Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-чизма. Валюта муносабатларини тартибга солиш даражалари


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/63
Sana03.12.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1801105
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   63
Bog'liq
Банк иши ва молия асослари китоб 23 04 2021 Akmal Norov 1

1-чизма.
Валюта муносабатларини тартибга солиш даражалари 
Валютани тартибга 
солиш 
Халқаро 
даража 
Давлатлараро 
даража 
Умумдавлат 
даража 
Тармоқлар 
бўйича 
Ҳудудлар 
бўйича 
Корпоратив даража 


187 
Миллий валюта тизими валюта муносабатларини ташкил 
этишнинг ҳалқаро келишувлар билан мустаҳкамланган шакли, 
яъни жаҳон валюта тизими билан узвий боғлиқдир. Ҳалқаро 
валюта тизими ХIХ асрнинг ўрталарига келиб шаклланган. Жаҳон 
валюта тизими фаолиятининг хусусияти ва барқарорлиги, унинг 
тамойиллари жаҳон хўжалигининг таркибига, кучлар нисбати ва 
илғор мамлакатлар манфаатларига қанчалик тўғри келишига 
боғлиқ бўлади. Бу шартлар ўзгариши билан жаҳон валюта 
тизимининг даврий инқирози вужудга келиб, унинг барбод бўлиши 
ва янги валюта тизимининг ҳосил бўлиши билан якунланади. 
Тижорат банклари, миллий, худудий ва жахон валюта 
бозорларида нафақат ўз манфаатлари, балки, биринчи навбатда ўз 
мижозлари манфаатларининг химоячисидир. Жахоннинг йирик 
тижорат банклари, ўз мижозларининг топшириқларини яхши 
бажариш, уларнинг молиявий манфаатларини химоя қилиш ва ўз 
тижорат мақсадларида жахон молия бозорининг йирик 
марказларида ўз филиалларини очганлар. 
Тижорат банкларининг ўзларида ва мижозларида турли 
сабабларга кўра хамда турли мақсадларда хорижий валютага 
эхтиёж пайдо бўлади.
Конверсион операциялар – бу валюта бозори агентларининг 
бир мамлакат валюта бирлигининг бошқа мамлакат валютасига 
келишилган курс асосида ўзаро келишилган суммаларга муайян 
муддатларга 
ҳисобланган 
ҳолда 
айирбошлашдан 
иборат 
битимларидир. 
Юридик жиҳатдан конверсион операциялар валюталар олди-
сотдиси битимлари ҳисобланади. 
Инглиз тилида конверсион операцияларга нисбатан Фореигн 
Ехчанге Оператионс (қисқача форех ёки ФХ) атамаси қабул 
қилинган. 
Конверсион операциялар муддатларига қараб 2 гуруҳга 
ажратилади: 
• Спот туридаги операциялар, ёки жорий конверсион 
операциялар; 
• Форвард ёки муддатли конверсион операциялар. 


188 
Икки гуруҳ конверцион операциялар ўртасидаги фарқ 
валюталаш санасида мужассамлашган. Халқаро амалиётда қабул 
қилиниши бўйича, жорий конверсион операциялар спот шартлари 
асосида, яъни битим тузилган кундан кейинги 2-иш кунига 
валюталаш санаси билан амалга оширилади. Жорий конверсион 
операциялар халқаро бозори спот-бозор (спот маркет) деб 
юритилади. 
Битим контрагентлари учун спот ҳисоб-китоблари шартлари 
жуда қулайдир: жорий ва кейинги кун давомида зарур 
ҳужжатларни кўриб чиқиш, битим шартларини бажариш учун 
керак бўлган тўлов топшириқномаларини расмийлаштириб олиш 
мумкин. 
Россияда ва бир қатор ривожланаётган мамлакатларда 
конверсион операциялар бўйича ҳисоб-китобларни олиб 
боришнинг ўзига хос амалиёти қўлланилади. Доллар рубл 
бозорида жорий (ёки касса атамаси қўлланилади) битимлар 
“бугун” (today), “ертага” (tomorrow) ва кам ҳолларда спот 
валюталаш саналари билан тузилади. “Бугун” валюталаш санаси 
билан тузиладиган битимлар бутун иш куни давомида тузилиши 
мумкин, чунки кеч киргунга қадар долларда ва рублда нақдсиз пул 
ўтказмаларини амалга ошириш мумкин (Ню-Ёрк билан Москва 
ўртасида саккиз соатлик фарқ мавжудлиги сабабли тугаш вақти 
Москвада кечқурунга тўғри келади).
Шундай қилиб, жаҳон амалиётидан фарқли равишда Россия 
валюта бозорида “бугун” валюталаш санаси билан бўладиган 
битимларни доллар рубл жорий конверсион операциялари 
гуруҳига киритилади. 
Долларнинг Канада доллари билан бўладиган жорий 
конверсиялари (
) учун валюталаш санаси ертанги кун 
ҳисобланади (value tomorrow), чунки AҚШ ва Канада ҳудудий 
жиҳатдан бир-бирига яқин жойлашган. Бир қатор “екзотик” 
валюталар учун ҳам шу хусусият хосдир. 
Форвард (муддатли) операциялари (FX forward operations ёки 
қисқача FWD) – бу валюталарни аввалдан келишилган курс бўйича 
айирбошлаш битимларидир, бу битимлар бугун тузилади, бироқ 
валюталаш санаси (яъни шартноманинг бажарилиши) келажакдаги 
муайян санага қолдирилган бўлади. 


189 
Своп (ингл. “swap”, “swop”) – алмашув, алмаштириш 
маъносини билдиради. Своп операцияси - бу ҳисоб-китоб саналари 
турлича бўлган, тахминан тенг ҳажмдаги хорижий валютанинг бир 
вақтнинг ўзида сотилиши ва сотиб олинишидир. Своп валюта 
операцияси бўлиб, валютанинг “спот” шартлари асосида, миллий 
валюта евазига сотиб олиниши ва кейинчалик уни қайта 
сотилишини кўзда тутади. Демак, своп операцияси - бу валютанинг 
миқдор жиҳатидан тенг суммаларга, улар бўйича ҳисоб-
китобларни турли саналарда амалга ошириш шарти билан, бир 
вақтнинг ўзида сотиб олиниши ва сотилишидир. Қисқача айтганда, 
своп бу, валютани сўнгги сотув кафолати билан вақтинчалик сотиб 
олишдир. 
Aмалиётда своп, бир вақтнинг ўзида валюта алмашуви билан 
боғлиқ икки алоҳида контрактнинг имзоланишини кўзда тутади. 
Бу шартномалар қарама-қарши йўналишлар ва турли ҳисоб-китоб 
саналарига эга. Мазкур шартномаларнинг бири бўйича биринчи 
валюта иккинчи валюта ҳисобига, маълум бир санада йетказиб 
бериш шарти билан сотиб олинади. Иккинчи шартнома бўйича эса 
биринчи валюта иккинчи валютага, бошқа санада етказиб бериш 
шарти билан сотиб юборилади. 
Своп валюта операцияларини кўп ҳолларда банклар амалга 
оширади. Бунда икки банк ўртасида икки валюта билан алмашув 
маълум бир даврда бўлиб, шартнома охирида дастлабки валюталар 
банкларга қайтарилади. Валюталар билан алмашув бир вақтнинг 
ўзида тузиладиган, аммо валюталарни турли саналарда йетказиб 
берилиши кўзда тутилган икки қарама-қарши шартнома шаклида 
амалга оширилади: “спот” бир шартнома бўйича ва “форвард” 
бошқа шартнома бўйича. Бунинг натижасида иккала банк ҳам 
“спот” шартлари асосида сотиб олинган валютани, то у “форвард” 
шартлари асосида сотилгунга қадар ўз ихтиёрига олади.
Валюта свопи (Foreign exchange swap) – бу бир хил суммадаги 
ва турли валюталаш саналаридаги икки қарама-қарши конверсион 
битимларнинг комбинациясидир. Свопда муддати енг яқин бўлган 
битимнинг бажарилиш санаси валюталаш санаси ҳисобланади, 
чунончи, узоқ муддатдаги қарама-қарши битимнинг бажарилиш 
санаси еса свопнинг якунланиш санаси бўлади. Валюта свопи 
битимларининг катта қисми 1 йилгача бўлган муддатга тузилади. 


190 
Рискли позицияларни очишни назарда тутадиган арбитраж 
операциялардан фарқли ўлароқ, бир қатор конверсион 
операциялар банк ҳисобидан эмас, балки мижоз ҳисобидан ва 
унинг талаби билан амалга оширилади, булар мижоз 
конверсияларидир. Мижоз конверсияларини амалга ошириш 
тартиби икки – ички ва ташқи конверсияни ўтказишни назарда 
тутади. 
Халқаро валюта конунчилиги. Ўзбекистон Республикаси 
валюта конунчилиги. 
Ҳар қандай давлатда валюта муносабатлари давлат томонидан 
тартибга солинади. Бундай тартибга солиш албатта турли қонунлар 
ёрдамида амалга ошади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси 
худудида валюта муносабатларини тартибга солиш мақсадида 
2003 йилда «Ўзбекистон Республикаси худудида валюта 
муносабатларини тартибга солиш қонуни» ва 1994 йил октябр 
ойида «Сўмни ички конвертацияси ҳақида қонун» қабул қилинган. 
Бундан ташқари, мазкур қонунлар харакатидан келиб чиққан 
ҳолда, тижорат банклари, жисмоний шахслар ва хўжалик 
юритувчи субъектларни ташки иқтисодий фаолиятини тартибга 
солувчи Ўзбекситон Республикаси Марказий банкининг бир қатор 
меъёрий хужжатлари ва йўриқномалари мавжуд. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 
11 апрелда қабул қилинган “Пул муомаласини мустаҳкамлаш ва 
сўм-купон харид қобилиятини оширишнинг кечиктириб 
бўлмайдиган 
чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги 
қарори 
пул 
муомаласини барқарорлаштириш, сўмнинг харид қобилиятини 
ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишда муҳим тадбир 
бўлди. Ушбу қарорга мувофиқ, 1994 йил 15 апрелдан бошлаб 
Ўзбекистон 
Республикаси 
ҳудудида 
Россия 
банки 
банкноталарининг муомалада бўлиши ҳамда юридик ва жисмоний 
шахслар томонидан турли тўловларга қабул қилиниши таъқиқлаб 
қўйилди. 
Республика 
ҳукумати 
томонидан 
кўрилган 
чоралар 
натижасида пул муомаласи ва истеъмол бозоридаги салбий 
жараёнлар тўхтатилди, тўлиқ қийматли миллий валютани жорий 
етиш учун шароитлар яратилди. 
Валюта 
жараёнларини 
тартибга 
солиш, 
валюта 


191 
чегараланишларини ва солиқларни ҳисобга олмаган ҳолда, 
замонавий шароитда валюта курсларини тартибга солиш билан 
боғлиқ бўлиб қолган.
Хар қандай давлатда пул тизими бўлганлиги сабабли, валюта 
тизими ҳам мавжуд. Валюта тизими - бу, давлатлар аро 
келишувлар ва шартномалар билан белгиланадиган ҳалқаро 
валюта муносабатларни ташкил этишни давлат-хууқий шаклидир 
(Бержанов С.A.). Ёки, валюта тизими – бу, хўжалик алоқалари 
байналминаллашуви асосида тарихан шаклланган валюта 
муомаласи билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. 
Валюта тизимини мохияти, ташкилий шакллари ва роли 
жамиятнинг иқтисодий тизими билан белгиланади. 
Тижорат банклари томонидан валюта операцияларини 
ўтказиш тартиби. 
Хар қандай ташқи иқтисодий фаолиятда молия-валюта 
операцияларини ўтказишга лицензиялар асосан Молия вазирилиги 
ва Марказий банк томонидан мамлакатимиздаги ва хорижий 
банкларга, молия муассасаларига берилади. Улар молия-кредит 
муассасаларига мамлакат ичида ва унинг ташқарсида чет ел 
валютаси билан опреацияларни амалга ошириш, хорижий молия-
кредит муассасаларига еса ички бозорда юридик ва жисмоний 
шахсларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқини беради.
Ҳар қандай ташқи иқтисодий битим валюта айирбошлаш ва 
валюта операциялари орқали амалга оширилади. Олиш - сотиш 
битими ҳисобланар екан, демак, мамлакатнинг жаҳон бозоридаги 
фаолияти натижалари провардида хорижий валюта тушумлари ва 
харажатларида ифодаланади. Шунинг учун ҳам тўлов баланси – у 
бир томонида четдан барча тушумлар, иккинчи томонида еса, четга 
чиқарадиган барча тўловлари кўрсатилган ҳужжатдир.
Валюта операцияларини ўтказишда банклар турли рискларга 
дуч келадилар. Биринчи навбатда улар алоҳида валюта бўйича 
қопланмаган битимлар, яъни узун ва қисқа позициялар билан 
боғлиқ бўлади. Бўлиши мумкин бўлган рисклардан четланиш 
мақсадида давлат валюта операциялари устидан назорат ўрнатади 
ва уларни тартибга солади. Бунинг зарурияти валюта 
операцияларидан бўлган йўқотишлар туфайли бир неча йирик 
банкларнинг банкротликка учрашидан келиб чиқди. 


192 
Валюта муносабатларини тартибга солишни ҳар бир мамлакат 
ўзига хос ёндашувни қўллаб, уни ўз иқтисодий манфаатларига 
мослаштиради. 
Валюта- кредит ва молия сиёсатлари шаклидаги давлатлараро 
миқёсда тартибга солиш қўйидаги сабаблардан келиб чиқади: 
1. Миллий иқтисодиётларнинг (валюта-кредит ва молия 
муносабатларини ҳисобга олган ҳолда) ўзаро боғлиқлигининг 
кучайиши; 
2. Хўжалик муносабатларининг еркинлашуви шароитида бозор 
ва давлат томонидан тартибга солиш ўртасидаги нисбатнинг бозор 
фойдасига ўзгариши; Жаҳон майдонида кучлар нисбатининг 
ўзгариши, AҚШнинг мутлақ раҳбарлиги, ҳамкорлик ва 
рақобатчиликнинг уч маркази (AҚШ, ғарбий Европа ва 
Япония)нинг ҳукмронлиги билан алмашди. Бундан ташқари, ёш 
рақобатчилар – янги саноат (индустриал) давлатлар вужудга келди. 
3. Жаҳон валюта – кредит ва молия бозорларининг йирик 
масштаблари. Бу бозорлар валюта курслари ва фоиз 
ставкаларининг тебранишлари, нефтга оид даврий шоклар; биржа, 
Тижорат банкларининг кредит-депозит валюта операциялари – бу 
еркин пул маблағларини жойлаштириш, шунингдек, турли 
муддатларда муайян фоиз асосида хорижий валюталарда 
етишмайдиган маблағларни жалб қилиш бўйича қисқа муддатли (1 
кундан 1 йилгача) операцияларнинг йиғиндисидир. Мазкур 
операциялар банклар ва компанияларнинг қисқа муддали 
ликвидлигини таъминлайди ва даромад олиш мақсадига хизмат 
қилади. 
Инглиз тилида бундай операциялар бир атама билан пул 
бозори операциялари (Моней Маркет Оператионс, ёки қисқача 
ММ) деб номланади. 
Пул бозори операцияларида қуйидаги битим турлари 
фарқланади: 
- Маблағларни жойлаштириш бўйича – хорижий валютада 
кредитлаш. Унга кредитлар мос келади; 
- Маблағларни жалб қилиш бўйича – хорижий валютада қарз 
олиш. Унга депозитлар тўғри келади. 
- Реал халқаро ва маҳаллий амалиётда пул бозорининг 
банклараро ссуда операцияларида «депозитлар» атамаси 


193 
ишлатиладики, улар қуйидагиларга бўлинади: 
- Жалб қилинган депозитлар ва 
- Жойлаштирилган депозитлар. 
- Россияда 
кўпроқ «банклараро кредитлар» атамаси 
ишлатилади. қисқача тарзда депозитлар DEPO ёки DP каби 
белгиланиши мумкин. 
Ҳар бир кредит вақт бўйича муайян муддат ёки давомийликка 
егадир. Кредитни жойлаштириш (ёки жалб қилиш) санаси - 
валюталаш санаси, қайтарилиш санаси еса кредитнинг тугаши деб 
номланади. 
Муддатлари бўйича депозитларнинг 3 кўриниши фарқланади: 
Талаб қилиб олгунга қадар депозитлар – маблағлар банкка 
ноаниқ 
муддатга 
жойлаштирилади. 
Бироқ 
депозитнинг 
қайтарилиши (ёки суммасининг камайтирилиши) учун аввалдан 
(24 соат аввал, 2 кун олдин ва ҳ.к.) хабар бериш лозимлиги шарти 
мавжуд. Онкол депозитлар учун пасайтирилган сузиб юрувчи фоиз 
ставкаси хусусиятлидир, у муайян давр асосида (масалан, ҳар 
ҳафта) икки томоннинг розилиги билан ўрнатилади; 
қисқа муддатли бир кунлик депозитлар. Уларга «овернайт», 
«том-некст», «спот-некст» типидаги бир кунлик депозитлар 
киради. Мазкур депозит турларидан банкларнинг НОСТРО 
счетлари бўйича қисқа муддатли ликвидлигини тартибга солишда 
фойдаланилади. 
Қатъий белгиланган муддатлардаги депозитлар. Одатда 
депозитлар стандарт муддатларга 7 кун (1 ҳафта), 1, 2, 3, 6 ой ва 1 
йилга жойлаштирилади. Бу муддатлар «тўғри саналар» (“страигҳт 
датес”) номини олган. Aмалиётда депозит муддатини спот 
санасидан ҳисоблаш қабул қилинган, бироқ баъзида «эртага» 
(фром томорроw), ёки ҳаттоки «бугун» (фром тодай) валюталаш 
санаси шарти асосида жойлаштириладиган депозитлар ҳам 
учрайди, масалан: ертадан бир ҳафталик депозит «том-уик» (т/w). 
Валюталаш санасининг танланиши қуйидагиларга боғлиқдир: 
- депозит валютаси; 
- жойлаштириш вақти; 
- депозит валютаси давлати ва банк ўртасидаги соатлар фарқи. 
Фоизларни ҳисоблашда йилдаги кунлар миқдорига қараб 2 
услуб фарқланади: 


194 
- Халқаро услуб, унда йилдаги кунлар миқдори 360 кунга тенг 
деб олинади; 
- Британиялик услуб, унга кўра бир йилдаги кунлар сони 365 
(кабиса йилида 366) кунга тенг. 
Мазкур услубдан қуйидаги валюталар учун ҳисоб-китобларни 
бажаришда фойдаланилади: фунт стерлинг (ГБП), Сингапур 
доллари (СГД), Жанубий Aфрика ренди (ЗAР) ва гоҳида евро. 
Халқаро амалиётда фоиз ставкасининг 2 хил белгиланиши 
мавжуд: 
Ўнлик каср сони кўринишида: масалан, 5.23% / 0.0523. Бу ерда 
ўн мингдан бир улуш бир фоизлик ёки база пунктини ташкил 
қилади. Юз база пунктлари бир фоизга тенг. 
Оддий каср кўринишида: масалан, 4-3/4%. Оддий каср 
кўринишидаги фоиз 1/2 дан бошланади ва касрнинг камайиб 
боришига қараб 1/64 гача бориши мумкин. Бироқ халқаро пул 
бозорларида фоиз ставкаларининг 1/2 дан 1/16 улушигача бўлган 
котировкалари кенг тарқалган. 
Одатда депозитларнинг фоиз ставкаси икки томонлама 
котировка кўринишида берилади, масалан: 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling