Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи савол бўйича дарс мақсади
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Диаспоралар, диаспора хиллари, диаспоралар тарқалиши, диаспорани тарқатувчи агентлар. Зоохория ва унинг турлари. Антропохория. Антидиссеминация ҳодисаси. Мавзуда кўриб чиқиладиган муаммолар: 1.1. Ўсимликлар кўпинча вегетатив ва генератив диаспоралар орқали тарқалади. Гулли ўсимликларда қайси диаспоралар кўпроқ учрайди? Ўсимликни кенгроқ тарқалишига инсон сабабчи бўлиши мумкинми? Жавобингизни изоҳланг. 1.2. Чўл ўсимликлари орасида зоохория ва анемохория кўпроқ кузатилади. Бунинг сабабини қандай изоҳлаш мумкин ? Биринчи савол бўйича дарс мақсади: Ўсимликларнинг кўпайиш элементлари – диспораларнинг тарқалиш жараёни тўғрисида тушунчалар бериш. 111 Идентив ўқув мақсадлари: 1.1. Ўсимликларнинг кўпайиш элементлари – диаспораларнинг тарқалиши жараёни тўғрисида тушунчага эга бўлади. 1.2. Диаспораларнинг хилма-хиллигини ва турларни ажрата олади. Биринчи савол баёни: Диссеминация (disseminato – тарқалиш) деб ўсимликнинг кўпайиш элементлари - диаспораларнинг тарқалиш жараёнига айтилади. Диаспоралар бўлиб ўсимликларда унинг турли қисмлари хизмат қилиши мумкин. Диаспоралар қайси органлардан ҳосил бўлганига қараб 2 гуруҳга ажратилади: вегетатив диаспоралар (туганаклар, пиёзлар, куртаклар) генератив диаспоралар (мева, уруғ, мева бўлаклари, тўпмева) Ўсимликлар олами миллион йиллар давомида асосан споралар ёрдамида тарқалганлар. Эволюция жараёнида уруғли ўсимликларнинг келиб чиқиши бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради. Уруғ бир томондан янги организм-муртакни ҳимоя қилиши ва озуқа билан таъминлаш имкониятини берган бўлса, иккинчи томондан унинг тарқалишида хилма-хил мосланишлар келиб чиқишга асосий сабабчи бўлади. Сув ва шамол олдингидек тарқалиш агентлари бўлиб хизмат қилса ҳам, аммо уруғ массасининг катталиги, уни ҳавода ва сувда сақланиб туришга махсус мосламалар пайдо бўлишини талаб қилади. Шу сабабли диаспоранинг аэродинамик ҳоссаси, сувда намиқмаслик ва чўкмаслик ҳусусияти ошиб боради. Айрим гуруҳ ўсимликлари мевалари маълум қисмлари билан ҳайвонларни жалб қиладиган бўлади. Ўсимликларнинг айримлари эса автохория ва бластохория воситаларига эга бўлишади. Ҳозирги кунда ўсимликларнинг асосий тарқалиш бирлиги бўлиб гулли ўсимликларда асосан генератив (мева, уруғ) ва вегетатив диаспоралар (туганак, пиёз ва куртаклар) хизмат қилса, тубан ўсимликларда бу ишни споралар бажаради. Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling