Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Банк хизматларини трансформация қилишнинг
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1
6.3. Банк хизматларини трансформация қилишнинг
аҳамияти ва амалиёти. Сўнгги 2008 йилда юзага келган глобал молиявий инқирозда муаммонинг катта қисмига банклар даҳлдор сифатида қаралган эди. COVID-19 пандемияси шароитида эса банклар ушбу муаммоларни ҳал қилишда муҳум аҳамият касб этиши мумкин. Яъни, банклар COVID-19 нинг тарқалишини секинлаштириш учун мижозларига рақамли ва масофадан бошқарувчи каналлардан янада самаралироқ фойдаланишда ёрдам беришлари мумкин. Бинобарин, банклар мижозларига маблағларини бошқаришда, тўловларни амалга оширишда ва давлатнинг бошқа ташкилотлари билан узлуксиз иш фаолиятини ташкил этиш орқали муқаррар инқироз таъсирини камайтиришга ёрдам беришлари мумкин. 2020 йилги пандемия инсон фаолиятининг барча соҳаларини янги босқичга олиб чиқади. Молия институтлари ўз ходимларини ҳимоя қилиш, иш жараёнларини ўзгартириш ва мижозларга янги, такомиллаштирилган усулларда хизмат кўрсатиш чораларини кўришга мажбур қилди. Натижада, банклар мижозлари талабларига биноан фаолиятини трансформация қилиши, яъни банк маҳсулотлари ва хизматларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда янги банк хизматларни яратишни тақозо қилмоқда. Бугунги кунда банкларни трансформация қилиш, биринчидан, рақамли банкларни ташкил қилишни талаб этса, иккинчидан, амалдаги банк бўлимлари иш фаолиятининг ўзгаришига ва банк харажатларини қисқартириш имконини беради. Рақамли банкларда банк хизматлари максимал даражада автоматлаштирилади ва банк мижозлари учун ўз-ўзини бошқариш тизимлари яратилади. Чунончи, бугунги куннинг талаби ҳам рақамли иқтисодиётнинг тараққий этиши натижасида банклар филиаллар сонини ошириш йўли билан эмас, балки масофавий банк хизматларини ривожлантириш орқали кўп сонли мижозларига хизмат кўрсатишни талаб этмоқда. Пандемия даврида дастурий таъминот инқилоби - бу аллақачон кўплаб соҳаларни тўхтатиб қўйган ва баъзи саноат тармоқларини эскирган ҳолатга келтирган, ҳали ҳам молиявий 148 хизматлар саноатини жадал ўзгартирмоқда. Рақамли трансформация банк стратегиясининг муҳум мақсадларига айланди. Бу давр рақамли банклар келажаги учун жуда таъсирли ва анъанавий банклар имиджини бутунлай ўзгартириши, шунингдек мижозларга кўпроқ хизматларни тақдим этишни тақозо этмоқда. Коронавирус бутун дунёга тарқалишда давом этар экан, стратегик ва операцион ўзгаришлар ва мижозлар талабининг сусайиши сабабли тобора кўпроқ ташкилотлар молиявий мақсадлари ҳам кутилгандек бўлмаяпти. COVID-19 қанча давом этиши ҳам аниқ эмас ва қисқа муддатли ҳодиса эмаслиги ҳам аниқ. Бу эса банкларнинг ҳам узоқ муддатга режалар тайёрлаши керак. Шунга қарамай, бу соҳадаги жараён жуда суст. Ҳозирги кунда банк соҳасини рақамли ўзгартириш жараёнида ёрдам берадиган бир қатор технологиялар мавжуд. Бу рақамли трансформация банк учун ҳам, унинг мижозлари учун ҳам самара келтирадиган ехнологияларни ўз ичига олиши керак. Ўзбекистон тижорат банкларининг жаҳон банклари билан ҳамнафас бўлиб яшаши интеграциялашув ва глобаллашув жараёнларининг фаоллашувига кенг йўл очмоқда. Бир томондан интеграцион жараёнларнинг ривожланиши замонавий АКТдан фойдаланишни тақозо этса, иккинчидан, бизнес трансформациясини вужудга келтирди. Ушбу жараёнларни иқтисодий-сиёсий жиҳатдан ўрганиш ва илмий хулосалар чиқариш давр талаби ҳисобланади. Рақамли иқтисодиёт коррупция ва «қора иқтисодиёт»нинг асосий кушандасидир. Чунки, рақамлар ҳамма нарсани муҳрлайди, электрон архивда сақлайди, керак пайтда маълумотларни тез тақдим этади. Бундай шароитда бирон маълумотни яшириш, яширин битимлар тузиш, у ёки бу фаолият ҳақида тўлиқ ахборот бермасликнинг иложи йўқ, компьютер ҳаммасини намоён қилиб қўяди. Маълумотларнинг тизимлилиги ёлғон ва қинғир ишларга йўл бермайди, чунки тизимни алдаш имконсиз. Натижада «ифлос пулларни» ювиш, маблағларни ўғирлаш, самарасиз ва мақсадсиз сарфлаш, ошириб ё яшириб кўрсатиш имкони қолмайди. 48 48 З.Мамадияров. Пандемия: банкларни трансформация қилишни янада жадаллаштирмоқда. “Логистика ва иқтисодиёт” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2021 йил |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling