР МОДДАЛАРНИ ТАЪСИРИ УЗАЙТИРИЛГАН ДОРИ ТУРЛАРИ" Маърузага ажратиган вақт - 2 соат. Ўқитиш мақсади: Доривор модданинг таъсири узайтирилган спансула, структурали таблеткалар, полимер доривор пардалар таърифи, таснифи ва таъсир этиш механизми хақида маълумотлар бериш. МАЪРУЗА РЕЖАСИ: 1.Таъсири узатирилган дори турларини таърифи, яратиш асослари 2.Спансулалар таърифи таъсир этиш механизми. 3.Структурали таблеткалар таърифи, турлари. 4.Доривор полимер пардалар таърифи, таснифи,тайерлаш асослари. 1.Таъсири узайтирилган дориларни таърифи, яратиш асослари. Дори турларидаги доривор моддаларнинг таъсир этиш вақтини узайтириш масаласи катта амалий аҳамиятга эга, айниқса химиотерапия соҳасида. Чунки химиотерапияни самарадорлиги доривор модданинг қонда доимо терапевтик концентрацияси таъминланишига боғлиқ бўлади. Демак терапевтик концентрацияни таъминлаш учун маълум вақтдан кейин (суткада давомида бир неча марта) доривор модда қайта қайта истеъмол қилиниш лозим. Бу эса хар ҳил ноқулайчиликлар туғдиради: хар хил ёрдамчи моддаларни танада киритилиши, кўп миқдорда препаратларни сарфланиши, касалга ҳам ортиқча ва қондаги таъсир этувчи моддани концентрацияси бир меъёрда бўлмаслиги (график жадвал). Ҳозир ишлатиладиган кўп дорилар камчилиги шундан иборатки, таъсир қилувчи модданинг миқдори танада узоқ вақт сақланмай, тезда ташқарига чиқиб кетади. Қуйидаги расмдан кўриниб турибдики, касал дорини қайта қайта қабул қилганида ҳам у организмда бир хил мъерда даволовчи концентрация таъминланмайди. Яъни энг юқори даволовчи концентрация пастга тушиб, кейинги дорини ичганда яна юқорига чиқиб туради.(Расм) Мана худди шу ходиса дорини даволовчи таъсирига салбий таъсир курсатади. Сил, лепра ва кўп бактериал ва вирус касалликларни даволашни фақат, қонда таъсир узоқ вақт сақланиб тургандагина амалга ошириш мумкин. Шунинг учун таъсир муддати узайтирилган дори турлари ишлаб чиқариш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эгадир. Фармакокинетик таъсири олдиндан белгиланган дориларни яратишда, айниқса таъсири узайтирилган дориларни, микрокапсулалаш усулларни қўллаш мақсадга мувофиқ деб топилди. Танага берилган дориларни таъсирини узайтириш максадида микрокапсулалар тадбиқ этилди. Download 353.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling