Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


АМАЛИЁТ МОБАЙНИДА ТАЛАБАНИНГ ХУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


Download 152 Kb.
bet7/8
Sana06.04.2023
Hajmi152 Kb.
#1330951
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Амалиет дастури 3 курс учун

3. АМАЛИЁТ МОБАЙНИДА ТАЛАБАНИНГ ХУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Малакавий амалиёт мобайнида талабалар қуйидаги хуқуқлар ва мажбуриятларга эга:

  • амалиёт объектини ихтиёрий равишда танлаш;

  • амалиёт объектига белгиланган вақтда етиб келиш ва тасдиқланган режа асосида амалий ишини бошлаш;

  • амалиёт объектида танланган мавзуси бўйича маълумотлар йиғиш, таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш;

  • малакавий амалиёт ҳисоботини тайёрлаш, амалиёт объектига баҳо бериш.

Амалий ишни бошлашдан олдин талаба назарий фанларни ўзлаштириши керак, улар малакавий амалиёт бошланганига қадар ўқитилади. Талаба ахборотларни йиғиш, узатиш ва ишлаб чиқиш технологияси, иқтисодий ахборотларни қайта ишлаб чиқиш учун техник воситаларни қўллаш, танланган масалалар бўйича дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, компьютер тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш усуллари билимларига эга бўлиши зарур.
Талабага илмий тадқиқотлар элементларига эга якка тартибдаги вазифалар берилиши мумкин.
Ҳар куни талаба амалиётнинг кундалигини тўлдириб бориши керак, унда кун бўйи бажарилган ишнинг жойи, вақти ва харакатлари кўрсатилади. Кундалик ташкилотдан амалиёт раҳбари томонидан тасдиқланади. У ташкилий, меҳнат ва технологик амалиётни ўтиш жадвалини ҳақиқатдан бажарилганлигини тасдиқлайди.
Талабалар амалиётга келмаганликлари учун тўлиқ жавобгарликка эгалар.
Ички тартиб қоидаларини бузган талабаларга ташкилот раҳбарлари жазолар қўллашлари мумкин, улар бу ҳақида университет рахбариятига ҳабар беришлари шарт.


4. АМАЛИЁТ НАТИЖАЛАРИНИ ЯКУНЛАШ ВА ҲИСОБОТНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Талабанинг амалиёт ҳисоботи кафедра томонидан тасдиқланган муддатда топширилиши шарт. Амалиёт бўйича ҳисоботни ҳимоя қилишга корхона ва кафедра амалиёти раҳбарларининг ижобий баҳолари ва тақризлари мавжудлигида руҳсат берилади.
Ҳисобот билан бирга кафедрага талабанинг амалиёт даврида тутилган кундалиги ҳам тақдим этилади. Амалиёт кундалигининг барча бўлинмалари тўлиқ ва батафсил тўлдирилган бўлиши керак. Бажарилган ишларнинг мазмуни кунма – кун баён этилиши тавсия этилади. Амалиёт кундалиги барча расмийлаштирувчи реквизитларга эга бўлиши шарт (имзолар, мухрлар).
Амалиёт ҳисоботини ҳимоя қилиш учун алоҳида презентация тайёрлаш тавсия этилади. Ҳисобот матни 1,5 интервал, Times New Roman 14 шрифтда тайёрланган бўлиб, хажми 25-30 бетлар атрофида бўлиши керак.

Download 152 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling