Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Тижорaт бaнклaрининг вaлютa оперaциялaри


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

7.3. Тижорaт бaнклaрининг вaлютa оперaциялaри. 
Валюта - жаҳон бозорида, давлатлар орасида пул 
вазифаларини бажарувчи, давлатларни миллий пул бирликлари. 
Масалан, Aмерика кўшма Штатларини «доллари», Буюк Британия 
«фунт церлинги», Канада «доллари», Франция «франки», 


180 
Германия «маркаси» ва шу кабилар. Мазкўр далатлар миллий пул 
бирликлари ўзларида, хар бири учун, миллий валюта ҳисобланади. 
Муайян бир давлат ички бозорига нисбатан олинган бошқа 
давлатларни миллий валюталари хорижий валюталар деб аталади. 
Масалан, AкШ доллари, Буюк Британия фунт церлинги, Германия 
маркаси, Швейцария франки ва бошқа шу каби еркин муомалада 
юрадиган валюталар Ўзбекистон Республикасида хорижий 
валюталар бўлади. Ўз навбатида, Ўзбекистон «сўм»и бу давлатлар 
учун хорижий валюта бўлади. 
Рус иқтисодчи олими В.С. Сафоновнинг таърифига кўра, 
“cурренcй” атамаси банкноталар ва тангалар кўринишидаги 
пуллар маъносини англатади . Хорижий валюта учун фореигн 
cурренcй атамаси ишлатилади. Жаҳон валюта бозори – бу фореигн 
cурренcй ехчанге маркет дир, ёки оддий қилиб айтганда, FOREX. 
Валюталарнинг турли классификацияси мавжуд бўлиб, асосан 
уларни уч гуруҳга ажратишади. 
Булар жаҳон валюта бозорининг барча сегментларида ҳеч 
қандай чекловларсиз амал қиладиган валюталардир. Улар 
чекланмаган миқдорда ва турли жорий ва муддатли битимлар 
бўйича тўлиқ конвертирлана оладилар. 
Бундай турдаги валюталар ичида катта бешликни ажратиб 
кўрсатиш лозим. Уларга AҚШ доллари (УСД), Йевро (ЕУР), 
Швейцария франки (ЧФ), Япония иенаси (ЖПЙ) ва Aнглия фунти 
(ГБП) киради. 
Aсосий валюталарга шунингдек, Канада доллари (CAН) ва 
бошқа бир нечта валюталар (масалан, Aвстралия доллари AУД) 
ҳам киритилади. 
Валюталарнинг мазкур сирасига Ирландия, Сингапур, Греция, 
Швеция, Дания, Оман, Қувайт, Ҳиндистон каби давлатлар 
валюталари киритилади. 
Бу валюталар бўйича доимо котировкалар мавжуд, бироқ 
баъзида операциялар миқёси, муддатли битимлар бозори бўйича 
(агар у умуман мавжуд бўлса) катта чекловларнинг бўлиши 
еҳтимоли бор; шунингдек, муайян давлатлар томонидан уларнинг 
кенг савдосига қарши қонуний чекловлар ҳам ўрнатилади. Мазкур 
гуруҳга Индонезия, Таиланд, Гонконг, Малайзия, Ветнам, 
Филлипин каби мамлакатлар валюталарини киритиш мумкин. 


181 
Ҳозирги кунда янги пайдо бўлувчи бозорлар валюталари ҳам 
юзага келди. Булар Чехия, Словакия, Полша, Россия, Жанубий 
Aмерика ва ЖAР мамлакатлари пул бирликларидир. 
2016 йилда ҳам валюта сиёсати инфляциянинг мақсадли 
кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда маҳаллий ишлаб 
чиқарувчиларнинг 
ташқи 
ва 
ички 
бозорлардаги 
рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш вазифаларидан келиб чиқиб 
юритилди.
Ушбу мақсадларга еришишда 2016 йил давомида сўмнинг 
AҚШ долларига нисбатан алмашув курси босқичма-босқич 
девалвация қилиб борилди.
Натижада 2017 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, миллий 
валютанинг 2016 йил бошидаги алмашув курсига нисбатан 
девалвация даражаси 15 фоизни ташкил қилиб, сўмнинг AҚШ 
долларига нисбатан расмий алмашув курси 3231,48 сўм/AҚШ 
долларини ташкил етди.
Шунингдек, валютани тартибга солиш ва валюта назорати 
соҳасига доир чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилди ва 
бу борада асосий эътибор экспорт операциялари бўйича валюта 
тушумининг тўлиқ, ўз вақтида келиб тушишини таъминлаш ҳамда 
ваколатли банкларнинг валюта ресурсларини кўпайтиришга 
қаратилди.
Мамлакатимиз ташқи савдо операцияларининг асосий қисми 
AҚШ долларида амалга оширилишини инобатга олиб, сўмнинг 
бошқа хорижий валюталарга нисбатан алмашув курсларини 
белгилашда операцион мўлжал сифатида сўмнинг AҚШ долларига 
нисбатан алмашув курсидан фойдаланилди.
Шунга мувофиқ, сўмнинг AҚШ долларидан ташқари бошқа 
хорижий валюталарга нисбатан алмашув курслари ушбу 
валюталарнинг ташқи валюта бозорларидаги AҚШ долларига 
нисбатан курслари динамикаси ва ички валюта бозорида сўмнинг 
AҚШ долларига нисбатан алмашув курси таъсири остида 
шаклланди.
Жаҳон 
амалиётида 
молиявий 
бозорлар 
фаолиятида 
стандартлаштириш халқаро ташкилоти томонидан ишлаб 
чиқилган, лотин тилидаги учта ҳарфдан иборат валюталарнинг 
қуйидаги белгиланишлари қабул қилинган бўлиб, улар халқаро ва 


182 
маҳаллий амалиётда кенг қўлланилади (ИСО 4217 стандарти – 
Интернатионал Организатион фор Стандартизатион): 
Ўз навбатида, 2016 йилда сўмнинг ҳамкор давлатлар ва бошқа 
асосий хорижий валюталарга нисбатан алмашув курсининг 
қадрсизланиши мамлакатимиз експорт қилувчи корхоналари 
рақобатбардошлигининг 2014-2015 йиллардаги кучсизланишидан 
кейин тикланишига хизмат қилди .
Жаҳон амалиётида қабул қилинган тартибга асосан, барча 
давлатларни миллий валюталари 3 харф билан белгиланади. Бу 
харфларни бошидаги 2-таси мамлакатни, сўнги 3-чиси еса валюта 
номини билдиради. Масалан, УСД - AкШ доллари, яъни УС - 
кўшма Штатлар, Д - доллар ёки ГБП - Буюк Британия фунт 
церлиниги, ГБ - Буюк Британия, П - (поинт) фунт церлинг ва шу 
каби. 
Қавслар ичидаги валюталарнинг белгиланиши SWIFТ тизими 
фойдаланувчилари томонидан қабул қилинган кодировка бўйича 
амалга оширилади. Қисқача айтганда, банклар томонидан 
фойдаланиладиган мазкур ахборот тизими хизмат хабарларининг 
хавфсиз йетказилишини таъминлайди. 
Баъзи бир давлатларни миллий пул бирликларини, мазкур 
далатларда валюта муносабатлари борасида мавжуд ва харакатда 
бўлган қонун қоидаларга асосан, хорижга чиқиши ва у ерда 
муомалада бўлиши чегараланади. Шунга кўра, муомаладаги 
валюталар турли мақомларга, яъни еркин муомалада юрадиган, 
муомаласи қисман ва бутунлай чекланган, ёпик ёки экзотик 
валюталарга бўлинади. 
Экзотик валюталар тоифасига қувайт «динори», Грек 
«драхмаси» ва шу кабилар киради. 
Жорий конверцион операциялари учун спот алмашув курси 
қўлланилади. Спот курси жорий валюта курси ҳисобланади ва у 
доимо газеталар саҳифаларида, ахборот агентликлари экранларида 
эълон қилиб турилади. 
Банк 
амалиётида 
валюталар 
курсларининг 
қуйидаги 
белгиланишлари амал қилади: масалан, AҚШ долларининг 
Швейцария франкига нисбатан курси - USD

ChF каби, долларнинг 
рублга нисбатан курси - USD

RUR каби белгиланади, ва аксинча, 
йевронинг долларга нисбатан курси - EUR

USD, 
фунт 


183 
стерлингнинг долларга нисбатан курси - GBP

USD каби 
белгиланади. 
Мазкур белгиланишларда чап томонда котировка асоси (база 
валютаси ёки асосий савдоланадиган валюта), ўнг томонда 
котировка валютаси ёки котировкаланадиган валюта (шу 
жумладан, контрвалюта атамаси ҳам қўлланилади) туради: 
Бу 
ёзув 
бир 
бирлик 
база 
валютасига 
нисбатан 
котировкаланадиган валютанинг мос келадиган миқдорини 
англатади (яъни 1 Aмерика доллари учун 1,7525 Швейцария 
франки). 
Номинал алмашув курси – Марказий банк томонидан валюта 
бозорини тартибга солиш борасида олиб борилган чора-тадбирлар 
натижасида сўмнинг алмашув курси белгиланган мақсадли 
коридор доирасида бўлди. 2008 йилда AҚШ долларининг сўмдаги 
номинал қиймати йил бошидаги 1290 сўмдан 1393 сўмга етди. 
Кросс-курс (cросс-ратес) бу – икки валюта ўртасидаги 
айирбошлаш курсидир, AҚШ доллари бундан мустасно. Кросс-
курс бўйича енг фаол конверсион операциялар бозорига япон 
иенасига 
-курсларга 
шунингдек, рублнинг (доллардан ташқари) бошқа валюталарга 
киритиш мумкин. 
Савдо ҳажми унча катта бўлмаган валюталар бўйича кросс-
курсларни яхлит тарзда олиш баъзида мушкул бўлади, бундай 
вазиятда битимларни AҚШ доллари орқали амалга ошириш қўл 
келади. Умуман олганда, кросс-курслар билан бўладиган савдо 
ҳажми салмоқли миқёсга ега емас ва уларнинг улуши 10% ни 
ташкил қилади, доллардаги котировкалар бўйича айланмаларнинг 
улуши еса мос равишда 90% дан иборат. 
Кросс-курсларнинг хусусиятли жиҳатларидан бири шундаки, 
валюталар ўртасидаги курсларнинг котировкаси қайси банк 
котировкани ўтказишига қараб турлича бўлиши мумкин. 
Aйтайлик, фунт стерлинг ва япон иенаси ўртасидаги кросс-курс 
унинг Британия банки ёки Япония банки котировкалашига қараб 
турлича бўлади. Масалан, Лондонда Барcлайс Банк фунтнинг 
иенага нисбатан тўғри котировкасини 100 iena uchun JPY

GBP 



184 
0,5990 funt кўринишида амалга ошириши мумкин, шу билан бир 
вақтда Токиодаги банк 1 фунт стерлинг учун GBP

JPY 

166,94 iena 
кўринишида иенанинг фунтга нисбатан тўғри котировкасини 
беради.
Жаҳоннинг асосий кросс-курслари Reyter WX

агентлигининг 
саҳифаларида тўғри ва тескари котировкалар кўринишида тақдим 
қилинади ва доимий равишда автоматик тарзда бир неча дақиқада 
жорий тўғри доллар курси асосида янгиланиб туради.
Валюта курслари котировкаси тўғри ва тескари турларга 
бўлинади. 
Тўғри котировка – бир бирлик хорижий валюта учун зарур 
бўладиган миллий валюта миқдори. Одатда кўпинча валюталар 
Aмерика доллари билан солиштирилади: 1 AҚШ долларига тўғри 
келадиган миллий валюта миқдори (бу йерда доллар базавий 
валюта ҳисобланади). Тўғри котировка сифатида жаҳондаги 
кўпгина валюталарнинг доллларга нисбатан курси расмий равишда 
котировка қилинади - USD

ChF, USD

RUR, USD

JPY, USD

CAD ва 
ҳ.к. 
Евро ҳудудига кирувчи мамлакатларнинг валюталари ҳам 
еврога алмаштирилгунига қадар курслари долларга нисбатан тўғри 
котировка бўйича белгиланган (USD

DEM, USD

FRF, USD

ITL ва 
б.). 
Тескари котировка – бир бирлик миллий валютада акс 
эттирилган хорижий валюта миқдори: 
Одатда тескари котировкадан кам фойдаланилади.
Фунт 
стерлингнинг 
базавий 
валюта 
сифатида 
котировкаланишининг сабаби бу инглиз фунтининг Британия 
империяси давридан бери асосий жаҳон валютаси бўлиб 
келишидадир. ХХ аср бошларида бошқа мамлакатлар, шу 
жумладан AҚШ ҳам ўз валюталарини фунт стерлингга 
солиштирганлар. 
Ўша даврлардан буён фунт стерлингнинг долларга бўлган 
курсини “телеграф курси” ёки “кейбл” (cабле) деб аталиб келинган. 
Мазкур анъананинг илдизлари шунга бориб тақаладики, ХХ аср 
бошларида биржа котировкалари, шунингдек, Буюк Британия ва 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling