Махсус қисм
Download 159.11 Kb.
|
6-бобб.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 139 - м о д д а. Туҳмат
- объекти
- Туҳмат қилиш мақсадида уйдирмалар тарқатиш
- Уйдирма деганда
Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади.
Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган шахс ҳисобланади. Мазкур жиноятларни содир этган мансабдор шахслар ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (ЖК 205-моддаси) ёхуд ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (ЖК 206-моддаси) ё одил судловга қарши жиноят, қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш (ЖК 234-моддаси) бўйича жавобгарликка тортилади. 139 - м о д д а. Туҳмат Туҳмат қилиш, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали туҳмат қилиш - энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Туҳмат: а) оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб; б) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда; в) хавфли рецидивист томонидан; г) ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса, - уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Жиноят объекти шахснинг шаъни ва қадр-қиммати ҳисобланади. Объектив томондан жиноят бошқа шахсни обрўсизлан-тирадиган ёлғон, уйдирмаларни тарқатишда ифодаланади. 3. Туҳмат қилиш мақсадида уйдирмалар тарқатиш деганда, уларни ҳеч бўлмаганда бир кишига исталган шаклда (оғзаки, ёзма равишда, телефон орқали, компьютер ва Интернет ёрдамида) етказишни тушуниш зарур. Уйдирма деганда, уйдирмачи томонидан амалда мавжуд бўлмаган ёки сохталаштирилган ҳодисаларни тушуниш керак. Рост бўлган, лекин шахсни обрўсизлантирадиган маълумотларни тарқатиш туҳмат таркибини вужудга келтирмайди. Туҳматдаги уйдирмалар мутлақо ёлғон ёхуд кишини обрўсизлантирадиган бўлиши лозим. Суд ҳар бир алоҳида олинган ҳолатда маълумотларни ёлғон ёхуд шахсни обрўсизлантирганлиги масаласини ҳал қилиши керак. Жиноят бошқа кишини обрўсизлантирадиган ёлғон уйдирмаларни била туриб, ҳеч бўлмаганда бир кишига етказилган ҳолатда тугалланган деб топилади. Шарҳланаётган модда бўйича жиноятни квалификация қилиш учун айбдор илгаридан ўзи тарқатаётган уйдирмаларнинг ёлғонлигини билиши муҳим. Download 159.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling