Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


- Бевосита хизматлар - тўловлар бўйича хизматлар, тижорат  хизматлари ва инвестицион хизматлар;  -


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

- Бевосита хизматлар - тўловлар бўйича хизматлар, тижорат 
хизматлари ва инвестицион хизматлар; 
- Билвосита хизматлар - клиринг хизматлари, ҳисоб 
рақамларни телефон орқали бошқариш бўйича хизматлар, 
консультация - маслаҳат хизматлари, депозит ҳисоб рақамлар 
асосида пластик карточкалар бўйича хизматлар; 
- Экспортни кредитлаш Агентлиги кафолати остида битимлар 
тузишда банк хизматлари, овернайт харажатларини камайтириш 
ёки қўшимча даромадларни келтирувчи хизматлар; 
б) Мижозлар гуруҳи бўйича сегментация. 
Банк хизматлари ва маҳсулотлари қийинлиги даражасидан 
келиб чиқиб қуйидагича даражага ажратилади: 
1-даражали хизматлар - кўплаб мижозлар томонидан талаб 
қилинувчи маҳсулот ва хизматлар (ҳисоб рақам очиш, нақд пулни 
бошқариш, клиринг хизматлари); 
2-даражали хизматлар - банк ходимларининг махсус 
таёргарлигини талаб қилувчи хизмат ва маҳсулотлар (активларни 
бошқариш, инвестицион хизматлар); 
3-даражали хизматлар - фойдаланиш соҳасида профессионал 
билимларни талаб этувчи хизматлар (корпоратив молиялаш 
соҳасидаги хизматлар, аралаш активларни бошқариш); 
4-даражали хизматлар - махсус малакани талаб қилувчи 
хизматлар (молиявий режалаштириш соҳасидаги хизматлар, 
молиявий инжиниринг хизматлари). 
Қуйида келтирилган жадвал маълумотларидан шу нарсани 
сезиш мумкинки, банк хизматлари ва операциялари ўртасидаги 
фарқ асосан унинг фойда олиш ва ўз мавқеини янада 
мустаҳкамлашга қаратилган. 
Тижорат хизматларининг намунавий портфели вакиллик 
муносабатлар, рискларни бошқариш, мижозларнинг ташқи 
иқтисодий фаолиятига хизмат кўрсатиш соҳаларида вакил банклар 
ҳисобидаги маблағлар қолдиғи туфайли универсал банкларни банк 
хизматлари бозорида юқори мавқени егаллашларига ва 


132 
даромадини оширишга имкон бериши аниқланди. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling