Махсус текшириш усуллари ўз навбатида 2 га бўлинади


Download 40.24 Kb.
bet8/9
Sana17.06.2023
Hajmi40.24 Kb.
#1533426
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
klinik tekshirish usullari

Иситманинг давом этиши
Давом этишига қараб, иситма қўйидагича бўлиши мумкин:
1. Эфемер исистма - иситма бир неча соатдан 1-2 кунгача давом этиши мумкин. Бу эмлаш, зардоб юбориш, маллиеин юборишдан кейин, ҳазм бўлиш бузилганда кузатилади.
2. Ўткир иситма - иситма 2 ҳафтагача давом этади ва кўпгина ўткир юқумли касалликларда кузатилади.
3. Ярим ўткир иситма - иситма бир, бир ярим ойгача давом этади.
4. Сурункали иситма - бир неча ой ёки бир неча йиллар давомида кузатилади. Бу иситма сурункали кечадиган юқумли касалликларда ривожланади.
Иситманинг кечиши
Кечишига қараб иситманинг 3 та даври бор:
1. Тана ҳароратининг кўтарилиши ёки бошланғич даври - тана ҳарорати кўтарилиб, максимумга чиққунча бўлган вақтни ўз ичига олади. Бунда тана ҳарорати бирдан (бир неча соатидан) ёки секинлик билан (бир неча кунда) кўтарилиши мумкин.
2. Ҳароратнинг бир хилда туриши ёки касалликнинг энг юқори ривожланган даври - тана ҳарорати энг юқори, бир хилда турган вақтни ўз ичига олади ва бунда асосий патологик ўзгаришлар ривожланади.
3. Ҳароратнинг пасайиши ёки касалликнинг тузалиш даври - бунда тана ҳарорати нормагача тушади. Ҳарорат бирдан (бир неча соатдан) тушса критик тушиш, секинлик билан тушса (бир неча кун давомида) литик тушиш дейилади.
Ҳароратнинг критик пасайиши кўп терлаш, нафас олиш ва пульснинг секинлашиши, умумий ҳолатнинг яхшиланиши билан кечади. Бу крупоз пневмония ва кўпгина ўткир юқумли касалликларда кузатилади. Айрим пайтларда Ҳароратнинг кризис пасайишидан кейин яна ҳарорати кўтарилиб, узоқ вақтда сақланиб туриши мумкин. Бу организмда асосий касаллик бошқа жойларга тарқалаётганлигидан ёки касаллик асоратидан далолат беради. Ҳароратнинг критик пасайишида қон томирлари кенгайиб, ўткир қон томирлар етишмаслиги - коллапс ривожланиши мумкин. Ҳароратнинг литик пасайишида касал ҳайвоннинг ҳолати кўпгина касалликларда яхшиланади. Ўлим олди ҳолати - агонияда тана ҳарорати гоҳ тез кўтарилиб, гоҳ тез пасайиб туради.

Download 40.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling