Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 152 Kb.
bet2/8
Sana06.04.2023
Hajmi152 Kb.
#1330951
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Амалиет дастури 3 курс учун

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Амалиётнинг мақсади ва вазифалари.
Малакавий амалиёти ўқув жараёнининг ажралмас қисмидир. У талабаларни амалий ишга тайёрлаш учун мўлжалланган. Малакавий амалиётнинг мақсади - талабани бевосита таълим стандарти талабларига мувофиқ мустақил ишга тайёрлаш, ўзлаштирилган назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустахкамлаш, жамоада ташкилотчилик ва тарбиявий ишлар олиб бориш бўйича тажриба ҳосил қилиш, корхонанинг ташкилий бўлинмалари тузилишини ва функционал масалаларини ўрганиш, корхона ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини таҳлил қилиш ҳамда бошқарув вазифаларини автоматлаштириш бўйича тавсиялар бериш ҳисобланади.
Малакавий амалиётини ўташ даврида талабалар иқтисодиётни компьютерлаштириш жараёнларини, автоматлаштирилган иқтисодий ахборот тизимларининг замонавий ҳолатини чуқурроқ ўрганишлари лозим.
Малакавий амалиётдан кутиладиган натижа ҳамда унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • талабада таълим йўналиши бўйича амалий кўникмаларини шакллантириш;

  • амалиёт объектида ҳужжатлар алмашувини ўрганиш;

  • амалиёт объектида ахборотларни қайта ишлаш мавжуд бўлган технологиясини ўрганиш;

  • амалиёт объектини бошқарув тизимида ахборот тизимининг тузилиш тамойиллари ва ечиладиган масалалар мажмуи билан танишиш.

Малакавий амалиётини 3 курс талабалари ўқув режаси томонидан кўзда тутилган бир қатор назарий фанларни ўқиганларидан кейин ўтадилар.
Талаба амалиёт раҳбари билан биргаликда амалиёт обектининг муаммоларидан келиб чиққан ҳолда халқаро ёки Республика илмий журналларида илмий мақола ёзиб чиқарса, ҳисоботнинг ўрнига қабул қилинади.
1.2. Малакавий амалиётнинг мазмуни
Малакавий амалиёти корхоналар, ахборот технологиялари марказлар, илмий текширув институтларида ва ташкилотларда ташкил қилинади. Амалиётнинг барча базалари ҳисоблаш техникасининг замонавий воситалари билан жиҳозланиши керак.
Малакавий амалиётининг мазмуни ахборот тизимнинг таркибий қисмларини лойиҳалаштириш бўйича мустақил ишлаш тажрибасини олиш зарурияти билан белгиланади.
Амалий ишни бошлашдан олдин талаба назарий курсларни ўзлаштириши керак, улар амалиёт бошланганига қадар ўқилади. Талаба ахборотларни йиғиш, узатиш ва ишлаб чиқиш технологияси, иқтисодий ахборотларни ишлаб чиқиш учун дастурий воситаларни қўллаш, лойиҳалаштиришнинг усуллари ва воситалари масалалари бўйича билимларга эга бўлиши зарур.
Талабага илмий тадқиқотлар элментларига эга якка тартибдаги вазифалар берилиши мумкин.
Малакавий амалиётини режалаштиришнинг намунавий мазмуни 1 - жадвалда берилган.
1-жадвал.
Амалиётнинг режаси:



Ишларнинг мазмуни





Муддат
(кунларда)


Download 152 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling