Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи савол бўйича дарс мақсади
- Иккинчи савол баёни
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1.1. Вегетатив диаспораларга .............киради. а) тугунаклар, қаламчалар, споралар в) куртаклар, споралар с) спора, қаламча, бачкилар д) туганак, пиёзлар, куртаклар 1.2. Генератив диаспораларга .............мисол бўлади. а) мева, спора, туганаклар в) мева бўлаги, спора, пиёзлар с) мева, уруғ, тўпмева, мева бўлаги д) мева, уруғ, илдиз бачки 1.3. Споралар кўпайиш элементи бўлиб...........хизмат қилади. а) гулли ўсимликларда в) терак ва толларда 112 с) бир паллалиларда д) тубан ўсимликларда Иккинчи савол бўйича дарс мақсади: Диссеминация турлари тўғрисида маълумот бериш. Идентив ўқув мақсадлари: Диспоралар тарқалишда қандай агентлар иштирок этишини таҳлил қила олади. Диссеминация турларини ажрата билади. Иккинчи савол баёни: Диаспора тарқалишида бир қанча агентлар иштирок этади. Бу агентлар чумолилар, судралиб юрувчилар, қушлар, қорамоллар ва ҳатто инсон бўлиши мумкин. Ҳозирги вақтда ўсимлик диаспорасини тарқалишида қайси фактор ёки қайси агент иштирок этиши,бу жараён қандай ҳолда юз беришини ҳисобга олган ҳолда диссеминациянинг қўйидаги турлари ажратилади: 1) Зоохория - ҳайвонлар ёрдамида тарқалиш. Унинг 3 хили ажратилади: эндозоохория. Ҳайвонлар ва қушлар ўсимликлар мевасини уруғи билан истеъмол қилишади. Уруғ унинг овқат ҳазм қилиш органларидан ўтиб, унинг ахлати билан тарқалади. Бу йўл билан жуда кўпчилик бегона ўтлар уруғлари тарқалади. синзоохория. Бу хилдаги диаспоралар тарқалиши чумолилар ёрдамида амалга ошади. Чумолилар турли ўсимлик уруғи ва меваларини ўз уйларига ташиб, унинг маълум қисмлари билан озиқланади. Қолган қисмини эса чиқариб ташлаб, ўсимлик диаспорасини тарқалишига олиб келади. эпизоохория . Кўпчилик ўсимлик уруғлари устки томондан турли ёпишқоқ илмоқчаларга эга бўлиб, улар ёрдамида ҳайвон танасининг маълум қисмларига ёпишиб оладилар ва шу йўл билан тарқаладилар. Бунга мисол қилиб қўйтикан, тишли беда, буғдойиқ каби ўсимликлар меваларини келтириш мумкин (22-расм). 22-расм. Эпизоохор ўсимликлар диаспоралари 113 2) Гидрохория - сув ёрдамида тарқалиш. Бу усулда тарқалувчи ўсимликлар меваси қалин, сувда ивимайдиган пўстга эга бўлиб, улар океан оқимлари, шу жумладан канал, ариқ ва зовурларда оқаётган сув ёрдамида тарқалишига мослашган. Бу усул билан пальма, кўпчилик ёввойи ўтлар уруғлари тарқалади 3) Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling