Мактаб ва ҳаёт журнали 5-синф ўқувчиларининг мослашуви бўйича тавсиялар
Асосий қисм. “4-синф билан хайрлашиш” машқи
Download 317.07 Kb.
|
5-синфга тавсиялар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-топшириқ.
- Мени нима хавотирлантиради” машқи.
Асосий қисм. “4-синф билан хайрлашиш” машқи
Бу машғулотни бажариш жараёнида болалар бошланғич синфда ўқиётганларида рўй берган ёқимли лаҳзаларни, бирор бир ютуққа эришган вақтларини эслайдилар. Психолог. Бугун мен сизларга бошланғич мактабда нима ёдингизда қолган бўлса, барчасини эслатишингизни тавсия қиламан. Ўзингизни қулай ва хотиржам ҳис қилишингиз учун, ўтмишингиздан, яъни бошланғич синфлардаги энг ёрқин лаҳзаларнинг қайсиларини ўзингиз билан олган бўлардингиз? Қулай ўтириб олинг, ўзингизни бўш қўйиб, кўзларингизни юминг, нафас олишингизни тингланг. (Кейин паст овозда, бир ўқувчига мурожаат қилинг). -Биринчи синфга келган кунингни эсла: сен яхши кийингансан, қўлингда гуллар бор, хурсанд ва бир оз хавотирдасан, лекин шунга қарамай ўзингни ҳақиқатда улғайгандек ҳис қиляпсан. Биринчи қўнғироқ чалинди. Тўрт йил ўқишинг керак бўлган синфга кирасан. Синф хонаси қандай? Унда хонаси қандай? Унда нима борлигини эсла. Атрофингда нотаниш болалар, орасида сенинг бўлажак дўстларинг ҳам бор. Ўтириш учун қайси партани танлаганингни эсла. Партанг синфни қаерида жойлашган эди? Биринчи дафтаринг ва алифбоингни, ва албатта ўқитувчингдан олган биринчи мақтовингни эсла., сенга кўпинча ёрдам берадиган биринчи дўстингни эсла, у ким эди? Бошланғич мактабда ўқиган вақтингда қандай ютуққа эришганингни, ўзингни қандай вазиятда қатъиятли, кучли деб билгансан, энг қувончли ва қизиқарли дамлар қачон бўлган? Бу қандайдир байрам тадбиридами ёки дўстларинг билан сайёҳатга чиққанингдами, ёки бўлмаса бирор-бир вазифани аъло даражада бажарганингдами? Балки ота-оналар мажлисидан сўнг ойинг сени эришган ютуқларинг, яхши баҳоларинг учун мақтаганидами. Ана шундай вақтларда нимани ҳис қилгансан? Эсладингми? Энди эса секин, аста ортга қайт. Сен яна бу ерда, синфдасан, секин аста кўзларингни оч.... 1-топшириқ. Ўқувчиларга “5-синфга ўтганингдан сўнг, ҳаётингда қандай ўзгаришлар содир бўлди?” сўровнома саволларига жавоб бериш сўралади. (1-илова). Бу сўровнома ёрдамида 5-синфга ўтган ўқувчининг ҳаётида қандай янги ва қизиқарли, ёки аксинча, қийин ва ёқимсиз ҳолатлар содир бўлганини билиб олиш мумкин. Сўровнома саволларига жавоб берганларидан сўнг сўровнома натижалари муҳокама қилинади ва қуйидаги машқ ўтказилади: “Мени нима хавотирлантиради?” машқи. Синф хонасининг деворларига “ҳа”, “йўқ”, “баъзида” жавоблари ёзилган табличкалар осилади. Болаларга тасдиқларни тинглаб, ўйлаб кўриб, керакли жавоб ёзилган табличка олдига бориб туриш тавсия этилади. Психологик тасдиқларни ўқийди. -Мен ўзимнинг ўзлаштиришимдан безовта бўламан. -Мен ёзма назоратлар олдидан ва улар вақтида қаттиқ ҳаяжонланаман. -Кўпинча бошим ёки қорним оғрийди. -Диққатимни жамлашга қийналаман. -Қарорлар қабул қилишга қийналаман. -Баъзида янги одамлар билан танишишдан ўзимна тортаман. -Бошқалар менга босим ўтказаётганини ҳис қиламан. -Кечаси ҳар доим ҳам яхши ухлай олмайман. -Ўйлашимча, мен ҳаддан зиёд кўп хавотирланаман. -Катталар мендан жуда кўп нарса кутишади. -Хато қилиб қўйишдан қўрқаман. Психолог: Муаммоларингиз ўхшашми? Жавобларингиз орасида бир-бирига ўхшаши борми? (болалар тасдиқларни ўқиб, жавобларни таққослайдилар). Download 317.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling