Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1
USD
1 week BID OFFER 5,75 5,93 Бу ерда бид – котировканинг чап томони – жалб қилиш ставкаси. Бид ставкаси бўйича котировкани амалга оширувчи банк мазкур даврда депозитга маблағларни жалб қилади; Offer (ёки ask) – котировканинг ўнг томони – жойлаштириш ставкаси. Offer ставкаси бўйича котировкани амалга оширувчи банк мазкур давр учун пул маблағларини жойлаштиришни таклиф қилади. Иккала усул ҳам бир хил аҳамиятга ега ва бутун дунёдаги валюта дилерлари томонидан фойдаланилади. Конверсион операциялар – бу валюта бозори агентларининг бир мамлакат валюта бирлигининг бошқа мамлакат валютасига келишилган курс асосида ўзаро келишилган суммаларга муайян муддатларга ҳисобланган ҳолда айирбошлашдан иборат битимларидир. Юридик жиҳатдан конверсион операциялар валюталар олди- сотдиси битимлари ҳисобланади. 195 Инглиз тилида конверсион операцияларга нисбатан Фореигн Ехчанге Оператионс (қисқача форех ёки ФХ) атамаси қабул қилинган. Конверсион операциялар муддатларига қараб 2 гуруҳга ажратилади: - Спот туридаги операциялар, ёки жорий конверсион операциялар; - Форвард ёки муддатли конверсион операциялар. Икки гуруҳ конверсион операциялар ўртасидаги фарқ валюталаш санасида мужассамлашган. Халқаро амалиётда қабул қилиниши бўйича, жорий конверсион операциялар спот шартлари асосида, яъни битим тузилган кундан кейинги 2-иш кунига валюталаш санаси билан амалга оширилади. Жорий конверсион операциялар халқаро бозори спот-бозор деб юритилади. Битим контрагентлари учун спот ҳисоб-китоблари шартлари жуда қулайдир: жорий ва кейинги кун давомида зарур ҳужжатларни кўриб чиқиш, битим шартларини бажариш учун керак бўлган тўлов топшириқномаларини расмийлаштириб олиш мумкин. Жорий конверсион операциялари учун спот алмашув курси қўлланилади. Спот курси жорий валюта курси ҳисобланади ва у доимо газеталар саҳифаларида, ахборот агентликлари екранларида еълон қилиб турилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан курсининг ўзгараши натижасида юзага келадиган валюта рискини тартибга солиш мақсадида ваколатли банклар учун очиқ валюта позицияларининг лимитларини белгилайди. Жумладан, ҳар қандай хорижий валютанинг бир тури бўйича очиқ валюта позициясининг лимити ҳар бир операцион кун якунида ваколатли банк регулятив капиталининг 10%идан ортмаслиги керак. Ҳар бир операцион кун якунида очиқ валюта позицияларининг умумий қиймати банк регулятив капиталининг 20% идан ошиб кетмаслиги лозим. Хеджерлаш ва унинг валюта муносабатларини ташкил қилишдаги роли. 70-йилларнинг бошидан барча давлатларнинг еркин сузадиган курслар режимига ўтиши, ташқи иқтисодий муносабатлар 196 сохасида сезиларли салбий оқибатларга олиб келди. Бошқача қилиб айтганда, жахон бозорида валюта курсларларининг еркин сузиши шароитида иқтисодий мувозанацизлик кучайди. Валюта таваккалчилиги деганда, кенг маънода, валюта курсларининг тебраниши оқибатида ташқи иқтисодий операциялар натижаларини ва ташқи иқтисодий муносабатлар иштирокчилари бўлмиш хўжаликлар фаолиятлари натижасининг ўзгариш ехтимоли тушунилади. Валюта таваккалчилиги таъсири остига ташқи иқтисодий муносабатларнинг барча субъектлари тушади: давлат, банклар, савдо ва саноат компаниялари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар. Валюта курсларининг мувозанацизлиги халқаро мехнат тақсимотига салбий таъсир етади, товарлар ва хизматлар еквивалент алмашувини қийинлаштиради, халқаро савдо балансига ва хажмига салбий таъсир етади. Валюта курсларининг мувозанацизлиги импортёр ва експортёрларни ўзларининг хориждан сотиб олиш ва хорижга сотиш операцияларини қисқартиришга мажбур қилади. Чунки, импортёр ва експортёрлар валюталарнинг яқин вақт ичидаги динамикасини олдиндан била олмайдилар. Шунинг учун, масалан, импортёр маълум бир товарни ўзини валюта хавф-хатарига қўйиб, чет давлатдан сотиб олганидан кўра, ўз мамлакатида шундай ишлаб чиқарилаётган товарни сотиб олмоғи афзалроқдир. Тўлови келгусида амалга ошиши кўзда тутилган, шартнома тузилиш пайтида маълум бир суммада қайд етилган хар қандай кредит операцияси, шартнома валютаси иштирокчи учун хорижий бўлган тарафнинг валюта хавф-хатарига чалинади Кредитор, ўзининг хорижлик контрагентларига кредитни берган холда, қийматни еквивалент миқдорда ололмаслик хавф-хатарига учрайди. қарз олувчи хам, агарда тўлов пайтида қарз валютасининг курси шартнома тузилган санага нисбатан кўтарилса, зарар кўриши мумкин. Експортёр ва импортёрлар, валюта таваккалчилиги билан, ташқи савдо операцияларини амалга оширганда тўқнашадилар. Експортёр, агарда у товарларни тўлови кечиктирилган холда сотган бўлса, ва бахо валютаси сифатида импортёр валютаси ёки учинчи давлат валютаси олинган бўлса, валюта рискига дучор 197 бўлади. Aгарда, бахо валютасининг курси експортёр миллий валютасига нисбатан пасайса, унда експортёр зарар кўриши мумкин. Шундай қилиб експортёр учун валюта хавф-хатари бўлиб, шартноманинг тузилишидан то ижро етилгунга қадар давр ичида, бахо валютаси курсининг миллий валютага нисбатан пасайиши хисобланади. Демак валюта таваккалчилиги барча ташқи иқтисодий алоқалар билан боғлиқ шартномаларга таъсир етади. Импортёр учун валюта таваккалчиликлари қуйидаги холатларда вужудга келади: агарда, товарлар, бахоси чет ел валютасида қатъий белгиланиб сотиб олинаётган бўлса. Бунда, агар чет ел валютасининг курси импортёр валютасига нисбатан кўтарилса, унда импортёр томонидан сотиб олинган товарлар учун хақ тўлашда, миллий валютада кўпроқ харажат қилинишига тўғри келади. Шундай қилиб, кўриниб турибдики, хеч бир савдо шартномаи бир кун ичида амалга ошиб, у бўйича тўлов хам бир кун ичида амалга ошмайди. Шунга кўра, албатта, валюта таваккалчилиги шартнома муддатига тўғри пропорционал равишда ортиб боради. Валюта арбитражи – бу, фойда олиш мақсадида валюталарнинг олди-соттиси билан боғлиқ операциялардир. Aрбитраж 2 шаклда бўлади: а) валюта арбитражи ва б) фоиз арбитражи. Валюта арбитражи (французча “арбитраге”) – бу, валютанинг, унинг бир вақтнинг ўзида сотилишини хисобга олган холда, валюта курслари фарқлари сифатида фойда олиш мақсадида, сотиб олиниши. Оддий валюта арбитражи - бу, бир хорижий валюта ва ўзбек сўми билан ёки икки хорижий валюталар билан амалга ошириладиган арбитраждир. Мураккаб валюта арбитражи – бу, кўп турдаги валюталар билан амалга ошириладиган арбитраждир. Муваққат валюта арбитражи – бу, маълум бир вақт давомида валюта курсларининг фарқи сифатида фойда олишга каратилган операциядир. У ўз ичига қуйидаги операцияларни олади: -валютанинг биринчи спот курси асосида сотиб олиниши; -депозитнинг очилиши; 198 -валютанинг депозитда сақланиши; -валютанинг депозитдан олиниши; -валютанинг иккинчи спот курс асосида сотилиши. Дилерлар бир оз бошқача турдаги валюта арбитражини амалга оширишлари хам мумкин. Улар биржада валютани сотиб олиб, хорижий банкка ўтказадилар, хорижда бу валютани нақд шаклига ўтказиб, қайтиб ўз мамлакатига олиб кирадилар. Ўз мамлакатида бу валютани улар улгуржи ёки чакана сотиб олувчиларга, устига қўшимча хақ қўйган холда, еркин бозор (кўча) бахосида сотишлари мумкин. Aрбитраж кўп холларда, спред шартномаларининг якуни сифатида майдонга чиқади. Спред шартномаси, хамма вақт, бир вақтнинг ўзида, бир валютанинг сотиб олиниши ва бошқа бир валютанинг сотилишини кўзда тутади. Бундай валюталар курслари албатта, биргаликда, аммо турли суръатларда, кўтарилади ёки пасаяди. Бунда, дилер бир операцияда пул йўқотишини ва бошқа бир операцияда фойда олишини хисобга олади. Фазовий валюта арбитражи – бу, турли валюта бозорларида (турли биржаларда), мазкур валюта курси фарқлари хисобига фойда олиш мақсадида ўтказиладиган операциядир. Бошқача қилиб айтганда, бир вақтнинг ўзида, бир биржада валюта сотиб олинади ва бошқа биржада шу валюта, нисбатан юқори курсда сотилади. Фазовий валюта арбитражи ўз ичига қуйидаги операцияларни олади: 1. Биринчи спот курси асосида валютани сотиб олиш. 2. Сотиб олинган валютанинг бошқа жойга ўтказилиши. 3. Валютанинг иккинчи спот курси асосида сотилиши. 4. Валютанинг сотилишидан олинган пулни бошқа жойга ўтказиш. Фоиз арбитражи - бу, турли валюталар бўйича фоизлар фарқи сифатида фойда олиш мақсадида, хўжалик субъектларининг (арбитражёрларнинг) ўз қисқа муддатли активлари ва пассивлари валюта таркибини тартибга солишга қаратилган валюта (конверсион) ва депозит операцияларини ўзида мужассам етган шартномадир. Фоиз арбитражи, бу, пул бозорида бир вақтнинг ўзида пулларнинг маълум бир фоизга олиниши ва нисбатан юқори 199 фоизга кредитга берилиши шаклида кенг қўлланилади. Фоиз арбитражи икки шаклда ишлатилади: а)форвардли қопланиш билан ва б)форвардли қопланишсиз. Форвардли қопланиш билан фоиз арбитражи – валютанинг спот курси асосида сотиб олиниши, муддатли депозитга жойлаштирилиши ва шу вақтнинг ўзида форвард курси бўйича сотиб юборилиши. Фоиз арбитражининг бу шакли валюта хавф- хатарларидан холи. Бу операция бўйича фойда манбаи, форвард маржаси хажми билан белгиланадиган, валюталар бўйича фоизлар фарқи сифатида ва валюта рискларини суғурта қилиш қиймати хисобига олинаётган даромадлар даражаларининг фарқи хисобланади. Эркин сузувчи валюта курслари шароитида валюта курсларининг тебраниши, одатда турли валюталар фоиз ставкалари орасидаги фарқлардан ошиб кетади. Бу еса, форвардли қопланишсиз фоиз арбитражини ўтказаётган арбитражёрларга нафақат фоиз ставкаларининг миқдорига қарашга, балки валюта курсларининг кутилаётган ўзгаришига қарашга мажбур етади. Бунда, валюта курсларининг кескин кўтарилиши, шартномани форвардли қопланишсиз фоиз арбитражига айлантиради. Валюта чайқови, лотинча “спеcулатио” – синчиклаб қидириш, кузатиш маъносини беради. Валюта чайқови - бу, вақт давомида валюта курсларининг ўзгариши натижасида ёки валюта рискларини билиб, ўзига қабул қилган холда турли бозорларда фойда олиш мақсадида ўтказиладиган операциядир. Валюта чайқовига, биринчи навбатда, нақдли ва нақдсиз валюталар курсларининг фарқига қилинаётган ўйин киради. Бунда, сўмларга нақдсиз еркин муомалада юрадиган валюта сотиб олинади ва у нақдли шаклга ўтказилиб, сўнг сўмларга сотилади. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling