Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
Назорат учун саволлар.
1. Қимматбаҳо коғозлар бозорида тижорат банклари ўрни 2. Aсосий капитални инвестициялаш шакллари тахлили 3. Тижорат банкларининг қимматбаҳо коғозлар билан актив операциялари 4. Тижорат банкларининг инвестицион фаолияти 5. Молиявий бозор тушунчаси, унинг ташкилий тузилиши ва вазифалари. 6. Молиявий бозор инцрументлари, қимматбаҳо когоз бозори ва уни ташкилий тузилиши. 7. Банкларнинг қимматбаҳо билан операцияларнинг бошқа турлари 8. Банк томонидан амалга ошириладиган операцияларининг даромадлиги даражаси 9. Банкларнинг қимматбаҳо билан операцияларини ривожлантириш муаммолари 10. Банкларнинг траст операциялари ва уларни бошқариш 129 6-МАВЗУ. МАСОФАВИЙ БАНК ХИЗМАТЛАРИ. Режа: 6.1. Банк операциялари ва хизматлари классификацияси ва таркиби. 6.2. Масофавий банк хизматларининг вужудга келиши ва ривожланиш босқичлари. 6.3. Банк хизматларини трансформация қилишнинг аҳамияти ва амалиёти. Таянч иборалар “Банк-Мижоз” тизими, Интернет-банкинг, магнитли карталар, мол етказиб берувчи, Мобайл банкинг, “of-line” режими, “on-line” режими, пластик карта, регресс ҳуқуқисиз, смарт картлар, суперсмарт-картлар, тратта, хотира карталари, халқаро савдо, халқаро молия бозорлари, форфейтинг, форфейтор, СМС-банкинг. 6.1 Банк операциялари ва хизматлари классификацияси ва таркиби. Барча тижорат банкларининг бажарадиган операциялари деярли бир ҳилдир. Aммо банкларнинг бугунги кундаги кўрсатаётган хизматларига эътибор берадиган бўлсак, уларнинг сони янада ошганини кўришимиз мумкин. Тижорат банклари хизматларининг иқтисодий мазмунига ва кўзланган мақсадига кўра икки йирик гуруҳга бўлиш мумкин: 1. Маълум даражада банкнинг ликвидлилигини сақлаб туриш учун бажариладиган хизматлар. 2. Даромад олиш мақсадида бажариладиган хизматлар. Ушбу икки хизматлар гуруҳи ўртасида маълум нисбат мавжуд бўлиб, у банк фаолиятини сифат жиҳатдан маълум даражада таъминлаб туриш имконини беради. Банк ликвидлигини таъминлаш мақсадида бажариладиган хизматларнинг баъзи бирлари банкка даромад келтирсада, улар мавжудлигининг сабаби банк умумий ликвидлигини маълум даражада ушлаб туришдан иборатдир. Бугунги кунда Республикамиз тижорат банклари томонидан мижозларга 250-350 дан ортиқ банк хизмат турлари таклиф этилган. Тижорат банклари янги турдаги банк хизматларини йўлга қўйиш орқали корхона ташкилотларга қулайликлар яратмокда. 130 Булар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: - лизинг хизматлари; - факторинг хизматлари; - инвестиция операциялари; - молиявий брокерлик хизматлари; - траст хизматлари; - иқтисодий ва молиявий ахборотлар ва маслаҳатлар бериш ва бошқалар. Банк хизмати – банк операцияларини ўтказишни оптималлаштирувчи назарий, технологик, молиявий, интелектуал ва профессионал банк фаолиятидир. Банк хизмати ҳақиқатдан ҳам банк фаолияти мажмуасидир. Мижозларнинг банк фаолиятига бўлган талабларини қондириш билан боғлиқ бўлган хизматлардир. Банк операцияси – банк томонидан амалга оширилувчи пул маблағларини жойлашишини назарда тутувчи ва аниқ иқтисодий масалани ечишга қаратилган ўзаро боғлиқ бўлган банк ва мижоз ҳаракатлари мажмуи . Банк хизматлари бозори – мижозлар талабини қондиришга қаратилган банк хизмати талаби ва таклифининг шаклланиш соҳаси. Хусусан, А.И.Жуков банк хизматларига қуйидагича таъриф беради: “тижорат банклари хизматлари – бу банк фойдасига маълум бир ҳақ олиш эвазига, мижознинг талабига биноан банк операцияларини бажаришдир”. 27 Кўпгина иқтисодий адабиётларда “банк маҳсулоти” термини ишлатилади. Ҳатто баъзида бу термин “банк хизматлари” термини ўрнида ишлатилади. Замонавий иқтисодий адабиётларда «банк махсулоти» атамаси одатда «банк хизмати» тушунчаси билан тенглаштирилади, баъзида эса, унинг ўрнида ишлатилади. Банк хизмати банк операцияларини оптимал даражада бажаришга кўмаклашади, ишлаб чиқилган ва сотилган банк хизматлари эса банк операциялари билан биргаликда банк махсулотини яратади. А.Н. Иванов ўз асарида банк хизматларини мижозларга 27 А.И.Жуков, “Банковская система России”. М. - Проспект, 2009. 186 б. 131 кўрсатилиши хусусиятларини характерловчи бир қатор критерияларига кўра қуйидагича таснифлайди [2]: а) Мижозлар эҳтиёжини қаноатлантиришга йўналтирилганлиги Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling