Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Корхоналар ликвидлигини ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари


Download 1.65 Mb.
bet44/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

11.3. Корхоналар ликвидлигини ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари

Баланснинг муайян моддалари ўртасидаги нисбатни акс эттирадиган корхона ликвидлигини ифода этадиган коэффициентлар ва молиявий ҳисоботнинг бошқа турларидан иборат бутун бошли кўрсаткичлар тизими мавжуд. Улар жумласига қуйидагилар киради:


Қоплаш коэффициенти (Қк). Бу коэффициент корхонанинг ликвидлилигига баҳо беради, жорий мажбуриятлар айланма маблағлар билан қай даражада таъминланишини (бошқача айтганда, айланма активларга солинган молиявий ресурсларнинг қанча сўми жорий мажбуриятларнинг бир сўмига тўғри келишини) кўрсатади ва жорий активлар сўммасини (ЖА) (баланс активи 2-бўлимининг якуни) жорий мажбуриятларга (ЖМ) қуйидаги формула бўйича тақсимлаш йўли билан ҳисоблаб чиқилади:
ЖА Ш.1. Сатр 300
Қк = ---------- ёки -------------------------------------
ЖМ Ш.1. Сатр 540-(400+410)
Одатда, бу кўрсаткичнинг ўсиши ижобий баҳоланади. Амалий тажриба нуқтаи назаридан, бу кўрсаткич 2,0 ва ундан кўпроқни ташкил этса меъёрида деб ҳисобланади. Лекин унинг кўп ўсиши ҳам маъқул эмасдир. Чунки бу ҳол ишлаб чиқариш захираларига солинган маблағлар айланиши секинлашганлигидан ва дебиторлик қарзлари асоссиз ўсиб кетганлигидан дарак беради.
Тез ликвидлилик коэффициенти (Тл.коэф.) пул маблағлари (ПМ), ҳисоб-китоблар ва бошқа активларнинг жорий мажбуриятларидаги улушини кўрсатади ва у қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилади:


ПМ + ДҚ + МЎДҚ
Тл.коэф. = --------------------------- ёки
ЖМ


Ш.1. Сатр (170+...+200)+(220+...-290)-Ш.2. 7 графа (якуни)
---------------------------------------------------------------------------------
Ш.1. Сатр 540 - (400+410)
Бунда: ДҚ - дебиторлик қарзлари;
МЎДҚ - муддати ўтган дебиторлик қарзлари.
Тез ликвидлилик коэффициенти корхонанинг жорий мажбуриятларни тез сотиладиган активлар ҳисобидан бажара олишини белгилайди ва қопланиш коэффициентини тўлдиради. Тез ликвидлиликнинг юқори коэффициенти молиявий хатар камлигидан ва четдан қўшимча молиявий маблағлар жалб этиш учун яхши истиқболлар мавжудлигидан дарак беради.
Агар бу кўрсаткич 1,0 дан ортиқ бўлса, яъни тез ликвидли активлар жорий мажбуриятлар сўммасига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, нормал ҳисобланади. Кредит бериш чоғида банклар ва бошқа кредит муассасаларини ана шу кўрсаткич қизиқтиради.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling