Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-расм. Ўрнатилган тўлов терминаллари, банкомат ва


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

1-расм. Ўрнатилган тўлов терминаллари, банкомат ва 
инфокиосклар сони 
Юқоридаги расмдан ҳам маълумки, 2019 йил 1 октябрь 
ҳолатига тўлов терминаллари сони 339588 тани, банкомат ва 
инфокиосклар сони 8327 тани ташкил этган бўлса, 2020 йилнинг 
ҳудди шу даврига келиб терминаллари сони 437231 тани, банкомат 
ва инфокиосклар сони 12455 тани ташкил этган. Ушбу даврда 
тўлов терминаллари сони 97643 тага, банкомат ва инфокиосклар 
сони 4128 тага ортган яъни тўлов терминаллари 28,7 фоизга, 
банкомат ва инфокиосклар 49,6 фоизга ортган. 
Муомаладаги банк карталари сони 2020 йил 1 октябрь 
ҳолатига 24 млн. дан ошиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 
4,2 млн. донага, яъни 21,5 фоизга кўпайган. Гарчи пластик карталар 
сони кескин ортиб борган бўлса ҳам улар орқали мобил банкинг 
хизматларини кўрсатиш тўлиқ қамраб олинмаган. Яъни 2020 йил 1 
январь 
ҳолатига 
жами 
мобил 
банкинг 
хизматидан 
фойдаланувчилар сони 9,5 млн. тани ташкил этган. 
2-расм. Муомаладаги банк карталари сони 
 
2020 йилнинг февраль ойидан бошлаб тадбиркорлик 


150 
субъектларининг тўлов операциялари туну-кун онлайн режимда 
Тезкор тўловлар тизими орқали амалга оширмоқда. Мазкур тизим 
дам олиш ва байрам кунларида ҳам узлуксиз равишда реал вақт 
(24/7) режимида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар 
ўртасида пул маблағларининг банклараро ўтказмаларини амалга 
ошириш ҳамда бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга 
тўловларни ўтказиш имкониятини беради. Бу эса пул 
ўтказмаларини ҳеч қандай тўсиқларсиз ва ўз вақтида амалга 
ошириш учун жуда муҳим ва қулайдир. Айниқса, маблағлар 
айланма тезлигини ошириш имконини беради. 
Бугунги кунга келиб республикамиздаги барча тижорат 
банклар Тезкор тўловлар тизимига уланган бўлиб, масофавий 
хизмат кўрсатиш тизимлари орқали ишлаётган мижозлар учун 
янги механизмдан фойдаланиш имконияти яратилган. 2020 
йилнинг октябрь ойида Тезкор тўловлар тизими орқали амалга 
оширилган тўловлар ҳажми банклараро ўтказмалар умумий 
ҳажмининг 18 фоизини ташкил этди.
49
Бу мижозларнинг мазкур тизимга бўлган қизиқиши ортиб 
бораётганидан далолат бермоқда. Тезкор тўловлар тизимига барча 
банкларнинг уланиши натижасида юридик шахслар ва якка 
тартибдаги тадбиркорлар томонидан жорий йилнинг III чорагида 
43,6 трлн. сўм маблағ ўтказилган, бу олдинги чоракка нисбатан 
икки бараварга кўпдир. Шунингдек, 2020 йил мобайнида мазкур 
тизим орқали жами 2.7 млн. дан ортиқ транзакция ёки 64,3 трлн. 
сўмлик тўловлар амалга оширилган. Шундан 83 фоизи ёки 53,4 
трлн. сўмга яқин транзакциялар тизимда актив фаолият юритаётган 
ўнта тижорат банкининг мижозлари томонидан тизимнинг қулай 
имкониятларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган (3-расм). 
49
https://bank.uz/uz/news/markaziy-bankning-tezkor-t-lovlar-tizimi-masofaviy-khizmat-k-rsatishning-yangi-bos-
ichi244122 


151 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling