Макроиқтисодиёт” фанидан “Ўзбекистон макроиқтиодий кўрсаткичлари динамикасининг таҳлили
Таҳлилларга 2020 йилнинг ўтган даврида Ўзбекистонда инфляция даражаси 11,6 фоиз бўлиб, бу кўрсаткич йил якунига қадар 11 фоизга тушиши кутилмоқда
Download 1.83 Mb.
|
курс иши макроиқтисодиёт - Ўзбекистон макроиқтиодий кўрсаткичлари динамикасининг таҳлили
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Хорижий валюталарга алмашув курсининг барқарорлиги .
Таҳлилларга 2020 йилнинг ўтган даврида Ўзбекистонда инфляция даражаси 11,6 фоиз бўлиб, бу кўрсаткич йил якунига қадар 11 фоизга тушиши кутилмоқда.Марказий банкнинг мамлакатда инфляция ҳолати хусусидаги маълумотига кўра, 2020 йилнинг ўтган саккиз ойида инфляция кўрсаткичи ўтган йилги билан солиштирганда 11,6 фоизни ташкил қилган. Аввалроқ йил якунигача инфляция кўрсаткичи 11-12,5 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинган эди. Ҳозирда йил охиригача 11 фоиз атрофида инфляция бўлиши кутилмоқда. 2019 йилда бу кўрсаткич 15,2 фоиз бўлган. Кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 4 бандга пасайиши кутилмоқда. Кейинги йилда инфляция кўрсаткичида 10 фоиз, 2023 йилда 5 фоизлик таргетга эришиш режалаштирилган. Одамлар топаётган даромадниниг қадри бўлиши керак. Бир йилда ишлаб топган маблағнинг миқдори қанчалиги эмас, шу пулга нималар сотиб олиш мумкнилиги, нималарга қурби етиши муҳимроқ. Макроиқтисодий барқарорликнинг асосий маъноси одамлар ишлаб топган даромаднинг қадрини ушлаб қолишдир3. 3. Хорижий валюталарга алмашув курсининг барқарорлиги. Хорижий валюта бу янги ғоя эмас. Ҳар хил пулларни айирбошлаш дастлабки танга пуллар пайдо бўлган пайтдан бошлаб пулнинг асосий функцияларидан бири саналади. Хорижий валюта билан битимларнинг бошланиши сифатида 1550-йилларда Ломбардияда пул айирбошлашни ҳисоблаш мумкин. Бироқ хорижий валютани сотиб олиш олтин стандарти вужудга келган 1880 йилгача шаклан умуман бошқача, бугунгига ўхшамаган кўринишда бўлган. ХХ асрда хорижий валюта билан боғлиқ масалалар иккита бир-бирига қарама-қарши тизим: қатьий белгилаб қўйилган тизим ёки ўзгарувчан валюта курси тизими нуқтаи назаридан, кўпроқ иккала тизимни ҳисобга олган ҳолда йечилган. Хорижий валюта савдосининг учта асосий маркази бу Лондон, Нью-Йорк ва Токио шаҳарлари ҳисобланади. Ҳажми бўйича энг катта операциялар Лондонда кун ярмига йетган пайтга тўғри келади, бу пайтда Европа ва Aмерикада иш куни бир-бирига тўғри келади. Валюта курси бу – нисбий қиймат (хорижий валютанинг миллий қиймати) эканлиги сабабли иқтисодчилар унинг ўзгаришларини олдиндан айтиб берар ва тушунтирар екан, мамлакат иқтисодиётини ҳам, мамлакат ҳудудидан ташқаридаги иқтисодиётни ҳам эътиборга олишлари лозим. Масалан, иена AҚШ долларига нисбатан ўсиши мумкин, чунки AҚШда фоиз ставкалари пасайтирилган, Япониянинг ўзида эса ҳеч нарса ўзгармаган. Валюта курслари ҳаракати товар ва хизматлар бозоридаги нарх ҳаракатидан кўра кўпроқ бошқа молиявий воситалар бозоридаги нархнинг ҳаракатига ўхшаб кетади. Бу акциялар ва қимматли қоғозлар курси каби «олдинга қарайдиган» нархлардир. Бу шуни англатадики, бугунги валюта курси эртага рўй бериши мумкин бўлган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилган. Мана Шунинг учун ҳам валюта курсини олдиндан айтиб бериш қийин. Валюта курси бу – олди-сотди битимларида бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакат пул бирлигида ифодаланган нархидир. Бундай нарх еркин бозор шароитларида белгиланган валютага талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда ёхуд мамлакат ҳукуматининг ёки унинг бош молия-кредит органи, одатда марказий банки томонидан қатьий тартибга солинадиган қарор билан белгиланиши мумкин. Юритимизда 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан жами 10,7 млрд. долларлик хорижий валюта сотиб олинди. Мазкур даврда ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 7,0 млрд. долларни ташкил этиб, қолган 3,7 млрд. долларлик талаб эса Марказий банкнинг интервенциялари ҳисобига тўлиқ қондирилди. 2020 йилнинг 9 ойи давомида халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми 4,3 млрд. долларни ташкил этди. Сентябрь ойида пул ўтказмалари миқдори 638 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 фоизга ошди. Бу ўз навбатида, халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг мувозанатлашиб бораётганлигидан далолат беради. Мазкур даврда жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 3,2 млрд. долларни ташкил этиб, айни пайтда улар томонидан 2,9 млрд. доллар сотиб олинди. Ҳозирги кунда жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга ошириш учун тижорат банклари кассаларида нақд хорижий валюта қолдиғи 480-550 млн. доллар миқдорида бўлиши таъминланмоқда. Шунингдек, Марказий банк томонидан мунтазам равишда тижорат банклари тақдимномаларига асосан ушбу операциялар учун яна қўшимча хорижий валюта билан таъминланиб келмоқда. Чет эл валюталарининг миллий валютага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курслари ҳафтада бир марта белгиланиб, душанба куни эълон қилиб борилади. Бунда АҚШ долларининг сўмга нисбатан курсини белгилашда ҳафта давомида Ўзбекистон республика валюта биржасидаги кунлик банклараро савдо сессияларида мавжуд талаб ва таклиф нисбатига кўра шаклланган курсларнинг ўртача тортилган миқдоридан келиб чиқилади. Жорий йилнинг апрель ойидаги тўғирланишдан сўнг, сўм алмашув курси нисбатан барқарор динамика кўрсатмоқда. Хусусан, миллий валюта курси январь-апрель ойларида 6,6 фоизга пасайган бўлса, май-сентябрь ойлари давомида 2 фоизга пасайди. Умуман олганда, 2020 йил 9 ойи давомида миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси – 8,6 фоизга қадрсизланди. Умуман олганда, юртимизда ички иқтисодий фаолликнинг тикланиш суръатлари ва асосий ташқи савдо ҳамкорларимиздаги макроиқтисодий шароитларда 2020 йил якунига қадар ички валюта бозорида ҳолатнинг нисбатан барқарор шаклланиши, алмашув курсининг кескин тебранишларига олиб келувчи фундаментал омиллар хатарлари эҳтимоли пастлиги кузатилмоқда. Бунда йил сўнггига қадар ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф мутаносиблигини сақлаш юзасидан етарли шароитлар мавжуд. Бугунги кунда валюта биржасидаги савдоларда сўм алмашув курсининг пасайишини кўришимиз мумкин. Биржа савдоларида валюта курсини эркин, талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда шаклланишига қаратилган. Бошқача қилиб айтганда, амалдаги алмашув курсининг шаклланиш механизми, яъни тебраниш чегараларидаги кунлик чекловлар, валюта маблағларини биржада сотувчиларнинг иқтисодий манфаатларига мос келмаётганлигини кўрсатмоқда. Миллий валюта – сўмнинг қадрсизланиши кўпчиликни қайсидир маънода ташвишга солиши мумкин. Бироқ, Марказий банкнинг валюта бозоридаги ушбу қадами объектив иқтисодий зарурият бўлиб ҳисобланади. Оддий қилиб айтганда, АҚШ доллари нархи ҳам бошқа товарлар нархи сингари бозорда шаклланади, унинг нархини сотувчи билан олувчи белгилайди. Ўтган ойдаги, ўтган ҳафтадаги ёки кечаги доллар нархи ҳам бозорда сотувчиларни қониқтирмади, бунга иккинчи томон - доллар олувчилар рози бўлишди ва натижада бугунги курс шаклланди. Назарий жиҳатдан Марказий банк алмашув курсини маълум даражада барқарор ушлаб туриши ҳам мумкин. Бироқ, бундай ёндашув бозор тамойилларига мослашаётган мамлакатнинг иқтисодий муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши ва охир оқибатда, ушбу ҳолатдан кўпроқ йўқотишлар ёки алмашув курсининг янада кескин даражада қадрсизланиши ҳисобига чиқишга тўғри келади. Сўнгги даврларда рўй бераётган глобал иқтисодий ўзгаришлар, савдо муносабатларидаги тангликнинг ёки “можаро”ларнинг кучайиб бориши, йирик иқтисодиётга эга бўлган давлатлар иқтисодий ўсишидаги секинлашишлар халқаро молия бозорларида миллий валюталар қадрсизланиши тенденциясининг кучайишига олиб келмоқда. Шу ўринда, алмашув курсига таъсир қилувчи омиллар таҳлилига ўтишдан олдин қуйидагиларни алоҳида таъкидлаш зарур. Марказий банк ички валюта бозорида алмашув курсининг бозор тамойиллари асосида шаклланишига таъсир кўрсатмасдан иштирок этишга ҳаракат қилмоқда. Курсни ҳар доим бозор белгилайди. Марказий банк фаол аралашадиган бўлса, бозор мувозанатини бузиб қўяди ва бу салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Марказий банк валюта курсини бозорда яъни, бозорда сотувчининг ҳам сотиб олувчининг ҳам манфаатларига мос келадиган тарзда шаклланиши тарафдори. Шунда, бозор иқтисодиёти қонунлари ишлайди. Марказий банк, албатта, ички валюта бозорида доим қатнашиб келади ва ишлаб чиқарувчилардан сотиб олган олтин қийматига тенг миқдорда валютани сотади. Бошқача айтганда, иқтисодиётдан олинган валютани ўзига қайтариб беради. Агар савдо охирида кимнингдир бозорга олиб чиққан валютасига харидор чиқмаса, кун давомида шаклланган ўртача курсда Марказий банк сотиб олади. Хусусан, 2018 йилда 3,6 млрд. долл. миқдорида олтин ишлаб чиқарилган шароитда Марказий банкнинг ички валюта бозорига интервенциялари ҳажми 3,2 млрд. долл.ни ташкил қилди. Бу амалиёт алмашув курсининг бозор шартлари асосида шаклланишига таъсир кўрсатмайди. Буни мамлакатнинг олтин-валюта захиралари ўзгаришида ҳам кўриш мумкин. Алмашув курсининг охирги икки йил давомида шаклланиши қуйидаги ташқи ва ички омиллар таъсирида вужудга келди. Биринчидан, глобал иқтисодиётда кузатилаётган халқаро савдо алоқаларидаги қарама-қаршиликлар, келишмовчиликлар (конфликтлар); йирик давлатларда протекционизм (ички бозорни ҳимоялаш) кайфиятининг кучайиши; АҚШ томонидан айрим йирик давлатларга нисбатан халқаро савдо алоқаларида чекловлар (санкциялар) киритилиши; халқаро иқтисодиётни ўсиш суръатларини секинлаштириш билан бирга, кўпчилик давлатларнинг молия бозорларига ва уларнинг миллий валюталарининг алмашув курсларини шаклланишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, сўнгги икки йилда АҚШ долларига нисбатан евро 6,9 фоизга, фунт стерлинг 7,1 фоизга ва юань 7,6 фоизга қадрсизланди. Мазкур даврда доллар индекси (долларнинг дунёнинг йирик 6 та валютасига нисбатан ўзгариши) 6,6 фоизга ўсди. ХВФ нинг сўнгги эълон қилган маълумотларига кўра, 2019 йил якунига Хитой иқтисодиёти ўсиши 6,2 фоизгача (2018 йил 6,6%), Европа давлатлари иқтисодиёти 1,3 фоизгача (2018 йил 1,9%), бунда, Германия иқтисодиёти 0,7 фоизгача (2018 йил 1,4%) Россия иқтисодиёти 1,2 фоизгача (2018 йил 2,3%) секинлашиши кутилмоқда. Бугунги глобаллашув даврида дунё мамлакатлари иқтисодиёти бир бири билан чамбарчас боғлиқ. Ташқи дунё иқтисодиётида бўлаётган ўзгаришлар Ўзбекистонга таъсир қилмайди дейиш ноўрин. Ўзбекистон дунё иқтисодиётининг кичик бир бўлаги, бошқа давлатлар билан ташқи иқтисодий алоқалар орқали узвий боғлиқ. Фақат жаҳон иқтисодиётидаги ўзгаришлар Ўзбекистон иқтисодиётига дарҳол ёки маълум бир вақтдан (даврдан) сўнг таъсир қилиши мумкин. Жаҳон иқтисодиётидаги ўзгаришлар Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган давлатларда ҳам кузатилмоқда. 2017 йил 1 сентябрдан 2019 йил 19 августгача бўлган даврда рублнинг алмашув курси 15,1 фоизга, Қозоқ тенгеси 14,5 фоизга қадрсизланган бўлса, сўм алмашув курсининг девальвацияси 11,9 фоизни ташкил қилди. Сўм девальвация суръатининг ортда қолиши миллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳам ички бозорда, ҳам ташқи бозорларда рақобатбардошлигини пасайишига олиб келмоқда. Одатда, миллий валюта девальвациясига нисбатан паст даражадаги инфляцияга эга бўлган давлатлар иқтисодий рақобатбардошликни сақлаб қоладилар. Бироқ, солиштирма таҳлиллар шуни кўрсатадики, сўнгги икки йил ичида асосий савдо шериклари иқтисодиётига нисбатан, Ўзбекистондаги паст даражадаги девальвация ва юқори даражадаги инфляция кузатилиши, ўзбек маҳсулотларининг Россия бозорларида ўртача 25 фоизга, Қозоғистонда 20 фоизга, Хитойда 21 фоизга, Туркияда 42 фоизга ва Кореяда 24 фоизга рақобатбардошлигининг пасайишига сабаб бўлди. Ёки аксинча, ушбу мамлакатлар маҳсулотлари бизнинг бозорда шунчага арзонлашди ва табиийки уларга бўлган талаб ортди. Охирги икки йилда сўмнинг алмашув курси нисбатан барқарор бўлишининг асосий сабабларидан бири – аҳоли томонидан валюта сиёсатининг эркинлаштирувидан сўнг катта миқдорда валюта маблағларининг банкларга сотилиши билан изоҳланади. Хусусан, 2017-2018 йилларда банкларга 3,5 млрд. доллар сотилди (соф сотиб олинган қисми 2,5 млрд. доллар). Ушбу омил Ўзбекистонда инфляция даражаси нисбатан юқори бўлишига қарамасдан, миллий валюта курсининг деярли барқарор туришига хизмат қилди. Иккинчидан, сўм алмашув курси қадрсизланишига ички омиллар таъсирини ҳам инкор этиб бўлмайди4. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling