«макроиқтисодиёт» фанига кириш. «Макроиқтисодиёт» фанининг предмети ва субъектлари
Download 112.88 Kb.
|
5-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат ва муҳокама учун саволлар
Қисқача хулосалар
Мамлакатнинг макроиқтисодий ҳолати кўрсаткичлар тизими орқали баҳоланади. Макроиқтисодий таҳлилда ЯИМ, ЯМД, СИМ, СМД, ШД, ШТД, ЯМТД, С ,S, ИНИ,ЯИМ дефлятори каби кўрсаткичларданфойдаланилади. ЯИМ - мамлакат резидентлари томонидан маълум муддат давомида ишлаб чиқарилган пировард товарлар ва хизматлар бозор баҳоларининнг умумий йиғиндисидан иборат. ЯИМни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш, якуний истеъмол ва тақсимот усулари мавжуд бўлиб, улардан дастлабки икки тури кенг қўлланилади. ЯИМни ҳисоблашда бир қийматни икки қайта ҳисоблашга йўл қўймаслик учун уни қўшилган қийматлар йиғиндиси кўринишида ҳисобланади. Бу усул ЯИМни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усули дейилади. ЯИМни харажатлар кўринишида тўрт гуруҳдаги харажатлар - истеъмол, инвестиция, давлат хариди ва соф экспорт харажатлари йиғиндиси орқали ҳисобланади. Ҳар учала усулда ҳисобланган ЯИМ кўрсаткичи ҳажми статистик хатолар истисно этилганда ўзаро тенг бўлади. Миллий ҳисобчилик тизимининг барча кўрсаткичларини ҳисоблашнинг услубий базаси битта бўлгани учун уларни ўзаро таққослаш имкони мавжуд. Макроиқтисодий таҳлилда ЯИМ кўрсаткичи билан биргаЯМд кўрсаткичидан ҳам фойдаланилади. ЯМД - мамлакат резидентлари томонидан, мамлакатда ва мамлакат ташқарисида, ишлаб чиқаришда иштирок этиш ва мулкдан олган бошланғич даромадлари йиғиндисидир. Соддалик учун ЯИМ ялпи ишлаб чиқариш, ЯМД эса ялпи даромад деб ҳам юритилади. Номинал ЯИМ якуний товарлар ва хизматлар ҳажмини жорий нархларда, реал ЯИМ эса доимий нархларда баҳолайди. Шундай қилиб, реал ЯММ ҳажми фақатгина ишлаб чиқариш ҳажми ўсиши билан ошади, номинал ЯММ эса товар ва хизматлар баҳо даражасининг ўсиши натижасида ҳам ошиши мумкин. Миллий ишлаб чиқариш ва даромад ҳажмининг реал ўзгаришини аниқлаш учун баҳолар индексларидан: ЯИМ дефлятори ва ИНИ кўрсаткичларидан фойдаланилади. Назорат ва муҳокама учун саволлар1. Миллий иқтисодиётни таҳлил қилиш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлардан қайсилари макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланади? 2. Қўшилган қиймат, якуний маҳсулот, оралиқ маҳсулот кўрсаткичларини тавсифлаб беринг. 3. Нима учун ЯИМ кўрсаткичини қайта ҳисоблашдан эҳтиёт бўлиш зарур ва бунга қандай эришилади? 4. ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблашда қўлланиладиган компонентлар таркибини санаб ўтинг. 5. Ўзбекистон Республикасида ЯИМнинг ишлаб чиқариш структурасига таҳлилий шарҳ беринг. 5. ЯИМни тақсимот усулида аниқлашда МҲТнинг янги талқинида келтирилган ҳамда иқтисодий адабииётларда қўллаб келинаётган услублардаги фарқларни тушунтириб беринг. 6. ЯМД кўрсаткичи қандай ҳисобланади ва ЯИМ кўрсаткичидан нимаси билан фарқ қилади? 7. ШД, ШТД, ЯМТД кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик ва фарқлар нимада? 8. Баҳолар индексларини ва реал ЯИМ ни ҳисоблаш заруратини асослаб беринг? 9. ЯИМ дефлятори ва истеъмол нархлари индекси кўрсаткичларининг фарқларини изоҳланг. Download 112.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling