Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
- м о д д а. Халқаро учиш қоидаларини бузиш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учиш йўналиши
- Ҳаво дарвозаси
- Халқаро парвоз
265 - м о д д а. Халқаро учиш қоидаларини бузиш
Рухсатномада кўрсатилган учиш йўналишига, қўниш жойларига, ҳаво дарвозаларига, учиш баландлигига риоя қилмаслик ёки халқаро учиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. 1. Шарҳланаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, унинг содир этилиши фалокат келиб чиқиши хавфини, демак, кўп сонли қурбонлар бўлиши, жуда кўп миқдорда моддий зарар кўрилиши, аэропортлар нормал фаолиятининг бузилиши, халқаро муносабатлар мураккаблашуви ва бошқа оқибатлар хавфини юзага келтиради. 2. Жиноят объекти – ҳаво ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ижтимоий муносабатлар, факультатив объект – давлат чегараларининг дахлсизлиги ҳисобланади. 3. Шарҳланаётган жиноятнинг объектив томонини қуйидаги қилмишлардан бири ташкил этади: t рухсатномада кўрсатилган учиш йўналишига риоя қилмаслик; t рухсатномада кўрсатилган қўниш жойларига риоя қилмаслик; t рухсатномада кўрсатилган ҳаво дарвозаларига риоя қилмаслик; t рухсатномада кўрсатилган учиш баландлигига риоя қилмаслик; t халқаро учиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш. Қилмишни квалификация қилишга халқаро учиш қоидаларини бузган ҳаво кемасининг тури таъсир кўрсатмайди: бу самолёт, вертолёт, дирижабль ва ҳоказо бўлиши мумкин. Учиш йўналиши – давлатлар ўртасида келишилган ва тегишли идора томонидан белгиланган ҳаво кемаси ҳаракати траекторияси бўлиб, унинг учун кема ҳаракати траекториясига хос бўлган силжиш йўналиши, кема тезлиги ва бошқа элементлар хосдир. Қўниш жойи – бу Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг (бунга Ўзбекистоннинг ҳаво бўшлиғидан ташқари барча ҳудуди киритилади) муайян белгиланган қисми бўлиб, унда Ўзбекистоннинг амалдаги қонунларига мувофиқ ҳаво кемалари қўнишига рухсат этилади. Миллий ва хорижий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ҳавога кўтарилиши, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учиб киргандан кейинги қўниши халқаро парвозлар учун очиқ аэродромларда амалга оширилади[378]. Ҳаво дарвозаси деганда, ваколатли органлар томонидан, шунингдек, мансабдор шахслар томонидан ҳаво кемаси кўтарилиши ҳамда келиб қўниши рухсат этиладиган муайян давр тушунилади. 4. Халқаро парвоз – бу ҳаво кемасининг Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат билан ҳаво чегарасини кесиб ўтган ҳолда парвоз қилишидир. Бундай парвоз ҳаво ҳаракати хавфсизлиги, давлат ва ҳарбий хавфсизлик мақсадларида ўрнатилган қатор талаблар (учиш йўналишини, учиш баландлигини, ҳаво дарвозаларини, қўниш жойларини, сигнализация тизимларини аниқлаб олиш ва ҳоказолар)га жавоб бериши шарт. Ушбу талабларнинг бузилиши халқаро парвозлар талаблари бузилишининг объектив томонини ташкил этади. Қонунларда халқаро парвоз қоидалари энг типик бузилишининг тахминий рўйхати келтирилган, холос. Қоидабузар ҳаракатларида ЖК 265-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби мавжудлиги масаласини ҳал этиш учун ушбу қоидаларни белгилаб берадиган меъёрий ҳужжатларга мурожаат қилиш керак. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling