Махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Умумий сармоянинг ўзгарувчанлиги (СЎ)


Download 1.65 Mb.
bet46/50
Sana17.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1547347
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
1 Мол ҳисобот таҳ ЛИЯ ФАОЛ ТАҲЛИ РИСОЛА 5 12 16

Умумий сармоянинг ўзгарувчанлиги (СЎ) жорий активларнинг (ЖА), яъни айланма маблағларнинг хўжалик маблағлари сўммасига (сармоя) нисбати сифатида аниқланади. Бу учун қуйидаги формула тавсия қилинади:
ЖА
СЎ = ------------------------
Сармоя
У ҳаракатчанроқ иммобилизацияланган (ҳаракатсиз) активлардан фарқли равишда тез пул маблағларига айлантириш мумкин бўлган хўжалик маблағлари умумий сўммасидаги улушини кўрсатади. Бу кўрсаткич қанча юқори бўлса, корхонанинг ликвидлилик даражаси шунча юқори бўлади. Ушбу кўрсаткич 0,6 дан юқори бўлганида, яъни айланма маблағлар хўжалик маблағлари умумий сўммасида 60 фоиздан кўпроқни ташкил этганида нормал ҳисобланади.
Корхонанинг ликвидлилигини баҳолаш учун бухгалтерия баланси асосида таҳлил қилинаётган йил боши ва охиридаги бу коэффициентларни ҳисоблаб чиқариш, йил давомида уларнинг ўзгаришини белгилаш ҳамда таркиб топган меъёрлар билан таққослаш зарур (8-жадвал).
8-жадвал
«Тўрон» ОТАЖнинг ҳисобот йилидаги баланси
ликвидлилигини баҳолаш



Кўрсаткичлар

Ҳисобот йили

Меъёр
бўйича

Йил бо-
шидаги-га нис-батан фарқи

Меъёр-
га нисба-тан фарқи

Йил бошида

Йил охирида

Қопланиш коэффициенти

1,90


2,10


>2.00


+0.20


+0.10


Тез ликвидлилик коэффициенти

0,10


0,20


>1,00


+0,10


-0,80


Абсолют ликвидлилик коэффициенти

0,50


0,40


>0,20


-0,01


-0,16


Амал қилувчи сармоянинг ўзгариши

2,30


2,00


кўпи билан 0,50

-0,3


+1,5


Умумий сармоянинг ўзгариши

0,52


0,56


>0,60


+0,04


-0,04


Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, қоплаш коэффициенти, яъни айланма маблағларнинг жорий мажбуриятлар сўммасига нисбатан ҳисобот даврида 1,90 дан 2,10 га қадар ўзганлигини кўрсатади, бу эса меъёр даражасидадир. Айланма активлар жорий активлардан 2 баравардан ортиқдир. Корхона оддий шароитларда ишлаганида айланма маблағлар билан жорий қарзларнинг бундай нисбати меъёр даражасида деб ҳисобланади. Бироқ, корхонанинг катта маблағлари иммобилизация қилинганлиги, яъни товар захиралари ва харажатларда, шунингдек, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларида турганлиги муносабати билан корхонанинг йил охиридаги баланси ноликвид деб ҳисобланади. Тез ва абсолют ликвидлилик коэффициентлари шундан дарак беради. Бу коэффициентлар ҳисобот даврида яхшиланмаган ва у белгиланган меъёрлардан анча паст бўлиб қолаверган. Ишлатилаётган ва умумий сармоянинг ўзгарувчанлик коэффициентлари ҳам ҳисобот даврида ёмонлашади ва меъёрдан паст даражада бўлди. Шундай қилиб корхона ҳисобот даврида қисқа муддатли қарзларни ўз маблағлари билан тўлашга қодир эмас эди.





Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling