Махсус қисм


Download 159.11 Kb.
bet8/8
Sana31.01.2024
Hajmi159.11 Kb.
#1831538
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
6-бобб.

Объектив томондан жиноят шахснинг шаъни ва қадр-қим­матини беодоблик билан қасддан таҳқирлашдан иборат.

  • Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш жабрланувчига нисбатан содир этилган ҳар хил ҳаракатларда, масалан, уят гаплар билан сўкиш, турли ҳақо­ратли сўз ва ибораларни ёзиш, бетга тупуриш, тан аъзолари билан ах­лоқсиз ҳаракатлар ёки имо-ишоралар қилиш ва ҳоказоларда ифо­даланади.

  • Жиноят таркиби мавжуд бўлиши учун шахснинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уятсиз шаклда ифодаланган бўлиши зарур.

    Уятсиз шаклда деганда, ҳар бир муайян ҳолатда суд томо­нидан белгиланадиган, кишилар ўртасидаги умумэътироф этилган хулқ-атвор қоидаларига зид равишда, бузуқ кўринишда ифодаланган шахсга салбий баҳо бериш тушунилади.

    1. Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлашга қаратил­ган уятсиз ҳаракатларни содир этиш вақтидан бошлаб жиноят ту­галланган деб топилади.

    2. Ҳақорат қилиш шахснинг соғлиғига зарар етказиш билан боғлиқ бўлган ҳолатларда содир этилганда, айбдорнинг ҳаракат­лари жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилинади.

    7. Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган мат­нда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат қилиш ЖК 140-моддасининг 2-қисми бўйича жиноий жазога тортилади (ЖК 139-моддасининг шарҳига қаранг).
    8. Ҳақорат қилиш жабрланувчининг ўз хизмат ёхуд фуқа­ролик бурчини бажариши билан боғлиқ бўлса, ЖК 140-мод­даси 3-қисмининг “а” банди бўйича квалификация қилинади (ЖК 37-моддасининг шарҳига қаранг).

    1. Ҳақорат қилиш хавфли рецидивист, яъни илгари ҳақо­рат учун судланган шахс томонидан содир этилганда, шунин­гдек, илгари туҳмат учун судланган шахс томонидан қилинган ҳақорат ЖК 140-моддаси 3-қисми “б” банди бўйича квалифика­ция қилиниши керак.

    2. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир эти­лади.

    3. Жиноят субъекти 16 ёшга тўлган шахс ҳисобланади.

    Download 159.11 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling