Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-расм. Тезкор тўловлар тизими орқали 2020 йилда 3 чораги


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

3-расм. Тезкор тўловлар тизими орқали 2020 йилда 3 чораги 
якунигача амалга оширилган тўловлар ҳажми 
Шу билан бирга масофавий банк хизматларини янада 
ривожлантиришда ҳал қилиниши лозим бўлган амалий ва назарий 
муаммолар мавжуд бўлиб булар: 
Биринчидан, ҳозирги пайтда масофавий банк хизмат 
турларини кўпайтириш ва мавжудларида етарлича инновациялар 
жорий қилинмаяпти, яъни масофавий банк хизматлари орқали ҳали 
банк мижозлари тўлиғича банкка ташриф буюрмасдан барча банк 
хизматларини амалга ошира олмаяпти. Биргина, Ўзбекистон 
Республикасида мобиль абонентлари сони 2019 йил 1 январь 
ҳолатига 22,8 миллиондан ортиқ, шундан, мобиль интернет 
фойдаланувчилари сони эса 15 миллиондан ортиқ бўлса-да, мобил 
банкингдан фойдаланувчилар сони ушбу даврда 7,6 млн.ни, 2020 
йил 1 январь ҳолатига 9,5 млн.га етган. Бу эса Ўзбекистонда ҳам 
масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони ортиб 
борса-да лекин, мижозларни қамраб олиш даражаси паст даражада 
эканлиги хали бу борада яна кўплаб ишларни амалга оширишни 
тақозо этади.
50
Иккинчидан, масофавий банк хизматларининг кескин 
ошишида иқтисодий рискларнинг ҳам таҳдидлари ортади. Яъни, 
мижозларга кўрсатиладиган хизматларнинг қонунийлиги, улар пул 
ўтказмаларининг легализация қилиш даражаси ва бошқалар. 
Учинчидан, масофавий банк хизматларини ривожлантиришда 
50
З.Мамадияров. Пандемия: банкларни трансформация қилишни янада жадаллаштирмоқда. “Логистика ва 
иқтисодиёт” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2021 йил 


152 
банкларнинг янги ахборот технологиялари билан таъминланганлик 
даражаси пастлиги ва аҳолининг молиявий саводхонлиги пастлиги 
муайян муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Тўртинчидан, 
нақд 
пулсиз 
ҳисоб-китобларнинг 
автоматлаштирилган тизимини яратиш, натижада, пул айланиш 
тизимини соддалаштирувчи ва янада тезлаштирувчи янги 
замонавий шакллари ва воситаларини излаб топишни тақозо этади.
Бешинчидан, Ўзбекистонда масофавий банк хизматларини 
ривожлантиришнинг асосий муаммоларидан бўлиб, аҳолининг 
банк тизмига бўлган ишончидир.
51
Гарчи масофавий банк хизматларининг фойдали жиҳатлари 
кўплаб бўлсада, бу янги технологик хизматларда махфий 
маълумотлар, 
мижозларнинг 
шахсий 
маълумотлари 
ва 
транзакциялари билан боғлиқ бўлган айрим хавфларни келтириб 
чиқаради.
Ўзбекистон 
банк 
тизими 
томонидан 
кўрсатилаётган 
масофавий банк хизматларини янада ривожлантириш, аҳолининг 
бундай маҳсулот ва хизматларга бўлган талабини маркетинг 
хизмати ёрдамида аниқлаш, шундан келиб чиқиб, банк 
стратегиясига тегишли ўзгартиришларни киритиш банкнинг 
мазкур бозор сегментида барқарор фаолият юритиши ва 
рақобатбардош бўлишини таъминлашга хизмат қилади. 
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, масофавий банк хизмат 
тизимларининг функционал имкониятларини кенгайтириш ўз 
навбатида, фойдаланувчиларни масофадан идентификация қилиш 
тизимлари орқали кенг қамровли амалиётларини амалга ошириш 
имкониятини яратади. Масофадан идентификация қилиш банк 
хизматларини соддалаштирган ҳолда, банк операцияларини 
назорат қилишда хавфсизлик чораларини кўришни талаб этади. 
Мижозлар учун эса банк хизматларини амалга оширишда қоғоз 
ҳужжатларни тақдим этмаган ҳолда бажариш, банкнинг бир 
филиали мижози бўла туриб, бошқа филиаллари, ва келажакда
бошқа банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини амалага 
ошириш лозим. 
51
Mamadiyarov, Z. (2020). The innovative approaches of remote banking types services in the process of 
transformation of banks to E-commerce. Архив научных исследований, 1(12). извлечено от 
https://journal.tsue.uz/index.php/archive/article/view/1795
 


153 
Ўз навбатида, тижорат банклари мижозларига масофадан банк 
хизматларини кўрсатиш орқали хизмат кўрсатиш харажатлари 
камайиши натижасида янги мижозларни жалб қилиш ҳамда молия 
бозорида рақобатни ривожлантириш имкониятини беради. 
Натижада бу ишларни йўлга қўйиш банк даромадини оширишга 
ҳам туртки бўлади. 
Замонавий ахборот технологиялари асосида янги банк 
маҳсулотлари ва хизматларининг жорий этилиши Ўзбекистон банк 
хизматлари бозори кенгайишига шароит яратмоқда. Ўзбекистонда 
бозор иқтисодиёти муносабатлари ривожланган сари тижорат 
банклари ҳам мижозларга тақдим этадиган масофавий банк 
хизматлари турларини ошириш орқали хизмат кўрсатишда 
диверсификацияга эришади. 
Масофавий банк хизматлари кўрсатишни терминал, банкомат 
ва инфокиоскларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Фойдаланиши содда 
бўлган ушбу ускуналар бугунги кунда мижоз ва кассир ўртасидаги 
анъанавий муомалага чек қўйиб, ўзига хос минибанк-офис 
вазифасини ўтамоқда. Ҳозирги пайтда ушбу ташқи воситалардан 
нафақат нақд пул ечиб олиш, балки улар орқали товар ва хизматлар 
бўйича турли тўловларни амалга ошириш мумкин. Шуни қайд 
этиш ўринлики, COVID-19 пандемияси ҳолатида мижозлар 
исталган банк терминал, банкомат ва инфокиосклардан 7/24, яъни 
7 куну 24 соат гигиеник қоидалар асосида фойдаланиш тавсия 
этилади. 
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2035 йилгача 
ривожланиш стратегиясининг концепциясида Ўзбекистонда тўлов 
тизимини ривожлантиришни икки даврга ажратилган, биринчи 
давр 2020 йилгача бўлган вақтни ўз ичига олган, унда банк 
хизматларини кўрсатувчи иловалар яратилиши, мижозларни ягона 
тўлов платформага улаш, ушбу тўлов платформасида мижозларни 
қўллаб-қувватлаш сервисини ташкил этиш, Кардридер ва мобиль 
POS терминалларни тўлов тизимига жорий қилиш, Р2Р ҳисоб-
китобларини юритиш, маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш 
тизимларини яратиш каби вазифалар белгилаб олинган. Иккинчи 
давр эса 2025 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган, унда 
товарларни ҳисобга олиш ва сотиш портали, транзакциялар 
бошқаруви 
тизими, 
мобил-банкинг 
криптографик 


154 
идентификаторлари, турли хизматларни банкларнинг рақамли 
платформаларига интеграциялаш, B2B, B2C тезкор ўтказмаларини 
жорий қилиш, очиқ дастурларни дастурлаш интерфейси, банк 
бизнесида масофадан идентификация қилиш, сунъий интеллект ва 
автоматлашган машиналарни ўрганиш асосида банк маҳсулотлари 
ва хизматларини тақдим қилиш имкониятлари яратилиши назарда 
тутилган.
52
Бугунги кунда анъанавий банк хизмат турларининг ўрнини 
рақамли банкинг хизмат турлари эгалламоқда. Чунки банклар 
хизмат турларини такомиллаштириб бормас экан, улар даромади 
ва мижозлар сонини кескин ошириб бориш имкониятидан маҳрум 
бўлиши мумкин. 
Банклар активлари ва пассивлари диверсификациясини 
ошириш мақсадида келажакда чакана мижозлар сегментидаги 
ўзининг мавқеини янада оширишни режалаштириш лозим ва бу 
борада қуйидагиларни стратегик режа сифатида белгилаб олиши 
керак бўлади: 
- мижозлар талабларини проактив тарзда ўрганиб бориш 
орқали доимий тарзда янги молиявий хизматлар турларини жорий 
этиб бориш. Қўшимча тарзда банк фаолиятига яқин бўлган 
активларни бошқариш, молиявий соҳада маслаҳатлар бериш 
хизматларини йўлга қўйиш; 
- кичик бизнесни экспресс кредитлаш, скоринг тизимини 
жорий қилиш, инновацион онлайн кредитлаш хизматларини йўлга 
қўйиш зарур; 
- банк хизматлари кўрсатилишида кенг тарзда информацион 
каналлари, интернет-банкинг, мобил-банкинг, СМС-банкинг, 
Банк-мижоз дастурлари, 24/7 форматидаги ўз-ўзига хизмат 
кўрсатиш марказлари каби хизмат турларини ривожлантириш; 
- кросс-сотув амалиётлари самарадорлигини ошириш ва айни 
бир соҳага ихтисослашган сотув моделларини жорий қилиш.

пластик 
карточкаларнинг 
имкониятларидан 
банк 
хизматларини таклиф қилишда кенг фойдаланиш, турли хил 
карталарни муомалага чиқариш, пластик карточкаларда муддатли 
омонатларни жорий қилиш, банкоматлар тармоғини янада 
кенгайтириш, бунда туристлар ташриф буюрадиган ҳудудлар ва 
52
Ўзбекистон Республикасининг 2035 йилгача ривожланиш стратегиясининг концепцияси, 2018 й. 


155 
банк хизматларига талаб юқори бўлган жойларга устуворлик 
бериш;
53
- аҳолидан коммунал тўловларни йиғиш бўйича эришилган 
натижаларни янада мустаҳкамлаш, электрон ахборотларни 
бевосита алмашуви бўйича коммунал ташкилотлар билан ташкил 
қилинган алоқаларни такомиллаштириш, ушбу каналларнинг on-
line тизимида ишлашини йўлга қўйиш; 
- банк мобил иловасини такомиллаштириш. Мобил илова 
орқали мижозларга микроқарз ва овердрафт кредитларини 
беришни йўлга қўйиш, халқаро пул ўтказмаларини жорий қилиш; 
- интернет саҳифа орқали мижозларга карта очиш учун 
электрон аризалар қабул қилишни ташкил этиш; 
- банкнинг интернет саҳифаси орқали мижозларга ҳисоб рақам 
очиш, жисмоний шахсларнинг шахсий кабинети орқали 
кредитларни сўндиришни ташкил этиш; 
- чакана банк хизматларини кўрсатиш, мижозлар билан 
мулоқот ва корпоратив маданиятни шакллантириш масалалари 
бўйича банк ходимларининг малакасини ошириш. 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling