2. Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви.
3. Зарарли мафкураларнинг янги шакллари. Терроризм.
Муаммоли вазиятнинг келиб чиқиш сабаблари: Муайян ғоя том маънода
ғоя бўлиши
учун кишилар онгини эгаллаши, қалбидан жой олиши шарт. Акс
ҳолда у ёки бу ғоя фақат муайян хабар ёки ахборот сифатида сақланиб қолади
холос. Бутун Ер юзи одамзот учун ягона макон эканлигини биламиз.Тарихда
мавжуд чегараларни ўзгартириш, муайян ҳудудларни
босиб олиш учун сон-
саноқсиз урушлар бўлгани маълум. Бу жараёнда эса уруш қуроллари мунтазам
равишда такомиллашиб борган. Бугунги кунда улар бошқа ҳудудни босиб олиш
у ёқда турсин, балки бутун Ер сайёрасидаги ҳаётни бир неча марта йўқ қилиб
ташлашга етади. Бу эса шундан далолат берадики, ўзга ҳудудларни забт этиш
учун уларнинг аҳолисини жисмоний жиҳатдан қириб ташлаш, ёки асир қилиб
олиш шарт эмас. Тажовузкор ғоя ва мафкура билан қалби ва онги забт этилган
халқ шусиз ҳам ёв қўлига таслим бўлади. Онги ва шуури эгалланган, қараш ва
кайфиятлари “маъқул” йўналишга ўзгартирилган аҳоли кўмагида ҳар қандай
бойлик, табиий ресурсларга эгалик қилиш мумкин бўлиб қолмоқда.
Шунинг
учун бугунги кунда инсон онги ва қалбини эгаллаш
мафкуравий курашнинг
бош мақсади бўлиб қолмоқда.
Муаллиф ўз мақоласида муаммони олдини олдиш қуйидаги йўлларини
кўрсатиб берган: Ёшлар қалбида мафкуравий иммунитетни шакллантириш -
зарарли ғояларга қарши курашнинг биринчи омили.
Уни шакллантиришнинг
асосий усули кучли тафаккур ва мустаҳкам эътиқодни тарбиялашдан иборат.
Тарихий онг инсонда жамиятда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга нисбатан
мустақил фикрни шакллантиради. У хар кандай жараёнларга ақл кучи,
мантиқий таҳлил орқали баҳо берадиган бўлади. Юртбошимиз айтганларидек:
“Ким бўлишидан қатъий назар , жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ўтмишини яхши
билса, бундай одамларни йўлдан уриш, ҳар хил ақидалар
таъсирига олиш
мумкин эмас. Тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади,
иродасини
мустаҳкамлайди”.
Do'stlaringiz bilan baham: