11.5. Корхоналарнинг тўлов қобилиятини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари
Тўлов қобилияти хўжалик юритувчи субъектда белгиланган муддатларда тўлашни талаб қилувчи кредиторлик қарзлари юзасидан ҳисоб-китоб қилиш учун етарли миқдорда пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари борлигини англатади.
Тўлов қобилиятининг асосий белгилари қуйидагилардир:
кредиторлик қарзлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун етарли даражада пул ҳажмлари борлиги;
муддати ўтган кредиторлик қарзларининг йўқлиги.
Бундан ликвидлилик билан тўлов қобилияти бир-биридан фарқ қилади. Ликвидлилик қарзларни тўлаш учун маблағлар мавжудлигини кўрсатса, тўлов қобилияти - қарзни узиш имконияти борлигини кўрсатади. Ҳисоб-китоблар ликвидлилик яхши даражада эканлигини, молиявий аҳвол ижобий эканлигини кўрсатиши мумкин. Аслида эса, корхона жорий активлардаги катта маблағларини қарзни тўлашга йўналтира олмаслиги мумкин. Бу товар захираларига талаб йўқлиги, тайёр маҳсулотни сотиш қийинлиги, дебиторлар тўловга қобилиятли эмаслиги, муддати ўтган дебиторлик қарзлари сўммаси катталиги туфайли мазкур корхона тўловга қобилиятсиз бўлиб чиқиши мумкин.
Шу сабабли, корхонанинг молиявий аҳволини таҳлил қилганда, унинг ликвидлилик даражасидан ташқари тўловга қобилиятлилигини, яъни муайян пайтда қисқа муддатли қарзларни узиш имкониятини аниқлаш ҳам зарур.
Баланснинг тўловга қобилиятлилигини таҳлил қилган вақтда ликвидлилик даражасига қараб гуруҳларга бирлаштирилган актив маблағлар у тўлов муддатлари бўйича гуруҳларга ажратилган пассив мажбуриятлари билан таққосланади. Шундан кейин корхонанинг тўлов қобилияти даражасини кўрсатадиган коэффициентлар ҳисоблаб чиқилади.
Қарзни узиш даражаси жиҳатидан мажбуриятлар: энг шошилинч мажбуриятлар, қисқа муддатли пассивлар, узоқ муддатли пассивлар ва доимий пассивларга бўлинади.
Энг шошилинч мажбуриятлар (ЭШМ) кредиторлик қарзлари (Ш.1. 2-бўлим, сатрлар: 450 дан 530 гача) шунингдек, муддатида тўланмаган қарзлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |