Махсус, қўшимча текшириш усуллари.
Бу текширишларни ўтказиш учун замонавий, мураккаб (эндоскоплар, электрон микроскоп, электрокардиографлар, руминограф, рентген аппаратлар ва бошқалар) асбоб ва аппаратлар керак. Бу усуллар ҳамма вақт қўлланилмасдан, балки керак бўлганда, умумий текшириш усуллари билан текширгандан кейин қўлланилади. Ҳар бир органни текширишни ўрганганда махсус ва қўшимча текшириш усуллари хам ўрганилади.
Назорат саволлари:
1. Этика сўзи нима маънони англатади?
2. Ветеринария ходимларининг профессионал этикаси деганда нимани тушунасиз?
3. Умумий текшириш усулларига қайси усуллар киради?
4. Махсус текшириш усулларига қайси усуллар киради?
5. Кўриш усули бу нима?
6. Пайпаслаш усули бу қандай усул?
7. Тақиллатиш усулининг моҳияти нима?
8. Эшитиш усули неча хил?
9. Тана ҳароратини ўлчаш усули қандай амалга оширилади?
10.Умумий кўриш нима?
Do'stlaringiz bilan baham: |