Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Масалани ечишда қўлланиладиган замонавий рақамли технологиялар


Download 152 Kb.
bet6/8
Sana06.04.2023
Hajmi152 Kb.
#1330951
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Амалиет дастури 3 курс учун

5. Масалани ечишда қўлланиладиган замонавий рақамли технологиялар.
Ушбу бўлимда вазифани амалга оширила олинишининг таҳлили амалга оширилади, бунинг натижасида янги тизим қандай имкониятларга эга бўлиши ва у қандай рақамли технологиялари муҳитида фаолият юритиши кераклиги белгиланилади.


1.3. Амалиёт ҳисоботини расмийлаштириш
Талабаларнинг малакавий амалиёти ҳисобот ёзилиши билан якунланади. Ҳисобот талабанинг амалиёт ўташ жараёнида қилинган ишлар натижаларига эга бўлиши керак. Амалиёт ҳисоботининг титул варағи 5-иловада берилган.
Амалиёт натижалари бўйича ҳисобот материаллари қўлёзмада 297 х 210 мм. ўлчамдаги стандарт қоғоз варақларида аниқ ва равшан бажарилиши шарт. Ҳисоботнинг матн қисми жадваллар, схемалар, расмлар ва уларга мувофиқ тушунтиришлар ва тахлиллар билан тўлдирилиши лозим. Иловаларда бланкларнинг намунавий шакллари ва мазкур ташкилотда (корхонада) фойдаланилган бошқа реквизитлар берилиши мумкин.
Талабанинг амалиёт кундалигини тўлдиришга ва расмийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Талабанинг кундалик бажарган иши календар иш режасига мос ҳолда акс эттирилиши керак. Шу билан бирга амалиёт жараёнида талабага илмий тадқиқот ишлар бўйича берилган шахсий топшириқлар аниқ ва мазмунли бўлиши лозим. Талабанинг амалиёт кундалигининг барча бўлимлари тўлик ва батафсил тўлдирилгандан сўнг, амалиёт ҳисоботи кафедрага ҳимоя учун тақдим этилади.


2. АМАЛИЁТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА УНГА РАХБАРЛИК ҚИЛИШ
“Информатика ва ахборот технологиялари” таълим йўналиши бўйича талабаларнинг малакавий амалиёти ахборот технологиялари марказларида, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш корхоналарида, банк муассасаларида, солиқ, божхона ташкилотларида, давлат бошқаруви ташкилотлари ва вазирликларда, илмий-текширув ва лойиҳа институтларида ташкил қилинади. Амалиётнинг барча базалари замонавий компьютер тизимлари ва техник воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Амалиётга ўқув – услубий раҳбарлик ва уни бориши устидан назорат қилиш кафедра ўқитувчилари томонидан амалга оширилади.
Университетдан амалиёт раҳбарига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
- талабаларни амалиётни ўтиш тартиби, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақидаги йўриқномалар билан таъминлаш;
- корхонадан амалиётга раҳбарлар билан биргаликда ҳар бир талабага амалиёт базасининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда вазифа бериш;
- талабаларнинг ишини ва улар томонидан малакавий амалиёти режасини бажарилишини назорат қилиш;
- амалиёт бўйича вазифаларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича талабаларга маслаҳатлар бериш.
Алоҳида бўлинмаларда малакавий амалиётга раҳбарлик бу бўлинмаларнинг мутахассисликлари томонидан амалга оширилади.
Корхонадан амалиёт раҳбарига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
- талабани иш жойи ва малакали раҳбар билан таъминлаш;
- техника хавфсизлиги буйича йўл-йўриқлар кўрсатиш;
- амалиётчи – талабалар томонидан ички тартиб қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш.
Талабанинг малакавий амалиётини ташкил қилиш ва ўтиш бўйича календар режаси амалиёт базасининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тузилиши керак. Бунда корхона, ташкилотнинг барча иқтисодий бўлинмаларининг фаолияти билан яқиндан танишиб чиқилиши лозим. Шу билан бирга талаба корхонада мавжуд бўлган ахборотларни қайта ишлаш тизими ва унинг таркибига кирувчи масалалар мажмуини батафсил тахлил қилиб, ўрганиб чиқиши керак.
Ҳар куни талаба амалиёт кундалигини тўлдириб бориши керак, унда кун бўйи бажарилган ишнинг жойи, вақти ва мазмуни кўрсатилади. Кундалик ташкилотдан амалиёт раҳбари томонидан тасдиқланади. У ташкилий, меҳнат ва технологик амалиётни ўтиш жадвалини ҳақиқатдан бажарилганлигини тасдиқлайди.



Download 152 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling