Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Анемохория - шамол ёрдамида тарқалиш. Шамол ҳам ўсимликлар  диаспорасини тарқатувчи асосий агентлардан биридир (23-расм)


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

Анемохория - шамол ёрдамида тарқалиш. Шамол ҳам ўсимликлар 
диаспорасини тарқатувчи асосий агентлардан биридир (23-расм).
 
 
 
 
 
 
Жуда кўпчилик ўсимликлар уруғи енгил массага эга (шумғия, орхидея), 
ёки учишга ёрдам берадиган махсус мосламаларга эга (қоқиўт, 
қўшқўнмас, оққайин, чинор, жузғун) бўлади. 
4)
Автохория. Бу усулда диаспоралар тарқалишида ташқи агент иштирок 
этмайди. Унинг 2 хили учрайди: 
 
барохория. Ўсимлик мевалари оғирлиги туфайли она ўсимликдан 
ажраб тушади. Шунинг учун диаспоралар асосан она организм 
атрофида тарқалади. Бу усул билан тарқалишга чинор, пальма, ёнғоқ, 
каштан меваларини кўрсатиш мумкин. 
 
механохория. Кўпчилик ўсимликлар меваси етилгандан кейин мева 
пўсти ёрилиб, уруғ ерга тўкилади (лолалар, геран, тариқ, ловия, 
сариқйўнғичқа, мош). 
5)
Антропохория. Инсон фаолияти натижасида диаспораларнинг 
тарқалиши. Бунда инсон ишлатаётган транспорт воситалари, қишлоқ 
хўжалиги асбоблари, янги экилаётган навлар билан бирга бошқа 
ўсимлик уруғлари ва мевалари тарқалиши тушунилади. 
Кўпчилик қурғоқчил зоналарда, айниқса чўл ва саҳроларда ўсувчи 
ўсимликларда «антидиссеминация» ҳодисаси кузатилади. Уруғ она 
ўсимликдан ажрагандан кейин ундан узоқлашмай, унинг ёнгинасида 
тупроққа ёпишиб олади. Гоҳида эса тўпмевали уруғлар бир-биридан 
ажралмай (масалан буғдойдошларда, қоқиўтдошларда, соябонгулдошларда) 
то эрта баҳоргача она ўсимликда қишлаб чиқадилар. Бу ҳодисани ўрганган 
23-расм. Анемохор ўсимликлар диаспоралари 


114 
М.Зохари (1937) фикрига кўра чўл шароитида намнинг етишмаслиги ва 
тупроқнинг бой эмаслиги ўсимликларда шундай мосланишнинг келиб 
чиқишига сабабчи бўлган. Чунки ушбу диаспораларнинг она организм 
яқинида ўсиб ривожланиши эҳтимоллиги кўпроқдир. 
Ўсимликлар меваси ва уруғи тарқалишини хар томонлама ўрганган олима 
Р.Е.Левина (1987) 6-диссеминация тўрини - баллистохорияни ажратади. Бу 
усулда диаспоралар ўша ўсимлик томонидан ён-атрофга отилади. 
Баллистохория чиннигулдошларда, лабгулдошлар, шумғиядошларда, 
соябондошларда учрайди. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling