Мактаб ва ҳаёт журнали 5-синф ўқувчиларининг мослашуви бўйича тавсиялар
Мактаб, ўқитувчиларга нисбатан негатив характеристикалар
Download 317.07 Kb.
|
5-синфга тавсиялар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юқори хавотирлилик.
- Катталардан четлашиш.
- Боланинг чарчаган, сўлғин ташқи кўриниши.
Мактаб, ўқитувчиларга нисбатан негатив характеристикалар. Мактаб билан боғлиқ у ёки бу воқеаларга шикоятлар. Болалар орасидаги таранг муносабатлар. Кечаги дўстона синф бугун шунчаки болалар гуруҳига айланади, низо, уруш-жанжаллар юзага кела бошлайди.
Юқори хавотирлилик. 5-синфларда ўтказиладиган психологик тестлар буларни тасдиқлайди. Кутилмаган реакциялар. Бу билан ўқитувчилар, ота-оналар ҳам доимо тўқнашадилар. Катталардан четлашиш. Катталарни мактабдаги ҳодисалардан чалғитишга интилиш, бошқа мавзуларга диққатини қаратиш-бу жуда хавфли фактор, уни кўздан қочирмаслик лозим. Кўпинча ўз қийинчиликларини болалар ёмон тушунадилар, ҳамма гап фақат ўзларида деб ўйлайдилар ва ҳис кечинмаларини ота-оналарига айтмайдилар. Ота-оналарда тўлиқ хотиржамлилик ҳисси юзага келади. Ота-оналар уларнинг сабабини билиши ва ўз вақтида ёрдам бериши жуда муҳим. Боланинг чарчаган, сўлғин ташқи кўриниши. Уйқусида безовта бўлиши. Тонгда уйғонишнинг қийинлиги, ланжлик. Доимий ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилади. Мослашиш жараёни якунланмаганида ёки муваффақиятсиз мослашишда қуйидагиларни кузатиш мумкин: Интеллектуал-фаолиятнинг бузилиши. Ривожланишда тенгдошларидан ортда қолиш. Хулқ-атвор-бола ҳаракатларини ҳуқуқий ва аҳлоқий нормаларга мос келмаслиги (агрессивлик, ассоциал ҳаракат). Коммуникатив-катталар ва тенгдошлар билан мулоқотнинг қийинлашиши. Жисмоний-бола саломатлигидаги оғишлар. Эмоционал-эмоционал қийинчиликлар, мактабдаги муаммолар юзасидан хавотирланиш, ташвишланиш. Мослашиш жараёнининг муваффақияти қандай? -Боланинг таълим жараёнидан қониққанлиги; -Бола дарсларни осон ўзлаштиради; -Ўқув машқларини бажаришда боланинг мустақиллилик даражаси, каттадарнинг ёрдамига вазифани ўзи бажариб кўргандан кейингина мурожаат қилиш; -Синфдошлар ва ўқитувчилар билан шахслараро муносабатларидан қониқиш. Психолог: фарзандларимизнинг янги таълим шароитларига қанчалик мослашганини тушунишимиз учун келинг, “Ўқувчиларнинг мактаб ҳаётидан қониққанлик” сўровномаси натижаларини кўриб чиқамиз. Болага мослашиш жараёнида қандай ёрдам бериш мумкин? Мана бир қанча маслаҳатлар: -5-синф ўқувчисининг мактабга муваффақиятли мослашишининг биринчи шарти-унинг ҳеч бир камчилигига қарамай сўзсиз қабул қилиниши. -Болангиз хулқ-атворида сини нимадир хавотирлантираётган бўлса, буни иложи борича тезроқ синф раҳбари ёки психолог билан муҳокама қилишга шошилинг. -Агар оилангизда боланинг руҳиятига таъсир этган қандайдир ҳодиса содир бўлган бўлса, бу ҳақда синф раҳбарига хабар беринг. -Мактабдаги ишларига қизиқиш кўрсатинг, мураккаб вазиятларни муҳокама қилинг, биргаликда низолардан чиқиш вазиятларини изланг. Мактабдан қайтгандан кейин фарзандингиз билан суҳбатлашинг. -Фарзандингиз янги ўқитувчиларнинг исмларини ёлдлаб олишига ёрдам беринг. -Агар фарзандингиз бошланғич синфда сизнинг назоратингизга ўрганган бўлса, унинг ўзлаштиришини назорат қилишни дарров сусайтирманг. -Уни мустақилликка секин-аста ўргатинг. -Унинг синфдошлари билан албатта танишинг ва мактабдан кейин ҳам суҳбатлаша олишларига имкон яратинг. -Жисмоний таъсир чораларига йўл қўймаслик, болани қўрқитмаслик, танқид қилмаслик, айниқса бошқа одамлар (буви, бува, тенгдошлар) олдида. -Жисмоний, руҳий жазолардан воз кечиш, ёқтирган нарсаларидан маҳрум этмаслик. -Мактабдаги таълимга мослашиш жараёнида боланинг темпераментини инобатга олиш. Суст ва кам мулоқотчан болалар синфга қийинроқ мослашадилар, агар катталар ва тенгдошлари томонидан зўрлик, истеҳзо, бағритошликни ҳис қилсалар унга нисбатан қизиқишлари йўқолади. -Болага ўқишдаги ишларига мустақиллик бериш ва ўқиш фаолиятини асосланган назорат қилиш. -Болани маънавий рағбатлантириш, нафақат ўқишдаги ютуқлари учун. -Ота-оналар учун мураккаб вазиятлардан чиқишда чидамлилик, эътибор ва болани тушуниш ёрдам беради. Бола учун оилада соғлом муҳит яратинг. -Бола хулқида мустақилликни шакллантириш учун шароит яратинг. 5-синф ўқувчиси масъулиятни ҳис қилган ҳолда мажбурий уй юмушларини бажариши лозим. -Болалар анча улғайган бўлсада, улар ота-оналари томонидан назорат қилиниш лозим, чунки ўзи ҳар доим ҳам мактабнинг янги талабларига мослаша олмайди. -5-синф ўқувчиси учун ўқитувчи энди аввалгидек авторитетга эга эмас, ўқитувчига нисбатан танқидий фикрлар юритиши мумкин. Бола билан ўқитувчининг авторитетини туширмаган ҳолда унинг норозилиги сабабларини муҳокама қилиши лозим. -5-синф ўқувчиси учун дарсларнинг энди қизиғи йўқ, болада ўзининг мактабдаги ишлари, дарслари ва дўстлари билан муносабатларини оилада, ота-онаси билан муҳокама қилиш имкони бўлиши керак. Ота-оналарга юқоридаги тавсиялар тарқатилади. Психолог: мана юқорида мослашув даврида кузатиладиган қийинчиликларни муҳокама қилганимиздан сўнг сизга фарзандларингизнинг сўровномага (ундаги саволлар сиз жавоб берган сўровномадаги саволлар каби) берган жавоблари билан танишиб чиқишни ва уларни ўзингиз берган жавоблар билан таққослашни таклиф этаман. Ҳар бир ота-онага ўз фарзандининг “5-синфга ўтганингда ҳаётингда қандай ўзгаришлар бўлди?” сўровномасининг жавоб бланкаси берилади. Психолог. Хулоса қилиб, яна бир бор таъкидлаш жоизки, ўрта синфга ўтганда мактабнинг янги шароитларига мослашиш ота-оналар томонидан катта эътибор ва қўллаб-қувватлашни талаб қилади. Оиладаги тинчлик, соғлом муғит унга мактабдаги муаммоларини яхшироқ ҳал қилишга ёрдам беради. Агар оиладаги муносабатлар бузилган бўлса, бунда бола фақат ўзи дарсларни ўзлаштирмай, балки бошқаларга ҳам халақит қилади. Ким бизнинг фарзандимизга ёрдам беради? Биринчи навбатда-унинг яқинлари! Уларнинг қўллаб қувватлашлари, маъқуллашлари болаларга қийин ҳаётий вазиятлардан чиқишга, уни ҳаётида ўзгарган шароитларга мослашишга, қийинчиликларга бардош беришга ёрдам беради. Бундан ташқари қуйидаги 5-синф ўқувчиларининг мактабга мослашувида фан ўқитувчиларининг дарсларини кузатиш харитасини тўлдириш ва ўқитувчилар учун сўровнома ўтказиш тавсия этилади. Download 317.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling