Махсус текшириш усуллари ўз навбатида 2 га бўлинади
Тана ҳароратининг кўтарилиши
Download 40.24 Kb.
|
klinik tekshirish usullari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тана ҳароратининг кўтарилишига қараб, иситма қўйидагича бўлади
- Иситма турлари
Тана ҳароратининг кўтарилиши
Бу тана ҳароратининг нормадан юқори кўтарилишидир. Бу иситманинг энг кўзга кўринадиган ва тез аниқланадиган белгисидир. Тана ҳароратининг кўтарилишига қараб, иситма қўйидагича бўлади: 1. Субфебрил иситма - тана ҳарорати нормадан 1°С гача ошади ва кучсиз иситма дейилади. 2. Фебрил иситма - тана ҳарорати нормадан 2°С гача ошади ва ўртача иситма дейилади. 3. Пиретик иситма - тана ҳарорати нормадан 3°С гача ошади ва юқори иситма дейилади. 4. Гиперпиретик иситма - тана ҳарорати нормага нисбатан 3°С дан юқори ошади ва жуда юқори иситма дейилади. 5. Адинамик иситма - бунда иситманинг ҳамма белгилари намоён бўладию, лекин тана ҳарорати кўтарилмайди. Жуда юқори ва юқори иситма кўпинча жуда оғир кечадиган юқумли касалликларда; фебрил иситма - крупоз пневмония, манқа ва гриппда; субфебрил иситма - плеврит, микробронхит, фарингит, энтерит, колит ва бошқа кўпгина юқумсиз касалликларида; адинамик иситма эса қари ва ориқ ҳайвонларда кузатилади. Иситма турлари Касаллик ва организмнинг ҳолатига қараб иситма ҳар турда бўлиши мумкин. Буни аниқлаш учун касал ҳайвоннинг тана ҳарорати бир сутка давомида ўлчанади. Қўйидаги иситма турлари бўлиши мумкин: 1. Доимий иситма (постоянная лихорадка) - бунда бир неча кундан бир ҳафтагача ўртача ёки юқори иситма кузатилиб, тана ҳароратининг 1 суткадаги ўзгариши 1°С дан ошмайди. 2. Бўшаштирувчи иситма (послабляющая или ремитирующая лихорадка) - бунда сутка давомида тана ҳароратининг фарқи 1°С дан юқори бўлади, лекин нормагача тушмайди. Кўпгина касалликларда шу иситма кўзатилади. 3. Вақти - вақти билан кузатиладиган иситма (перемежающая или интермитирующая лихорадка) - бунда суткада бир неча соат тана ҳарорати нормадан 1°С дан юқори кўтарилиб, 1-3 кун давомида нормагача тушади. Бундай иситма юқумли анемия ва су-ауру касалликларида кузатилади. 4. Қайтарилувчи иситма (возвратная лихорадка) - бунда бир неча кун тана ҳарорати кўтарилиб, бир неча кун нормада бўлади ва бу ҳолат такрорланиб туради. 5. Ҳолдан тойдирувчи иситма (изнуряющая лихорадка) - бунда тана ҳарорати нормага нисбатан 4-5°С кўтарилади ва йирингли яллиғланишлар ва сепсисда кузатилади. 6. Атипик иситма - тана ҳароратининг кўтарилиши ва тушиши тартибсиз ҳолда бўлади. Download 40.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling